SHOM.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Умрингиз қадар эмас, севгингиз қадар мавжудсиз!
Шуҳрат ОРИФ
Facebook 👉 https://www.facebook.com/ShuhratOrif
Instagram 👉 https://www.instagram.com/shuhratorif/
Youtube 👉 https://www.youtube.com/channel/UCbfd05gGIjrQFriOljZOCag

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Баъзида нимани кўраётганинг эмас, қаердан қараётганинг аҳамиятли бўлади...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz  -  Yo‘limiz  bir!


Кетишингни билгандим, рости,
Шунинг учун севганман сени.
Ҳижрон билан ёлғиз қолдириб,
Қандай бахтли айладинг мени.

Ишқ - висолдан кеча олмоқлик,
Ошиқларнинг бахти фироқда.
Мен шунчалар узоқ севаман,
Сен қанчалар бўлсанг йироқда...

Сен қуёшдек балқиб юравер,
Сен қанча яшнасанг оз, гулим!
Гул эканинг рост бўлганидек,
Менинг япроқлигим рост, гулим!

Сенга олислардан термулгум,
Ишқ берган шу ризқни олдим тан.
Сен мангу баҳорсан, тушунгин,
Мен эса куздирман, куздирман...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Бошқалар қучди.
Биз эса бирга учдик.
Улардан асосий фарқимиз шу...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


ОРАЛИҚДА

Жонимга тегмоқда барчаси бир-бир,
Жон эса ҳалқумга келар охири.
Битта мен йўқ бўлсам не бўпти ахир —
Ўзбекнинг камайиб қолмас шоири.
На Тошкент, на Қўқон билади мени,
Ахир ўз-ўзимни алдаб, нетаман?
Шу оппоқ қоғоздан яширай нени —
Бир ўлиб кўрмадим, холос. Кетаман!
Бир қалтис қулади кеч кузги офтоб,
Чўққидан чўққига урилиб синди.
Куннинг синиқлари бунчалар сероб —
Улар юлдуз бўлиб милтирар энди.
Яна бегоналар янглиғ турарман,
Мезбонларга ўхшар отам ҳам онам.
Қишлоқ кўчаларин кезиб юрарман,
Танимас дўстимнинг болалари ҳам.
Қийнагай ҳар нарса юракни эзиб:
Шохи синиб қайтди қўчқор подадан.
Аянчли ғингшийди кўнглимни бузиб,
Итим яраланиб келди тўдадан.
Сўнг тонгда жўнарман яна қалтираб,
Ўз ҳолим ўйлайман аччиқ жилмайиб.
Шаҳарда болалар кутар мўлтираб,
Қишлоқда волидам қолар мунғайиб.

Аъзам ЎКТАМ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Қалбингизни асранг - унда кўзгу бор.
Яхшироқ тикилсангиз, Ўзингизни кўрасиз!

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz  - Yo‘limiz bir!


Қўлимдан тутиб узоқларга олиб кетсанг,
Кечирардим...

🎤 Дилдора Ниёзова

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Тинчимайди бу юрак, қийнайди бу юрак,
Сени соғинган бўлса керак...

🎤Ботир Қодиров

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Эҳром қураётган қуллардек ҳордим,
Кунларни ютмоқлик оғир тобора.
Елкадаги юкка  чидамоқ мумкин,
Кўзлар оғирлашса топилмас чора...

Тангасин йўқотиб қўйган боладек
Ўксинаман  ерга  нигоҳим тикиб.
Бу дунё  борича одамларгадир,
Фақат ўша танга эди меники...

Қачондир чинакам яшагим келар...
Ҳаёт  - тирикликка  берилган  ваъда.
Йилларда яшашга ишониш қийин,
Яшамоқ  мумкиндир  фақат  лаҳзада...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Бошқаларга ҳайрат бера олмасангиз, демак, ҳамма қатори одамсиз!

Шуҳрат ОРИФ

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Сени бир умр  ўйлаганман.
Лекин  ҳеч қачон ёнимда бўлишингни  ўйламабман...

Шуҳрат   ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Sevmaydi-da,
Sezmaydi-da...

🎤 Yahyobek Mo‘minov

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Бугун Тошкент Фотосуратлар уйида “Юракка кўмилар асл шоирлар” номли - Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти лавҳаларини акс эттирган фотокўргазма очилишида қатнашдик. Унга ташриф буюрган ижодкорлар, мухлислар ва тадбирда янграган самимий дил изҳорлари чиндан ҳам асл шоирлар юракка кўмилишини яна бир бор кўрсатди.

Илоҳим, улуғ устозимизнинг охирати обод бўлсин!

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Эсламасанг ҳам мени
Қандай қилиб тонаман.
Йиллар ўтару сени
Унутолмай ёнаман.
Майли, мен-ку, қон дилим,
Бахтлимисан, севгилим?..

Баҳор келса боғларга,
Севишганлар сиғмайди.
Менинг куйган кўксимда,
Қизғалдоқлар йиғлайди.
Майли, мен-ку, қон дилим,
Бахтлимисан, севгилим?..

Мендан кечиб кетганинг,
Майли, жонинг соғ бўлсин.
Менинг кўнглим чўкса ҳам,
Сенинг кўнглинг чоғ бўлсин.
Майли, мен-ку, қон дилим,
Бахтлимисан, севгилим?..

Қайда бўлма, омон бўл,
Омон бўлу билиб ол –
Сенинг умринг узун йўл,
Менинг умрим бир савол:
Майли, мен-ку, қон дилим,
Бахтлимисан, севгилим?!

Муҳаммад  ЮСУФ 

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Сени соғинчларимга кўмдим
ва яшай бошладим яхшироқ.
Фақат... тунлар  "Омонмисан" деб,
Кўзларимга тикилар  чироқ...

Сени қайғуларимга кўмдим,
Қайғулар-да бўлди чиройли!
Чиройли туғилди ҳаммаси
ва барчаси  ўлди чиройли...

Сени орзуларимга кўмдим,
Бирдан гуллай бошлади эртам.
Бу оламда бизларга кун йўқ,
Орзуларда биргамиз, эркам.

Сени сукутларимга кўмдим,
Дунё бўлди янада оғир.
Гапирсам  юрагинг оғрийди, 
Гапирмасам юрагим оғрир...

Сени хотираларга кўмдим.
Юрибман  бахтиёр, хуррам, соғ.
Билдим - сени кўмгандан кўра,
Ўзимни кўмганим осонроқ...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Ўзгаришларни ва ўзгаришни яхши кўраман. Озгина ўзимга ўхшамай қолсам, дарҳол кўнгил сафарига чоғланаман.
Яратган эгамга шукр, 2025 йилни муқаддас манзилларнинг зиёрати билан бошладик. Сафар давомида чалғимасликка, кибрланмасликка астойдил интилдим. Шу боис ижтимоий тармоқларга фотолар жойламадим.
Сафардан қайтганимдан бери ҳам ички туғёнлар оғушидаман.
Доимгидек ўзгаришни истаяпман. Тармоқларда камнамо эканим ҳам шундан!
Кутинг...

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Бир умр мафтунман десам, сен кулсанг,
Ишқингда тутқунман десам, сен кулсанг...

✍Абдувоҳид Ҳайит
🎤Шуҳрат Дарё

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Йўллар айланар, йиллар айланар,
Ўртада фақат юрак қийналар...

🎤 Фаррух Раимов

@shomuz - Yo‘limiz bir!


Дарвешлик  касб  эмас, мақом!
Қалбнинг мақоми!
Қалб ишққа лиммо-лим тўлса, қалб дарвешга айланади.
Авваллари дарвешларни кийимидан ва кашкулидан танишар эдилар.
Ҳозир дарвешлар йўқ деб ўйлайсизми?!
Улар  бор, ишонинг!
Бугунги  дарвешлар эҳтимол костьюм-шимда, галстук тақиб ва қўлида уяли телефон билан  орамизда  юрган бўлиши ҳам мумкин.
Улар ташқаридан  замонавий кўриниши мумкин, лекин  улар қалбан  дарвешлардир...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz    -  Yo‘limiz  bir!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Умр — қумсоат ҳам
яримлаб қолди,
кўнглим тўлгани йўқ билганларимдан.
Ёдимни оғритар кечирганларим,
кўпдир қилмаганим қилганларимдан..."


Шавкат  РАҲМОН шеъри

Шоҳира  ҲАМРО  ижроси


@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Қалбни  иймон   сандиғига  солиб устидан  қулф  солинг.
Ишқ  ва  ҳаловатни  ўша сандиқдан топасиз!
Бирор бир  қулф  осилмаган  қалб  беқарор  бўлади...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!

Показано 20 последних публикаций.