(Ногирон синглим Зарифа Умрзоқовага)
Сен ҳали ойдинлар билан биргасан,
Ҳали ёрилмаган пешоналаринг.
Сенинг кўзларингдек оппоқ дунё йўқ,
Қайғуни билмайди кошоналаринг.
Ҳали яшаяпсан дунёни суйиб,
Чинларинг кўп эрур рўёларингдан.
Сенинг кўзларингга термулиб туриб,
Уялиб кетаман дунёларимдан...
Қани ким кўрибди мукаммал бахтни,
Асли ким дунёда топибди роҳат?!
Сенинг оёқларинг юра олмайди,
Менинг юрагимда зилдек жароҳат...
Сенинг кўзларингда бозорлар йўқдир,
Йўқдир юрагини пулга сотганлар.
Мажруҳ оёғингга арзирми дунё,
Нима қилиб қўйди юраётганлар...
Қачондир жилмайиб очилганида,
Шуни ўйлабдими ҳайрон кўзларим.
Дунё, юрагимга яқин ниманг бор,
Тупроқда ётибди менинг дўстларим...
Дунё етолмаган дунёсан ўзинг,
Сенинг осмонингга қиламан ҳавас.
Оппоқ юрагингни оппоқлигича,
Оппоқ дунёларга олиб кетсанг бас.
Шуҳрат ОРИФ
(1999 йил)
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Сен ҳали ойдинлар билан биргасан,
Ҳали ёрилмаган пешоналаринг.
Сенинг кўзларингдек оппоқ дунё йўқ,
Қайғуни билмайди кошоналаринг.
Ҳали яшаяпсан дунёни суйиб,
Чинларинг кўп эрур рўёларингдан.
Сенинг кўзларингга термулиб туриб,
Уялиб кетаман дунёларимдан...
Қани ким кўрибди мукаммал бахтни,
Асли ким дунёда топибди роҳат?!
Сенинг оёқларинг юра олмайди,
Менинг юрагимда зилдек жароҳат...
Сенинг кўзларингда бозорлар йўқдир,
Йўқдир юрагини пулга сотганлар.
Мажруҳ оёғингга арзирми дунё,
Нима қилиб қўйди юраётганлар...
Қачондир жилмайиб очилганида,
Шуни ўйлабдими ҳайрон кўзларим.
Дунё, юрагимга яқин ниманг бор,
Тупроқда ётибди менинг дўстларим...
Дунё етолмаган дунёсан ўзинг,
Сенинг осмонингга қиламан ҳавас.
Оппоқ юрагингни оппоқлигича,
Оппоқ дунёларга олиб кетсанг бас.
Шуҳрат ОРИФ
(1999 йил)
@shomuz - Yo‘limiz bir!