Хаёт
Жонимга минг жафо айлаб беҳол,
Ташвиш, ғам гирдобида бӯлибман барбод.
Гӯзал бахт китобин, очмайин сарсон,
Умр йӯлларида адашибман хаёт.
Дунё ғамини ортимга ташлаб,
Ӯзим учун хеч яшамабман шод,
Бечора кӯнгилимни эрта қаритиб,
Дардларим қаърига чӯкибман хаёт.
Тутган йӯлларим ғов бӯлмасин,- деб,
Отган сӯзларим ӯқ бӯлмасин,-деб,
Босган изларим чӯғ бӯлмасин,- деб,
Тинмайин қайғуриб яшабман хаёт.
Бир муштум юрак, урган зарбида,
Оламга сиғмаган исёни хайхот.
Ӯзгалар дардига малҳамман, даво,
Ӯзимга келганда тонибман хаёт.
Қадрим учун йиғладим, йиғладим бироз,
Жимгина унсиз, солдим ҳам фарёд,
Кунлар шиддатидан ӯтибди умрим,
Ӯзимни севишни унутибман хаёт.
✍ Юсупова Зулфия.
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Жонимга минг жафо айлаб беҳол,
Ташвиш, ғам гирдобида бӯлибман барбод.
Гӯзал бахт китобин, очмайин сарсон,
Умр йӯлларида адашибман хаёт.
Дунё ғамини ортимга ташлаб,
Ӯзим учун хеч яшамабман шод,
Бечора кӯнгилимни эрта қаритиб,
Дардларим қаърига чӯкибман хаёт.
Тутган йӯлларим ғов бӯлмасин,- деб,
Отган сӯзларим ӯқ бӯлмасин,-деб,
Босган изларим чӯғ бӯлмасин,- деб,
Тинмайин қайғуриб яшабман хаёт.
Бир муштум юрак, урган зарбида,
Оламга сиғмаган исёни хайхот.
Ӯзгалар дардига малҳамман, даво,
Ӯзимга келганда тонибман хаёт.
Қадрим учун йиғладим, йиғладим бироз,
Жимгина унсиз, солдим ҳам фарёд,
Кунлар шиддатидан ӯтибди умрим,
Ӯзимни севишни унутибман хаёт.
✍ Юсупова Зулфия.
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss