ОСМОН ҚАДАР КЎНГЛИ КЕНГ ИНСОН
(
Дадам Э.Абдиназаров
хотирасига бағишланди)Қаранг! Елкасига ташлаб кетмонни,
Кўчадан бир инсон ўтиб боради.
Айбламай ҳаётни ва бу замонни,
Дардини ичига ютиб боради .
🔹🔹🔹🔹🔹🔹
Тонг саҳардан ишлар қош қорайгунча,
Меҳнатин қадрини кутиб боради.
"Бир куни ҳосилин ейман" деб албат,
Сабрдан бир қадам ўтиб боради.
🔹🔹🔹🔹🔹🔹
У ёғига тортса, бу ёққа етмай,
Бу ёғига тортса, у ёққа етмай,
Аламдан шайтоннинг йўлини тутмай.
Иймоннинг қўлидан тутиб боради.
. 🔹🔹🔹🔹🔹🔹
Пешона тиришмас, фақат тер оқар,
Балки, қора меҳнат ўзига ёқар,
Оиласини ва ҳалқини боқар,
Оғир оғир юкни тортиб боради.
. 🔹🔹🔹🔹🔹🔹
"Юртим тинч бўлсин" деб дуолар қилиб,
Гоҳида ўксиниб, гоҳида кулиб,
Кўкси армонга, гоҳ ғурурга тўлиб,
Ҳалол ош-овқатин тотиб боради.
🔹🔹🔹🔹🔹🔹
Эй бутун дунёнинг бойлиги, бойи,
Битта шу инсонга тенглашолмайсиз,
Осмоннинг қуёши, нур сочган ойи,
Шу инсон кўксига ботиб боради.
Қаранг! Елкасига ташлаб кетмонни,
Кўчадан бир инсон ўтиб боради...
✍️ ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVvⓂ️anba:
@sherlar 👍 #like_boss