Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
*ФАҚАТ СЕНИ ДЕЙДИ ОШИҚ БУ ЮРАК*
Сен мени руҳимни титратган туйғу,
Сен мени қалбимни забт этган малак.
Сениз тунлар менга бегона уйқу,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Ҳисларим самимий, ниятим холис,
Бегона кўзларга кўзларим ожиз,
Дил изҳорим сенга айтмоғим жоиз,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Тонгда деразамдан термулган нурсан,
Гулзор аро танхо мен суйган гулсан,
Тенгсиз чиройлардан гўзалсан, хурсан,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Кулгуларинг софдир, бирам беғубор,
Шайдо бўлган эдим кўрганда илк бор,
Умр фаслимдаги баҳорсан, баҳор,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Сочларинг денгиздек мавжланиб турар,
Юрак ҳар зарбида сенга талпинар,
Ишқим то тирикман ўлгунга қадар,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Сенга атаб шеър-у, ашъор ёзаман,
Севгидан сармаст ё хушёр ёзаман,
Кўзларингга боқсам шуни сезаман,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Сен мени руҳимни титратган туйғу,
Сен мени қалбимни забт этган малак.
Сениз тунлар менга бегона уйқу,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Ҳисларим самимий, ниятим холис,
Бегона кўзларга кўзларим ожиз,
Дил изҳорим сенга айтмоғим жоиз,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Тонгда деразамдан термулган нурсан,
Гулзор аро танхо мен суйган гулсан,
Тенгсиз чиройлардан гўзалсан, хурсан,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Кулгуларинг софдир, бирам беғубор,
Шайдо бўлган эдим кўрганда илк бор,
Умр фаслимдаги баҳорсан, баҳор,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Сочларинг денгиздек мавжланиб турар,
Юрак ҳар зарбида сенга талпинар,
Ишқим то тирикман ўлгунга қадар,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Сенга атаб шеър-у, ашъор ёзаман,
Севгидан сармаст ё хушёр ёзаман,
Кўзларингга боқсам шуни сезаман,
Фақат сени дейди ошиқ бу юрак.
Қўшиқ учун муаллиф рухсатини олинг!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss