Бугун Чори Аваз туғилган кун!
СЪЁМКА ПАЙТИДА
Режиссёр жилмайиб яхши гаплашди,
Актёрларга роллар ҳаммаси аниқ.
Аммо режиссёрнинг дили ғаш эди –
Негадир бир актёр келмади? У йўқ.
“Топамиз, унчалик қийин роль эмас,
Биргина кўриниш, биргина кадр”.
Бир йигитни топиб ўша ролга мос,
Ролни тушунтирди қўл силтаб бир-бир.
Йигит режиссёрга олди-ю қараб,
Қайтарди юракдан сизган нолани:
“Она мурдасидан ўтасан ҳатлаб,
Чоҳга ирғитасан мурғак болани”.
Съёмка бошланди:
Қирқ биринчи йил,
Фрицлар топташар битта қишлоқни.
Учраган нарсани айлашмоқда кул,
Буйруқ – қонга бўяш ерни – тупроқни.
Мана ўша кадр:
Қўлда автомат,
Онанинг мурдаси беланган қонга,
Она – мурда кўксин сўрмоқда гўдак,
Йигит қадам ташлар ўша томонга.
Ҳамма жим.
Режиссёр эса бақириб
Йигитга уқтирар –
Қаттиқ торт, силтаб.
Йигит қайтиб келиб
(Қотиб қолди у)
Гўдакни олди-ю, кетди қалтираб.
Қўлчаларин силтаб чинқирар гўдак,
Йигит чор атрофга боқар термулиб.
Сония ўтмасдан ҳатто айтгудак,
Халойиқ томонга чопди энтикиб.
Расво қилди!
Стоп!
Такрорлаш керак!
Йигит томон чопди терлаб, дарғазаб.
Она кўксин қўмсаб йиғлайди гўдак,
Режиссёр уқтирар қайта-қайталаб.
Йигит яна йўлда. Жим-жит тўрт томон.
Мана сўнгги лаҳза, сўнгги бир қадам.
Гўдак кўкрак сўрар оғзи-бурни қон.
Йигит автоматни отди бу гал ҳам...
Режиссёр қайтадан ялиниб кўрди:
Тушунсанг-чи, ука,
Бу кино, кино!
Инсонлар бундан ҳам баттар хор эди,
Буни кўриш керак бутун бир дунё.
Яна уриниб кўр,
Эпла, илтимос!
Ҳақиқий фашистни қайдан топаман.
Ўзингни қўлга ол бир муддат холос,
Тушун, уч соатдан буён чопаман.
Йигит бош кўтарди аранг ва маъюс,
Автобус томонга қадам ташлади.
Ҳеч кимга қарамай, демай бирон сўз,
Фашист мундирини еча бошлади.
© Чори Аваз
@Sheriylahzalar
СЪЁМКА ПАЙТИДА
Режиссёр жилмайиб яхши гаплашди,
Актёрларга роллар ҳаммаси аниқ.
Аммо режиссёрнинг дили ғаш эди –
Негадир бир актёр келмади? У йўқ.
“Топамиз, унчалик қийин роль эмас,
Биргина кўриниш, биргина кадр”.
Бир йигитни топиб ўша ролга мос,
Ролни тушунтирди қўл силтаб бир-бир.
Йигит режиссёрга олди-ю қараб,
Қайтарди юракдан сизган нолани:
“Она мурдасидан ўтасан ҳатлаб,
Чоҳга ирғитасан мурғак болани”.
Съёмка бошланди:
Қирқ биринчи йил,
Фрицлар топташар битта қишлоқни.
Учраган нарсани айлашмоқда кул,
Буйруқ – қонга бўяш ерни – тупроқни.
Мана ўша кадр:
Қўлда автомат,
Онанинг мурдаси беланган қонга,
Она – мурда кўксин сўрмоқда гўдак,
Йигит қадам ташлар ўша томонга.
Ҳамма жим.
Режиссёр эса бақириб
Йигитга уқтирар –
Қаттиқ торт, силтаб.
Йигит қайтиб келиб
(Қотиб қолди у)
Гўдакни олди-ю, кетди қалтираб.
Қўлчаларин силтаб чинқирар гўдак,
Йигит чор атрофга боқар термулиб.
Сония ўтмасдан ҳатто айтгудак,
Халойиқ томонга чопди энтикиб.
Расво қилди!
Стоп!
Такрорлаш керак!
Йигит томон чопди терлаб, дарғазаб.
Она кўксин қўмсаб йиғлайди гўдак,
Режиссёр уқтирар қайта-қайталаб.
Йигит яна йўлда. Жим-жит тўрт томон.
Мана сўнгги лаҳза, сўнгги бир қадам.
Гўдак кўкрак сўрар оғзи-бурни қон.
Йигит автоматни отди бу гал ҳам...
Режиссёр қайтадан ялиниб кўрди:
Тушунсанг-чи, ука,
Бу кино, кино!
Инсонлар бундан ҳам баттар хор эди,
Буни кўриш керак бутун бир дунё.
Яна уриниб кўр,
Эпла, илтимос!
Ҳақиқий фашистни қайдан топаман.
Ўзингни қўлга ол бир муддат холос,
Тушун, уч соатдан буён чопаман.
Йигит бош кўтарди аранг ва маъюс,
Автобус томонга қадам ташлади.
Ҳеч кимга қарамай, демай бирон сўз,
Фашист мундирини еча бошлади.
© Чори Аваз
@Sheriylahzalar