⁉️Қандай қилиб сунъий интеллект энг яхшиларни қолганлардан ажратади?
⁉️Сунъий интеллект инсон ўрнини боса оладими?⚡️
Бугун The Economist журналида қизиқ мақола ўқиб қолдим. Сизлар билан улашмоқчиман.10 ва 11 феврал кунлари Парижда бўлиб ўтган саммитда технология етакчилари сунъий идрок (АI) ҳақида турли хил бўлиши кутилаётган эхтимолликлар ҳақида гапирди:
▫️“АI бизнинг ҳаётимиздаги энг чуқур силжиш бўлади” – Alphabet раҳбари Сундар Пичаи.
▫️“Инсоният тарихидаги глобал меҳнат бозорида энг йирик ўзгаришларга сабаб бўлади” – Anthropic компанияси бош ижрочи директори Дарио Амодеи.
▫️“Эҳтимол, ўн йил ичида АI ер юзидаги энг таъсирчан одам қила оладиган ишдан ҳам кўпроқ нарсани уддалай олади” – OpenAI етакчиси Сем Алтман.
➡️
Бироқ бугунги кун воқеалар ривожи бу тасаввурларни шубҳа остига олади. Яъни, янги далилларга кўра,
самарали ва сермаҳсул инсонлар янада керакли бўлаверади. Илмий тадқиқот ва бизнес бошқаруви каби мураккаб вазифаларда юқори салоҳиятга эга кишилар AI билан ишлаши мумкин. Бундай тоифадаги ходимларга талаб камаймайди. Чунки
натижани баҳолаш ҳаётий тажриба ва теран фикрни талаб қилади.
➡️Лекин баъзи соҳаларда
жараён бошқача кечади. Масалан, супермаркет ва меҳмонхоналарда тез тарқалаётган ўз-ўзини ҳисоблаш тизимлари вазифаларни автоматлаштириш орқали кассирлар ишини соддалаштиради. Бу ҳолат мазкур
малакага бўлган талабни пасайтиради, яъни ушбу касб эгалари иш ҳақининг таназзулига олиб келади.
➡️Шундай қилиб, AI билан боғлиқ оптимистик фикрларга қарамай, нашрнинг қайд этишича, мижозларга хизмат кўрсатадиган ходимлар ва юқори малакага эга бўлмаган ишчилар кассирларга ўхшаш
келажакка тайёр туриши керак. Улар зиммасидаги вазифалар автоматлаштириш орқали бажарилиши мумкин.
💠Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги
85% дан ортиқ ҳолатларда энди инсон иштироки талаб қилинмаслиги мумкин. AI ривожланиши билан бу кўрсаткич ортиб бораверади ва
фақат энг мураккаб операцияларни ҳал қилиш учун кам сонли ходимлар керак бўлади, холос.
💠
Беркли шаҳридаги Калифорния университетидан Николас Отис ва ҳамкасблари ўтказган тажриба шуни кўрсатдики, кениялик кучли тадбиркорлар
AI ёрдамида ўз даромадларини 15 фоиздан кўпроққа кўтарган, кичикроқ тадбиркорларнинг эса
фойдаси пасайган.
Фарқи улар AI ни қандай қўллашларида бўлган.
♻️Меҳнат бозори ўзининг ҳар янги даврда эски касбларни йўқ қилиш ва янгиларини яратиш жараёнини бошдан кечиради. 2018 йилда
Америкада 60% ёки ундан кўпроқ касблар
1940 йилда мавжуд бўлмаган. 1950-йилларда аҳолини рўйхатга олишда
“самолёт дизайнери” касби қўшилган;
“конференция ташкилотчиси” касби 1990-йилларда пайдо бўлган.
⁉️Савол туғилади: сунъий идрок яратадиган янги касбларни ким эгаллайди?
✅Тарих шуни кўрсатадики,
технологик инқилоблар юқори малакали инсонларни хуш кўради. Саноат инқилобларида
янги техникани ўзлаштирган ходимларга талаб ошган, компьютер асри дастурий таъминот муҳандисларини мукофотлади. Афтидан, AI ҳам худди шундай йўлдан бориб, мураккаб, маълумотларга бой муҳитда ҳаракат қила оладиган, малакали, чаққон ва тажрибага эга бўлганларга
катта фойда келтиради.
⚠️
Хулоса шуки “Ҳеч қандай AI ва инсон ўртасида тенглик вужудга келмайди: энг иқтидорлилар барибир энг яхши бош директорлар, яхши даромадли касб эгалари бўлиб қолаверишади”.
⚡️
Айни пайтда, мамлакатимизда ёшларимизни IT ва замонавий, илғор касбларга ўқитиш борасидаги ислоҳотлар ўта муҳим ҳаётий аҳамиятга молик эканлигини яна бир бор қайд этиш ўринли.
Давлатимиз раҳбари айнан шу боис ҳам бу масалаларга устувор аҳамият қаратмоқда. Замондан орқада қолмасдан
тараққиётга эришмоқчи бўлсак, албатта
фарзандларимизни ўқитишимиз, уларни
энг замонавий касб эгалари қилиб камол топтиришимиз шарт!
Telegram || Facebook