Нигоҳ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Лос-Анжелесда Оскар мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда "Анора" фильми 5 та ҳайкалчани қўлга киритди.

Мукофотнинг асосий ғолиблари:

🔹“Энг яхши фильм”, “Энг яхши режиссёрлик иши” – "Анора";
🔹“Энг яхши актёр” – Эдриан Броуди, "Бруталист";
🔹“Энг яхши актриса” – Майки Мэдисон, "Анора";
🔹“Энг яхши иккинчи даражали эркак роли” – Киран Калкин, “Ҳақиқий оғриқ”;
🔹“Энг яхши иккинчи даражали аёл роли” – Зои Салдана, “Эмилия Перес”;
🔹“Энг яхши сценарий” ва “Энг яхши монтаж” – Шон Бейкер, "Анора";
🔹“Энг яхши тўлиқ метражли анимацион фильм” – "Оқим";
🔹“Энг яхши грим ва соч турмаклари” – "Субстанция";
🔹“Энг яхши ҳужжатли фильм” – “Бошқа ер йўқ”.

Telegram | YouTube


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:
Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги

Telegram | YouTube


Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги Миллий статистика қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади.

Статистика ишлари самарадорлигини янада оширишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди, жумладан:

🔹макроиқтисодиёт ва тармоқлар даражасида статистик кузатув ўтказиш тизимини ҳамда уларнинг методологиясини халқаро стандарт ва тавсияларга мувофиқ такомиллаштириб бориш;

🔹 интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартириш ва бизнесга ҳисобот топшириш юкини камайтириб бориш;

🔹“маҳалладан – республикагача” тамойили бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.

2025 йил якунигача “Ҳудудлар статистикаси” ахборот тизими ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШ ва Украина президентлари журналистлар олдида баҳслашиб кетишди.

Учрашувдан кейин Трамп касбдоши "ўт очишни тўхтатишга тайёр эмаслиги"ни айтди.

Зеленский эса Оқ уйни муддатидан аввал тарк этди.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Маош 15 млн сўмгача: “Янги Тошкент”да иш бор

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

Telegram | YouTube


Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали ташкил қилишга оид тақдимот билан танишди.

ОТБ, Халқаро молия корпорацияси, ЕТТБ ҳамда бошқа ҳамкорлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида жами қиймати 1,2 млрд долларлик 5 та, мактабгача ва мактаб таълими соҳасида 745 млн долларлик 6 та ҳамда олий таълим соҳасида 100 млн долларлик лойиҳаларни амалга ошириш чоралари белгилаб олинди.

Хусусан, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида кўп тармоқли замонавий клиникалар қурилади. Ҳудудлардаги марказий шифохоналарда тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар хусусий секторга ўтказилади.

Маданият ва спорт соҳаларидаги айрим фаолиятларга хусусий секторни жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳозирги кунга қадар 43 та маданият маркази хусусий секторга берилган бўлиб, яна қўшимча 127 тасини бериш имконияти аниқланган.

Шу каби бўш турган бассейн, спорт зали ва майдонларини ҳам янгилаб, соғломлаштириш хизматларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун маданият ва спорт иншоотларини соддалашган тартибда хусусий шерикликка бериш таклифи илгари сурилди.

Telegram | YouTube


Енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади ҳамда улар ушбу фаолият билан лицензия варақаси асосида шуғулланиши белгиланади.

Telegram | YouTube


Сирдарёда тайинловлар

➖ Фахриддин Кушаков вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аброр Хидиров вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➖ Олимжон Джураев
Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу кунга қадар у туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Абдурахим Умаров Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи оринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Туманнинг аввалги ҳокими Ориф Раҳмонқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube


2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади - президент қарори

Telegram | YouTube


​​Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.

Икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:

- Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;

- Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.

Telegram | YouTube


​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.

Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Telegram | YouTube


26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Telegram | YouTube


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурори лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube


«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этилди

Юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

Telegram | YouTube


​​Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Вилоят географик жиҳатдан Ўзбекистоннинг марказий қисмида, бир нечта халқаро автомагистрал кесишмасида жойлашган бўлиб, бир кеча-кундузда 311 мингта транспорт воситалари ўтади. Шунга кўра, тадбиркорлар бу йўллар бўйида юзлаб савдо шохобчалари очишга тайёрлигини билдирган.

Шу каби 500 минг квадрат метр савдо-сервис майдони ташкил этиб, 50 минг одамнинг бандлигини таъминлаш имконияти бор.

Картошка, пиёз, маймунжон, қорағат ва олча майдонлари кенгайтирилади. Томорқа, дала ва каналлар четидаги 38 минг гектарга қайта ишловчи ва экспортчилар бириктирилади.

8 та тумандаги паст рентабелли 25 минг гектар ер шоли етиштиришга ўтказилади. Шоличилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун маҳсулотнинг 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилади.

Вилоятда мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошган. Реновация дастури асосида, уларнинг ўрнида 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.

Янги хонадонлар арзон бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилади. Шунингдек, вилоятдаги йўл, электр, уй-жой, ирригация, боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий объектларни янгилашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Telegram | YouTube


❗️ Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди.

Telegram | YouTube


Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.

Telegram | YouTube


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов AҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали суҳбат қилди.

Унда икки ва кўп томонлама алоқалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ТИВ ва AҚШ давлат департаменти мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни барча соҳаларда кенгайтириш йўлида яқин ҳамкорликни давом еттиришга келишиб олди.

Telegram | YouTube


Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш аввалида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш борасида қилинган ишлар ва уларнинг натижалари ҳамда йўл қўйилган айрим камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Миллий армиямиз замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминланаётгани, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги сезиларли даражада ошгани қайд этилди.

Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирги кунда турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, робот, ракета, дрон ва уларга қарши воситалар кенг қўлланмоқда. Шундан келиб чиқиб, қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш, сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни қўллаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | YouTube


Microsoft представила квантовый процессор с топологическим ядром

Microsoft представила Majorana 1 - первый в мире квантовый процессор с топологическим ядром. Революционная технология разрабатывалась 17 лет.

Топопроводники позволяют добиться топологической сверхпроводимости - нового состояния вещества, которое прежде существовало только в теории. Это позволяет создавать более надежные и масштабируемые кубиты, которые лежат в основе квантового компьютера.

Отмечается, что все нынешние компьютеры мира, работающие вместе, не могут сделать то, что сможет сделать квантовый компьютер на один миллион кубитов. Это поможет найти решения по проблемам разложения микропластика или изобрести самовосстанавливающиеся материалы в сфере строительства, промышленности и здравоохранения.

Telegram | YouTube

Показано 20 последних публикаций.