#кўксимдаги_аланга
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
10-қисм
Интизор дадасини илтимосини ерда қолдирмади, дугоналариникини ҳам. Ўз кўринишидан кўнгли тўқ ҳолда одимлаб борарди. Шу пайт кутилмаганда, кимгадир тўқнашиб кетди. Бу жуда тез рўй бердики, ўзини ортга олишга улгурмади.
-Аҳмоқ, тўнка. Кўзингга қараб юрсанг ўласанми?
Интизор йўлидан чиқаан довдир сабаб қўлидаги торти ҳамма ерини расвосини чиқарганига асаби жудаям бузилди.
-Намунча жахлиз бурнизни учида? Билиб тўқнашибманми сиз билан?
Улар аслида бир бирига қарама қарши томондан эмас, қизнинг йўлини кесиб чиққан Акмал сабаб тўқнашиб кетишганди.
-Сал эҳтиёт бўлиб юрсангиз бўлардику, аҳволимни қаранг.
Интизор торт бўлган кийим боши ва бугунга режалаган иши барбод бўлганидан баралла йиғлаб юборди.
-Вой, ииии йиғлаяпсизми?
-Кўр бўлганиздан кейин кўрмайсизда.
Интизор сумкасидан нам салфетка олиб тортнинг қолдиқларини кийимидан арта бошлади. Акмал эса нима қиларини билмай боши қотиб турарди. Ўзини ҳам устига бироз торт теккан, аммо қизнинг кийими ачинарли ҳолда эди. Тортнинг қутиси ичида эса торт эзилиб аянчли манзара ҳосил қилганди.
-Узр лекин, кейинги гал секинроқ юраман.
Интизор қизарган кўзлари ила нафрат билан боқди.
-Кейинги гал сизни умуман учратмасликни дуо қиламан.
Интизор эзилган тортни ердан олиб яқин атрофдаги ахлат қутисига ташлади.
Кейин эса йўлида давом этмоқчи эди йигит тўхтатди.
-Шошманг, торт олиб бераман.
-Бошизда қолсин.
Интизор зарда қилганча тез-тез юриб кетди.
Аклам ғалати қизни орқасидан қараб туриб, индамай дўконга кириб кетди. Интизор кайфияти ҳам дабдала бўлганча уйига қайтди. Қизини усти боши бир аҳволда кўрган Муборак опани эсхонаси чиқиб кетай деди.
-Қизим бу нима аҳвол?
-Эеэ ойи сўраманг фақат, кейин айтиб бераман.
Интизор шундай деганча чаққонлик билан хонасига кириб кетди. У ҳамон ўзига келолмас анави довдирни сўкиб ўтирарди.
-Лаллайман кет, йигит боламиш? Яхшилаб бир иккита тепсам бўларкан.
Кейин эса ўзини сўзидан уялиб кетди.
-Тавба, нималар деяпман-а? Ҳудди кўча қизларидек гапирганимничи?
⚡⚡⚡
Бугун Улуғбек онаси топган қиз билан учрашувга чиққан. Сочлари анор рангга мойил, кўзлари қуёш мисол чақнаб турувчи, юзлари сутга чайилгандек оппоқ қиз Салимани чирой борасида бир неча баробар ортда қолдирарди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум. Сиз Нодирамисиз?
-Ҳа шундай.
-Мен Улуғбекман.
-Танишганимдан хурсандман.
-Қани юринг.
Улар боғ бўйлаб сайр қила кетдилар.
-Мен уйланадиган қиз, биринчи ўринда онамни хурмат қилсин дейман.
-Буни ҳамма истайди.
-Отамдан кейин онам анча чўкиб қолдилар. Мени бошқа суянчиғим йўқ.
-Сизни яхши тушундим.
Улар у ёқ, бу ёқдан суҳбат қуриб ўтирдилар.
-Севганиз борми?
-Йўқ, вақт бўлмади.
-Йўғе?
-Ҳа рост.
-Агар маъқул бўлсам жавобини айтирарсиз?
-Хўп.
Уларни ярим соатлик суҳбати умрларини боғлашга хизмат қилганди. Ойгул опани ҳам кўнгли шод, ўғлига қиз маьқул бўлганидан.
-Илоҳим болам, қўшганинг билан қўша қари.
https://t.me/shamsinurijodi