#СУКУТ_ОРТИДА:
97-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Жароҳатига ҳам эътибор бермай мени қаттиқроқ бағрига босди.
-Аллоҳим ўзингга шукр. Амая наҳотки сен...
Унга кулиб қарадим. Мен ундан шунча ҳақиқатни билдим. Бекорга ранжиганимни ҳам тушунгандим. Нега энди уни хурсанд қилмаслигим керак. У ҳам бахтли яшашга ҳақли. Шундоғам неча йиллар кечикди.
-Ҳааа шундай. Мен... Мен ҳомиладорман. Сиз яқинда ота бўласиз.
-Мимг шукр, ўзингга шукр Аллоҳим. Ишон Амая бу мен эшитган энг яхши хабар. Сени жудаям қаттиқ севаман. Қанчалар хурсандлигимни тасаввур ҳам қилолмайсан.
-Энди ижара уйимга борсам майлими?
Атайин уни жиғига тегдим.
-Амая...
У менга қош чимириб қаради.
-Ҳазиллашдим. Биламан қўйвормаслигизни. Лекин бир саволим жавобсиз қолди. Сизни ким пичоқлади?
-Шуни ўзимам билмай қолдим. Уйга борганимда кабинетимга кириб қанақадир ҳужжат излаётган экан. Лекин топа олмаган , ёли улгурмаган. Мен керакли ҳужжатларни сейфда сақлайман. Шифохонада ИИБ ходимлари келганди, уларга ёзиб берганман.
-Аллоҳ асрабди. Сизга нимадир бўлса кейин мен нима қилардим?
-Қачон билдинг?
Аброр мехр билан қорнимга қўлини қўйди.
-Сизни касалхонага олиб борган куним билганман
-Яхшиям мажбуран олиб келганим, бўлмаса мендан яшириб юраверардинг
-Ҳа айтмасдим. Чунки ўша вақтлар менга айтган гаплариз сабаб ҳамон ўзимга келолмай юрардим.
-Энди кўзингдан бир томчи ёш оқишига йўл қўймайман.
-Сизсиз ҳаётим ҳудди зулматдек бўлиб қолади. Ҳеч қачон мени тарк этманг
-Энди фақат бахтли кунлар учун яшаймиз.
-ИншаАллаҳ.
-Ухлаймиз, сен ҳам толиқиб қолма.
-Аброр ака...
-Гапир ҳаётим нима дейсан?
Аброр акам сочларимни силаган кўйи мени тингларди.
-Мен Низомдан барчасини тортиб оламан.
-Сен нима десанг шу.
-Эртага корхонага борамиз. Бошқарувни қўлимга оламан.
-Майли, сенга йўқ деб бўлармиди? Яхши дам ол жоним. Ширин тушлар кўр.
-Сиз ҳам яхши дам олинг.
Мен унинг кўксига бош қўйганча неча кунлардан бери ёқотган оромимни топгандим. Уйқу кучлилик қилиб кўзларим юмила бошлади. Унинг ёнида ҳақиқий ҳаловатни туяман.
Эрта тонгда уйғонганимда ёнимда сокин ухлаб ётган Аброрни кўриб ўзимни чимилаб кўрдим. Йўқ бу тушим эмасди. Қалбим соҳибини қаттиқроқ қучдим. Гўё шундай қилмасам у қочиб кетаётгандек. Негадир уни ҳиди менга жуда ёқаётганди. Ҳа рости Аброрни олдида кўнгил айниши унча безовта қилмади. Кўнглим кўпроқ унинг исини туйишни хоҳлаяпти. Жинни бўляпман шекилли.
Мен қаттиқ қучганимга Аброр ҳам уйғонибди.
-Жоним турдингми?
-Ҳа уйғотиб юбордимми?
-Ҳечқиси йўқ. Аҳволинг яхшими?
-Яхши, бундан яхшиси бўлмаса керак. Ҳа турақолинг жароҳатни боғловини янгилайлик.
-Ётаверсангчи, сенга тўйиб олай.
-Эее жинни барибир тўймайсиз туринг. Мен юз қўлимни ювиб келай. Айтганча уй жуда чиройли экан.
-Буни сен билан ҳақиқий эр-хотиндек яшай бошлаганимизда ҳарид қилдим. Ёмон хотиралар вор жойда яшагандан кўра шу ер маъқул кўринди.
-Ахир у ота уйингиз эмасмиди?
-Ота уйимни аммам сотиб юборган. Ҳали бу ҳақидаям айтиб бераман.
Мен ўрнимдан туриб ҳаммомга кирдим. Бугун кайфиятим жуда аъло эди.
Давоми бор
https://t.me/shamsinurijodi