-Болам яхши келдингми?
-Яхши. Нима бўлди сизга?
Улуғбек хавотир билан сўради.
-Кун иссиқлик қилди чоғи.
Улуғбек онасини зўрға, хансираб гапираётганини сезмай қолмади.
-Ойи, келинни ўзиз топинг. У бўлмаса бошқаси.
-Болам кўнглингдагини олиб беролмаганим учун мендан ранжима.
-Ойи тақдир эмас экан. Дунёда қиз битта эмаску.
⚡⚡⚡
Интизорни бугун гуруҳ рахбари хонасига чақирди.
-Бўронова охирги ойдаги курс пулларини кечиктириб юбординг.
Интизор нима деярини билмай ер чизиб қолди.
-Сенга гапираяпман. Бу ердаги домлалар дарсдан ташқари сизларга курс ўтгани учун маош олади. Ҳаммаси кутиб туради. Битта сен учун мен уларга пулни бермай чўзиб юролмайман.
-Домла эртага аниқ олиб келаман.
Ниҳоят Интизор жавоб берди.
-Майли борақол, уйингга кеч қолма.
Интизор йўлда ўйлаб кетарди, қандай қилиб олиб боради пулни? Дадаси ишлайман деб чарчаб қолаётган бўлса, Интизор дадаси билан анчадан бери тўйиб гаплашмади.
Бир-бир қадамлар босиб уйига кириб келди. Унинг тушкун кайфияти дарҳол Муборак опага сезилди.
-Қизим биров хафа қилдими?
-Йўқ ойи, ҳаммаси жойида.
-Аниқми?
-Ҳа.
Интизор кўзлари сотиб қўймасин учун хонаси томон одимлади. Кечги овқатдаям очилиб ўтиролмади.
-Нима бўлди сенга? Юрагимни сиқмай айтсангчи?
-Дадам пул олиб келдиларми?
-Ишни тугалласалар оладила. Бугун ё эртага тугайди ишлари, чунки эртага уй эгасини қизи туғилган кунини нишонларкан. Фавворалар унга совға эмиш.
-Мен эртага дарсга бормайман.
-Иееэ, бу гап қаердан чиқди?
-Ойи... Курс пулини тўлашим керак.
-Шуни деб сиқилиб юрибсанми? Нега олдинроқ айтмайсан?
-Уйда пул йўқку.
-Ким айтди сенга бу гапни?
-Дадамни ишлари ўхшамаганига...
-Қизим сени ўқишинг учун доим захира сақлаганмиз. Пулни бераман. Эртага бориб тўловини қил. Бундан кейин ичингга ютиб юрма.
Муборак опа рост гапирганди. Эр-хотин Интизорни ўқиши учун шароитни тайёрлаб қўйишганди. Ҳеч йўқ икки ойлик курс пуллари захирада турарди.
Интизор дарс қилишга кириб кетди
Бу вақтда эса Воҳид ака иш ҳақини олганча кириб келди. Кайфияти яхши эди.
-Интизор, ҳой Интизор.
-Ассалому алайкум дадажон.
Интизор дарров дадасини қўлидаги сумкаларни олди.
-Яхшимисан қизим? Биласанми мен кимни уйида ишлабман?
-Йўқ, кимни?
-Сизларни ўқишларингда ўқиркан бойни қизи, исмини Жасмина деди. Эртага туғилган куни экан.
-Мени курсдошимни ҳам туғилган куни. Демак ўшани уйига бориб ишлабсиз.
-Туғилган кунга борасанми?
-Йўқ.
-Иее бу нимаси қизим? Дугона бўлиб туғилган кунига бормасанг. Ёки айтмадими?
-Айтди, ўзимни боргим йўқ.
-Эртага қўлингга пул бераман. Бирор арзирли нарса олиб бор. Мен қурган фаввораларни кўришни истамайсанми? Лекин мен кўришингни истардим.
-Дада...
-Бўлди қизим чарчадим. Мен овқат еганман, ҳаммомга кириб чиқай.
Эртаси куни Интизорни кўпчилик курсдош қизлари қистайверганига, боришдан бошқа чораси қолмади.
-Бир курсда ўқиймиз, яна охирги кур. Борсанг нима бўпти. Бормасанг Жасмин нўтўғри тушунмасин.
Шундан кейин Интизор уйига бориб шкафини кўздан кечира бошлади. Унда тузукроқ кўйлакни ўзи йўқ. Ҳаммаси спортивний кийимлар эди
-Нима киясан?
-Мана бу кофта ва шимни.
-Мана бу кўйлагингни кий.
Онаси французкий усулда тикилган ҳарир кўйлакни узатди.
-Ойи ноқулай бу.
-Аввал кийчи, агар ярашмаса киймайсан.
Лекин кўйлак Интизорни янада жозибали кўрсатди. Сочини учларини жингалакка мойил қилиб дўконга йўл олди. Совға олай деса Жасмин уни назарга иладими йўқми? Ундан кўра тинчи торт ва букет олади. Шундай қилди ҳам.
Давоми бор...
https://t.me/shamsinurijodi