#кўксимдаги_аланга
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
8-қисм
Салима билан оралари айрилгач Улуғбек ўз ишини кенгайтириш йўлларини излай бошлади. У машина созловчи уста эди. Қўли гул механик деб унга орқадан лақаб ҳам қўйиб олишганди.
-Улуғ ўртоқ шаштинг паст?
-Эе бир икки муаммолар бўлди.
-Мана биз бормизку, нега айтмайсан?
-Бу сизларни аралаштирадиган гап эмасда.
-Билдим дардингни, ҳолам қўнғироқ қилгандилар.
-Айтдиларми?
Улуғбек Беҳрузга қараб савол берди.
-Ҳа айтдилар, ўзларини айбдор санаяптилар.
-Ундай эмас, ойимни бу ерда сира ҳам айблари йўқ.
-Салима шу ўзимизни мактабда ўқиган, икки синф қуйидаги қизми?
-Ҳа.
-Лайли Мажнун бўлиб юрардингларку?
-Уйидагилари бошқага бериб юборди. У эса совчи мендан деб ўйлаб рози бўлибди.
-Сен шу гапга ишондингми?
Беҳруз машина шиналаридан бирини олдига думалатдида, қулайроқ ўтириб олди.
-Ҳа ёлғонми?
-Салиманг й йигитни яхши танийди.
-Нима?
Улуғбек жахлдан бошини кўтарди. Машина таъмирлаётган эмасми, қўлидаги ускунасини бир четга қўйди.
-Менга ундай қарама, холамни гапларидан кейин, сўраб суриштириб чиқдим.
-Кейинчи?
-Салимани бир бойвачча ҳуштори бор экан. У сен билан алоқани қандай қилиб узишни билмай юрган. Онангни боролмаганлари унга баҳона бўлган ҳолос.
-Бўлиши мумкинмас.
-Мумкин. Хоҳласанг ўзинг кузат. У қизни юзида ҳеч қандай афсусланиш аломати йўқ.
Улуғбек ўйланиб қолди. Илк танишган кунлари, бирга юрган йўллари, шодон кулгулари булар сохта бўлиши мумкин эмас.
-Ҳаммасига жавоб беради
-Қўйсангчи Улуғ келиб келиб энди қиз бола билан тенг бўласанми? Яхшиси ундан олдин тўйингни ўтказиб ол. Таклифномани қўлига берганингдаги аҳволини кузатсангчи.
Ўз дарди билан бўлиб ўтирган Улуғбекни ҳаёлига ҳозир уйланиш кирармиди?
-Қўйсангчи қанақа уйланиш?
-Ҳолам ҳам қийналиб қолдилар. Энди бир умр мотам тутмайсанку.
-Уйланиш қочиб кетмайди.
-Билганингни қил. Аммо онангни соғлиғи кундан кун ёмонлашиб боряпти.
Беҳруз ҳақ бўлиб чиқди. Уйга борган Улуғбек яна онасини қон босими ошганини устидан чиқди.
-Ойи сизга нима бўлди?
Улуғбек жон ҳолатда онасини ёнига югурди. Онаси кўрпачада ётар, қўшни қиз онасини елпиб турарди.
-Ҳозир тез ёрдам келиб кетди. Қон босимлари ошибди.
-Ҳозир яхшими?
-Ҳа анча ўзларига келдилар. Сизга қўнғироқ қилишга қўймадилар.
Улуғбек онасини олдига чўкди.
-Ойи кечиринг мени.
Давоми бор...
https://t.me/shamsinurijodi