#Тилсим
5-қисм
Муаллиф Шамсинур
-Тўғриси гапингга тушумадим.
-Азаматни айтаманда, уйланган хотини кўрсааанг. Влааақ.
-Азамат ўқирди шекилли?
-Сен охирги марта қачон қишлоққа келганингни эслайсанми?
-Анча бўлди.
-Камида беш йил.
-Тўғри.
-Ўша вақтда Азамат битирувчи эди. Ҳозир у врач, ишлайди. Қўли анча енгил.
-Омадини берсин.
Олдимда турган кишмишддн оғзимга солдим. Бирам мазалики қишлоқни ўзида тайёрланган. Бу ердагилар унча бунчага пул сарфламайди. Шаҳар анча узоқ, қатнов кам. Ўшани ҳисобига ўзларига қулай шароитни яратиб олишган.
-Азамат сени яхши кўрарди.
-Қўйсангчи бунақа гапларни. Биз у билан яқин ҳам эмасдик. Биздан уч ёш катта бўлса ҳам тенгқурлардек ўйнардик. Ўзи биласан қишлоқда бемалол болалар кўчалардаям ўйнашади. Амакимни мен тенгги боласи йўқ учун сизлср билан ўйнардим. Азаматни эса ўйинга сен қўшардинг.
-Амакимни ўғли бўлгач ажратиб қўя олмайманку.
-Мен ўша довдирни доктор бўлганини ҳеч ақлимга сиғдиролмайман
-Бувимни тузатолмади-ку. Яна дўхтирмиш.
-Уни буни қўй, ўзингда нечта фарзанд?
Гулола ғамгин жилмайди.
-Ҳали кутяпмиз. Тўрт йилдирки тирноққа зормиз.
-Аллоҳ хоҳласа бари ўзига осон.
-Намозларимда шуни сўрайман. Биласанми мен ҳомиладор бўлганман. Уч ойлик эди. Азамат бир қизни танлаб уйланаман деб туриб олди. У қизни уйи нариги қишлоқни жийдазор томонида. Илму амаллар билан алоқаси бордек туйилади менга. Мен қаттиқ қаршилик қилдим. Билмадим кимдан эшитибди ўша қиз исми Фатҳия эди. Мени олдимга келди. Олдинига мулойим гапириб ўтирган қиз кейин қўполлашди.
-Мен билан ўйнашма. Мен барибир Азаматга тегаман. Буни на сен на онаси ўзгартира оласан. Ортимдан тарқатган иғвойинг учун эса жазосиз қолмайсан.
У шартта қўлимдан тутди кўзларимга совуқ нигоҳлқри билан бир муддат қараб турдида қўйиб юборди. Қўллари ҳам негадир муздек эди. Кўзимга тикилган вақтида белимда чимиллаган оғриқни сездим. У бошқа гапирмади, кетди. Лекин менинг ахволим оғирлашди. Болам тушиб қолди. Бу эртакдек туйилар аммо бари ҳақиқат. Афсуски Фатҳия сабаб бўлдими ёки ўзи шундайми билолмадим.
-Жиннимисан, кўзингга қараб туриб бола туширадиган афсунгармаску у. Бунақа нарсалар эртакларда, киноларда бор ҳолос. Ўзингни шунақа деб ишонтирма, мана боланг бўлмаяпти, сени организмингда муаммо бўлиши мумкин. Шифокорга бориш керак.
-Ҳеч тушунолмадим ўша воқеага. Барибир Азаматга тегди. Ҳеч ким Азаматни бу аҳдидан қайтаролмади. Бошида амакимни уйида яшаб юришди. Кейин нима қилди нима қўйди, Фатҳия Азаматни ўзини қишлоғига олиб кетди. Азаматни ўша тарафга борганда кўриб қолсам, ҳудди ҳолдан тойган одамга ўхшатаман. Ишга кетаётганда эса жуда тетик.
-Сен шунақа ўйлайверганингдан эсинг кирди чиқди бўлиб қолган. Ҳаёлингни жойига қўй. Яхшимас бунақа эсарлик.
Давоми бор.
@shamsinurijodi