#ТИЛСИМ
4-ҚИСМ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Бувимни айтганларини қилиб барчамиз бирдан турдик. Ўринларни йиғиб ,таҳорат олишга чиқдим. Хабиба маза қилиб ухлаб ётарди. Бувим уни бешикка солдирмай қўймадилар. Мен ётмайди дегандим,дангасасан деб уришиб ҳам бердилар.
-Ҳозиргиларга баҳона тайёр, бола йиғлайди. Бешикка сололмайман. Ундан кўра уйқум бузилади де. Ётган жойида эмизиб ётсада.
Бувимни гапларидан кейин бешикка солмасдан ўзга чорам қолмади. Худди атай қилгандек, Хабиба кечаси умуман турмай ухлади. Мен буни йўл чарчоғига йўйдим.
Нонушта вақти бувим сўз қотдилар.
-Мана ётарканку бешикда. Бешикда ётса беҳавотир ётасан. Бирор нарса чақмасин деб ўйламайсан.
-Уйда ётмасдида.
-Тезроқ еб ол. Кейин рахматли Хожарларникига борамиз. Ўтган ҳафта шу бугун тирик эди. Энди рахматли бўп турибди.
-Хабабини кимга қолдирамиз?
-Ана қизлар қарашади. Овқат ейдиган ҳам бўлганку. Нималар беряпсан?
-Овқатни картошкасидан, шўрва, бн маннй бўтқаси, печоние.
-Ҳа тузук. Кўп қолиб кетсак йиғласа олиб боришади. Сани Шаҳарингдек телпон қилиб бўлмайди бу ерда.
-Хўп тушундим сизни.
Нонуштани қилиб бўлгач бувим қизларга идишларни ювиб олишни айтиб оъзлари ҳадислардан ўқишга киришдилар. Келинойим тикувчи эмасми тикув хонасига кириб кетди. Амаким эса фотиха олиб ишига кетди.
Амакимни иши ҳам иссиқхона эди. Бизни яшайди дея олинган ерни бўш ётмасин дея иссиқхона ташкил қилгандилар. Мавсумга қараб экин экиларди. Оиланинг асосий даромади ўшандан. Кейин амакимни иккинчи касби дурадгор уста эди.
Бувимни қўлларидан ушлай десам йўқ ўзим дея мендан тез юрардилар. Мен дарвозадан чиққандан бери терлаб кетдим. Бувим қандай чидайди, одими ҳам тез эди.
-Буви секинроқ.
-Тезроқ бўл. Бунча лаллайдинг.
-Қарибман
Бу гапимга бувим кулиб юбордилар. Бобомни эрталаб кўрмадим,мачитга чиқиб кетган эканлар. Лекин ҳозир биз боришимиз керак бўлган йўлда турардилар.
-Ассалому алайкум бобожон
-Ваалайкум салом. Бувинг эрта тонгданоқ етаклаб чиқибдида.
-Тез юрганларигами, ёки кунлар исидими роса сув бўлиб кетдим.
-Келиб қолдик ўзи.
-Ана Хожарни набиралари чиқиб турибди.
Кўзим биздан уч уй нарида турган давангирдек йигитларга тушди. Уларга қарамасдан тезроқ ўтишни лозим топдим. Бобом бн бувим эса обдон сўрашди.
Энг ёмон кўрганим кўпчилик билан кўришиш эди. Ҳаммадан кўнгил сўрагач четга ўтдим. Шу пайт ортимдан бировнинг Хадича деб қичқирганидан учиб тушдим.
-Гулола сенми?
-Ҳудди ўзи танидингми?
-Танимай бўладими?
У ёшликдаги дугонам энди анча ёшликни эслаб кулишдик. Гулола тинмай атрофга алангларди.
-Кимни излаяпсан?
-Эеее, жодугарни?
-Кимни?
Уни гапига кулгим келди.
-Кулма ростини айтяпман
-Ким у жодугаринг?
-Нега меники бўларкан Азаматники.
-Шу ўзимизни Азаматни айтаяпсанми?
-Ҳа ўша тош билан бошини ёрган Азаматни. Ўшанда қаттиқроқ урибсан шекилли ўша илонни тузоғидан чиқишга боши ишламаяпти.
Давоми бор
@shamsinurijodi