📝Таскин...
Сукутдан фойда
Мени ранжитишди, дилимни оғритишди: орқамдан аксарият рост бўлмаган гапларни айтишди, туҳмат қилишди. Бундан хабар топгач, кўзимга дунё қоронғи бўлди, кўзимдан уйқу қочди. Аламимдан чиқиш учун дардимни яқинларимга айт¬дим, мени ғийбат қилганнинг айбини бир-бир очдим. Бироқ аҳволим енгиллашмади. Чунки мен ҳам ғийбат қилаётгандим. Энди оғриқларим олдингидан ҳам ортди. Аллоҳ таолога муножот қилдим: «Қодир Эгам, ҳолимни Ўзинг кўриб турибсан, менга зулм қилганларга ўзинг кифоя қил!» Энг яхши даво - вақт, дейишади. Маълум муддат ўтиб унутгандек бўлдим. Бироқ ҳали ҳам ўша туҳматлар ёдимга тушса, бир ловуллаб оламан.
Шундай кунларда бир ҳадисни ўқиб қолдим. Аввал ҳам кўп бора кўзим тушган бўлса ҳам, эътибор бермаган эканман. Ҳозир эса айнан менинг ҳолатимга мос эди: «Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндош-уруғлик риштасини боғласин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» (Муттафақун айлаҳ).
Ўз ҳолатим ўзимга ибрат дарсини ўтади. Бировга туҳмат қилмаслик эмас, ундаги мавжуд айбини очмаслик ҳам унга, ҳам ўзимга яхшилик экан!
Бироқ барибир менга туҳмат қилган одамдан асло рози бўлолмаяпман. Ундан ҳақимни Аллоҳ олиб беришига ишонч бироз тасалли бераётгандек. Шу ўйлар асносида қалбимни бир қўрқув ларзага солди: «Мен рози бўлмаганимдек, кимдир мендан ҳам норизо бўлса, ҳолим не кечади? Маҳшар кунида бу ҳақни қандай ўтайман? Ахир, бандаси рози бўлмагунича Аллоҳ ҳам ризолик билдирмайди-ку!»
Шундан сўнг олдимга қатъий қоида қўйдим, имкон қадар амал қилмоқдаман - яхши гап айтишга қодир бўлмасам, ҳатто мени ранжитган инсонга нисбатан ҳам жим турмоқчиман. Суяксиз тилни тизгинлаш ҳаракатидаман.
Нигора Абдумухтор қизи
https://t.me/shamsinurijodi