#Тилсим
3-,қисм
#давоми
👇👇👇
-Ўйга чўмиб қолдингиз? Аҳволингиз тузукми?
-Яхшиман.
Шу билан йигит билан орамизда бошқа суҳбат бўлмади. Унинг аҳён аҳёнда , кўзгу орқали менга қараб қўяётганини айтмаса сокингина мусиқа остида қуёш ботар маҳал қишлоққа кириб бордик.
-Бувингизни уйларига туширайми?
-А?
Унинг тўсатдан айтган бу гапи мени довдиратди.
-Сиз мени танийсизми?
-Албатта, унутмоқ осонмас.
-Кимсиз?
Унинг гапи асабимга тега бошлади.
-Мени танимагунизча айтмайман. Саломат бўлинг.
У чаққонгина юкларимни машинадан тушириб бўлиб, кира ҳақини бергунимча кўздан йўқолди.
Бувимни уйларига икки метргина жой қолганди. Соғинган гўшамга қадам ранжида қилдим. Кўчада ҳеч ким кўринмас, бизда ёзилмаган қонунга кўра шомдан кейин эсини еган одам кўчага чиқарди. Базмлар ҳам ўша вақтгача ўтказиб олинар, тўйларку исломий бўлгани учун кундуз куни бўлиб ўтарди. Бу ерда ягона қишлоқ тўйхонаси мавжуд бўлиб, деярли қишлоқнинг ярмини тўйи шу ерда бўлоб ўтган эди. Неча йиллик сирларни ўзида жамлаган оғир дарвозани итардим ичкаридан занжири ўтказилгани сезилди.
-Бувииии, келинойиииии.
Анча чақирганимга қизим.безовта бўлиб қўлимдан тушишга ҳаракат қиларди.
-Ҳозир.
Ичкаридан бобомнинг ўктам овозлари эшитилди. Занжир туширилиб дарвоза очилди.
-Ассалому алайкум бобожон.
-Ваалайкум салом. Хадича сеннисан болам. Кечга қолиб кетибсанку.
-Биласизку таксилариз келишни хоҳламади.
-Қани миттини менга берчи. Машааллоҳ бунча ширин бўлибди бу. Тезроқ кирақол.
Сумкамни тортганча ичкарига кирдим. Ҳовли ўша ўша. Пастқам аммо файзли уйлар, жуда кўп мевали дарахтлар салқинлик бағишлаб турарди.
Бувим шом намозини ўқиб чиқаётган эканлар, орада бироз масофа бор учун, олдинига мени танимадилар.
-Бу қиз ким бўлди?
-Мен Хадичаман буви.
Уларнинг иссиқ бағирларига ўзимни отдим. Соғинч устунлик қилиб тўйиб йиғлаб олдим. Аслида бу йиғи ўтган барча дардларим, аламларим эди.
-Катта бўлибам йиғлайдими болам? Қани ким билан келдинг?
-Эварангиз билан келдим.
-Ўзим гиргиттон, қани у. Шу кунгача бирор марта кўрмапман болагинамни боласини.
Ҳамма билан кўришиб чиққач бувимни ўша қадрдон каравотларидан жой олдик.
-Қани қадам етди бало етмасин.Аллоҳим ўзи ҳар ишда мададкор бўлиб, тўғри йўлдан адаштирмасин.
Биз дастурхон атрофида болаликни эслаб анча вақт мириқиб суҳбат қурдик. Бувим мендан куёвларини қандай қилиб сўрашни билмай турардилар .
Мен учун ажратилган хонага кириб нарсаларимни жойлаштирдим. Кўрпачаларни қаторлаштириб тўшадим. Амакимни қизлари ҳам мен билан ётишни маъқул кўришди. Бувим ҳам соғинган эканларми ёнимда ётақолдилар.
-Қизим айбга буюрмасанг сўрардим.
-Сўранг .
-Хабибани отаси қани?
-Буви турмушим ўхшамади. Мен унақа жоҳилликда яшай олмадим.
-Сабрли бўлиш керак эди.
-Никоҳ иситади дердингиз, ҳеч исимадим ўша одамга. Нуқул кўзимга балодек кўринарди.
-Эшонлардан жоҳил чиққанми ҳеч?
-Ҳамма эшонлар ҳам тақводор эмас.
-Эсингда бўлса Хожар бувинг бор эдилар.
-Холамни қизлари дердингиз, сиз билан тенгдош?
-Ҳа эсингда экан. Ўша икки кун бурун омонатини топширди.
Бувим саксон тўққиз ёшда эдилар. Демак Хожар буви ҳам шу ёшда.
-Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
-Эртага сени ҳам олиб бораман. Қариндошлар, кўнгил сўраб қўясан.
-Хўп буви.
Бувим тасбеҳ айта айта уйқуга кетдилар. Мен эса Хабибани эмизиб қачон ухлаб қолганимни эслолмайман. Эрталаб ҳали қуёш чиқмай туриб бувим уйғота бошладилар.
-Қани ҳаммангиз туринг. Эрталабки ризқдан қуруқ қолманг.
Эҳ бувим а,сизни бу одатиз ҳалиям қолмапти.
Давоми бор
@shamsinurijodi