#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
9-қисм
-Ким бу?
-Мен Шахбозман.
Робия ҳайрон бўлди. Уни бунақа таниши йўқ.
-Узр адашдингиз.
-Йўқ адашмадим. Сиз мовий кўзли қизсиз.
Робия телефонни ўчириб қўйди. Афсус бу билан якун ясалмади бу муносабатга. Шахбоз қизнинг ортидан тинимсиз таъқиб қиларди. Робия коллеждан чиқдики дарров қаршисида Шахбоз пайдо бўларди
-Тўхта.
У одатига кўра буйруқ берарди.
-Илтимос кетинг.
-Мен сен билан гаплашиб олмоқчиман.
-Мен эса йўқ,- Робия йигитдан узоқлашади. Шахбоз ҳам у тенгги юрийди.
-Эшитмадингизми Робия сизни кўришни истамайди,- Санобарнинг тоқати тоқ бўлади.
-Сендан сўрамадим. Ёки сенам Робиямисан?
Санобар мулзам бўлиб жим қолади.
-Робия дедим. Сабримни синама.
Робия тез юрганча қочиб қолади. Тезда ётоқхонадан қўним топиб таъқиблардан бироз ҳоли бўлади.
***
Робияни ҳаётида ҳар кунги таъқиблар авж олган вақтда Шахбоз бошқа йигитларни ковушини тўғирлаб қўйди. Аста секинлик билан қизни ўзига ўргатишни бошлади. Эмг аввало қизни туғилган кунида 101 та қип-қизил атиргулдан иборат букет ясатди. Робияга совға бўлгандек ўша куни уларга бериладиган нафақа тарқатилганди.
-Робия бирор жойда ўтирайлик. Сиқилиб кетдим бу ётоқхонада,- Нигора таклиф киритди.
-Яхши бўларди. Ўзимам шуни ўйлаб тургандим.
-Унда тайёрланинглар, бииир яйраб келайлик.
Уч қиз ҳам тезда кийинишга тушишди. Робияни сочини тепадан турмаклашганда нақ маликанинг ўзига айланди қолди.
-Қани кетдик. Комендатдан жавоб олсак бас.
***
Ётоқхонадан унча узоқ бўлмаган жойдаги ресторанга кириб, четроқдаги столни банд қилишди.
-Нима буюртма қиламиз?
-Чўнтакка зарар бўлмайдиганиданда,- қизлар бир бирига қараб кулишди. Кейин менюни олиб овқат танлай кетишди. Овқатни танлаб буюртма беришгандан кейин ўзаро суҳбат қура бошладилар.
-Онам мен билан яша деяптилар,- Санобар янгиликни айтди.
-Вооой зўрку. Сен нима дединг?- Нигора ҳовлиқиб сўради.
-Менми... Ҳайронман, бошим қотди.
-Нега, онанг борку сени, бу катта бахт. Бизда эса йўқ. Ҳатто кимлигини билмаймиз.
-Тўғри, биз кимни фарзандимиз билмаймиз,- Робия ҳомуш тортди.
Рестораннинг интерери жуда ажойиб бўлиб атрофи табиий гуллар билан тўла эди. Ҳаттоки шифтни ҳам сунъий яшил баргли қандиллар билан безашганди. Сокин мусиқа одамга ҳуш ёқиб, чироқларни секинлик билан ёниб ўчиши мароқли ҳордиқ бағишларди. Қизлар эса бу гўзалликка қараб ҳам қўйишмасди.
Давоми бор...
https://t.me/shamsinurijodi