Бугун “Art house Xamsa” театрида Озарбайжон драматурги Исмоил Имоннинг “Ота” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектаклни томоша қилдик.
Пьеса халқаро театр доираларида юксак эътироф этилган, мукофотлар олган ва интернетда бир қанча ижобий тақризларга кўзим тушди.
Асар оила, унда отанинг ўрни, хусусан, қиз фарзанд ҳаётида отанинг аҳамияти ҳақида.
Биронта эркак иштирок этмайдиган, иккита олов аёл (она ва қиз) зиддияти ва туйғулари асосига қурилган сюжет анча эмоционал ва жўшқин. Отасини эрта йўқотган қиз онаси билан тил топиша олмайди, марҳум отасини соғинади ва ҳаетда бахтсиз. Онаси ҳам бахтсиз, аммо буни турли юзни намлантирувчи ниқоблару тутуриқсиз сериаллар ортига яширган. Бу икки жўшқин дарёнинг бош урар қирғоғи, қояси — оиланинг отаси эканини тушунасиз.
Бош қаҳрамон Саидани кўп ўринларда тушундим. Қиз бола учун отаси — ҳаётидаги энг муҳим эркак. У ўзига отасининг кўзи билан баҳо беради, отасининг муҳаббати орқали ўзини яхши кўради. Отаси урган қиз бахтсиз бўлади деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Саиданинг бахтсизлиги айнан отасини бевақт йўқотган давридан бошланади.
Отамиз ва онамиз — ўзлигимиз, “мен”имизнинг бир бўлаги. Улар бўлмаса, тўкис бўлмаймиз.
Пьесани ёзган муаллифга ва ундаги жавҳарни пайқаб ўзбек томошабинига тақдим этган режиссёр Сайфиддин Мелиевга ташаккур. Албатта, актрисалар Илмира Раҳимжонова ҳамда Моҳичеҳра Исломоваларга ижро учун 10 дан 10 балл.
75 дақиқалик томоша давомида яхши қиз бўлиб ўтирган яна бир Саида (Азиза Қурбонованинг 2 яшар қизчаси) мен учун бугунги кун қаҳрамони! Қойил, лекин.
Бугун “Заковат” профлига ўйини баҳридан ўтиб шу спектаклга борганимга арзиди лекин.
@shahnozxon