САЙЙИД БАРАКА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


بسم الله الرحمن الرحيم
Ангор туман “Саййид Барака" жомеъ масжиди расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШЕЪРИЯТ

ЧОРА

Ғурурланма ожиз банда,
Ўлмасликка чора борми,
Куз ҳазон қилган гул каби,
Сўлмасликка чора борми?!

Ҳаёт давру даврон ўтар,
Ҳар кимсани ҳисоб кутар,
Ёғи битган чироқ тутар,
Сўнмасликка чора борми?!

Шошиб кирма эгри йўлга,
Жон фидо қил тўғри йўлга,
Ширин жонинг Азроилга,
Бермасликка чора борми?!

Дўст кўринган ҳамма дўстмас,
Ибодат қил, умр кутмас,
Ётиб кўр гўрда ҳам бир пас,
Ётмасликка чора борми?!

Ўйламай қўйдинг ўлишни,
Тарк қилмадинг ҳеч кулишни,
Эслатай: кафан кийишни,
Киймасликка чора борми?!

Ботил билан камолотга,
Етмай қолурсан уятга,
Тобут деган ёғоч отга,
Минмасликка чора борми?!

Туриб мазлум томониди,
Савоб ишла замонида,
Содиқ дўстлар армонида,
Кетмасликка чора борми?!

Кўтарилар кўздан парда,
Кўражаксан ким қаерда,
Уй қазилмиш қаро ерда,
Кирмасликка чора борми?!

Мункар Накир келар албат,
Роббинг ким, деб сўрар албат,
Мўъмин жавоб берар албат,
Бермасликка чора борми?!

©️ Тарж. Аброр Мухтор Алий


☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ОДОБНОМА

• Одобнома дарси:
• Мавзу: Ҳалоллик ҳақида!

©️ Аброр Мухтор Алий

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа...

Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар.

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​ 🕋Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!

Бугун 17 ноябрь, Якшанба

Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


ҚАЙҒУРМА!

Касал тузалади, мусибат кетади. Гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади. Келажак келади осий - тавба қилади. Фақир эса вақти келганда бой бўлади...

Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!

Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради. Тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади. Иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради. Бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир. Дард аламларини соғлик лаззати кеткизур. Бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор!

Шайх Оиз Ал-Қарний

        

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Ибратли воқеа

Халифа Ҳарун ар-Рашид ғазабланган ҳолда ўз хотинига: "Агар мен жаннат аҳлидан бўлмасам, сен уч талоқсан", деди. Кейин у айтиб қўйган сўзидан афсус қилди. Чунки у хотинини жуда яхши кўрар эди. Хотини ҳам бу ҳолдан қаттиқ қайғуга тушди. Шундан сўнг Ҳарун ар-Рашид фатво олиш учун уламоларни тўплади.
Уламолар унга: "Ҳеч ким бировни жаннат аҳлидан эканлигига фатво беришга журъат эта олмайди, демак талоқ амалга ошган", дейишди. Ҳарун ар-Рашид оғир вазиятга тушди ва: " Наҳотки, бутун Бағдодда бу масалани ечадиган бирорта уламо қолмаган бўлса?!", деди.
Шунда айъёнларидан бирлари: "Бору, лекин у одамлардан узлатда яшайди. Унинг исми — Лайс ибн Саъд", деди.

Лайс ибн Саъд ўз замонасининг машҳур фақиҳларидан бири бўлиб, Мисрда туғилиб ўсган ва у ерда вафот этган. У мадиналик имом Молик ибн Анасдан ҳам фақиҳроқ эди, лекин унинг шогирдлари унинг илм ва фиқҳини ривожлантирмадилар. Имом Шофеъий уни таърифлаб: "Лайс Моликдан кўра билимдон эди, аммо унинг шогирдлари унга хизмат қила олмадилар", деган эди.

Бу хабарни эшитган Ҳарун ар-Рашид: "Уни олиб келинглар", деди. Уламолар унинг олдида ўринларидан туриб, қайтадан ўтирдилар.

Бу ҳолат уламолар ўртасида эътироф этилган одат бўлиб, уламога нисбатан ҳурмат саналади. Шунинг учун "Фалончи унга туриб, ўтириладиган олимдир" дейилар эди.

Ҳарун ар-Рашид масалани унга тушунтириб берди.
Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашидга: "Эй мўминларнинг амири, сиз билан ёлғиз қолмоқчиман, буюринг қолганлар чиқиб кетсин", деди. Уламолар чиқиб кетишди. Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашиддан Қуръони каримга қўлини қўйиб қасам ичишини сўради. Ҳарун ар-Рашид қасам ичди. Шундан сўнг, Лайс ибн Саъд: "Эй мўминларнинг амири, сизни ёлғончиликда айбламоқчи эмасман, балки ўз нафсингизни алдамаслигингиз учун қасам ичишингизни сўрадим. Сиздан сўрайман, сиз қачонлардир ёлғиз қолиб, фақат Аллоҳни эслаб, қўрқинчдан кўз ёшларингиз соқолингизга оқиб тушган даражада йиғлаганмисиз?"-деб сўради. Ҳарун ар-Рашид: "Албатта, бундай ҳолатлар кўп марта содир бўлган", деб жавоб берди. Шунда Лайс ибн Саъд унга Қуръони каримдан «Ар-Раҳмон» сурасининг
  وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
"Ва кимки Роббисининг олдида туришдан қўрқса, унга икки жаннат бордир" (46)- оятни ўқиб берди.
Шундан кейин у уламоларга киришга рухсат берди ва уларга: "Мен сизларни камситиш учун эмас, балки мўминларнинг амири ўз нафсини алдамаслиги учун сизларни чиқишингизни истадим", деди. Уламолар унинг фатвосига рози бўлдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш мен учун минг динор садақа қилгандан афзалроқдир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди", деганлар.

Бу воқеа гўдакларга аллалаб ухлатиш учун эмас, балки катталарга уйқудан уйғонишлари учун ҳикоя қилиб бериладиган қиссадир.

Ё Аллоҳ, бизларни ҳам Сенинг зикринг билан қалблари ларзага келиб, қўрқиб, кўзларидан ёш тўкадиганлар қаторида қилгин. Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларининг энг шарафлисига салавоту саломлар бўлсин.

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Янги тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Замзам қудуғи ҳозирги кунлардаги кўриниши!


☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Бугунги 15ноябрь ЖУМА НАМОЗИДАН фото лавҳалар




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Муҳаммад бобир домла

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2024 йил 15 ноябрь

НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!

⌛️ Бомдод - 06:30
⌛️ Пешин - 13:00
⌛️ Аср - 15:55
⌛️ Шом - 17:35
⌛️ Хуфтон - 19:05


Каналимизга аъзо бўлинг

Уланиш учун 👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Саййид-ул айём

ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Қандай қилиб инсонни асл қиёфасини билиш мумкин?                                                                                                              

Инсон асл қиёфасини танишаётганида эмас, балки айрилаётганида намоён этади

Кўпчилик одамларнинг асл қиёфасини уларга фойда келтирмай қўйсангиз билиб оласиз.

Кишининг асл қиёфасини билишни истасангиз, атрофдаги одамларнинг у ҳақида нима деганига эътибор берманг, аксинча у одам атрофдаги одамлар ҳақида нима деганига аҳамият беринг. Одам ўзгаларни таърифлаш асносида ўзлигини намоён этади.

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

Дўстни хўрлаш — гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш - чексиз гуноҳ.... Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса бекорчилик. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса, шунинг ўзи бахт! Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттикроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


#mutolaa #zikr #mukofot
☝️ "ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ"НИНГ МУКОФОТИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


Юсуф алайҳиссалом Мисрга подшоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигитга кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.

💬Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни танидингизми? – деб сўрадилар.

💬Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – дедилар.

💬Жаброил алайҳиссалом: – Эслайсизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб кийимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.

💬Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.

💬Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.

💬Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузурларига чақиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.

💬Буни кузатиб турган Жаброил алайҳиссалом табассум қилдилар.

💬Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаброил, нега табассум қиляпсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.

💬Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Менинг табассум қилишимнинг боиси, Сиз унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўрсатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.


📝 Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

📖 Отасининг исми билан машҳур бўлган қори

Фитна вақтида нима қилиш керак?

🗺Сафарнинг фойдалари

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka


Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

1. Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
2. Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
3. Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
4. Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
5. Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
6. Чап қовоқ учса;
7. Чап кафт қичиса;
8. Хўроз бемаҳал қичқирса;
9. Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
10. Бойўғли сайраса;
11. Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
12. Ҳовлига мажнунтол экилса;
13. Сафар ойида тўй қилинса;
14. Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
15. Биров тишлаган нарсани еса;
16. Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса...

ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ!

☝️Каналимизни кузатиб боринг☝️.

👇👇👇👇👇👇

https://t.me/sayyid_baraka

Показано 18 последних публикаций.