Хатми Қуръон тадбирларига тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан хатми Қуръон тадбирларининг савиясини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, бугун 12 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимида Рамазон ойида Республика ҳудудидаги масжидларда хатм қиладиган қориларни суҳбатдан ўтказиш ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди.
Бўлим мудири шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум раислигида ўтган ушбу йиғилишда устоз қорилардан иборат ҳайъат аъзолари иштирок этдилар.
Йиғилишда Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўриш, хусусан, масжидлардаги хатми Қуръон тадбирларида қатнашадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
🔗 https://islom.uz/maqola/23265
🕋 @islomuz