Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманганда болалар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилмоқда
В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий маркази мутахассислари томонидан Наманган вилоятида 18 ёшгача бўлган, юрак туғма нуқсони мавжуд болалар учун бепул тиббий кўриклар ўтказилмоқда.
Кўриклар давомида болалар малакали мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади. Ота-оналарга фарзандининг саломатлиги бўйича зарур маслаҳат ва тавсиялар берилади.
Тиббий кўрсатмалар асосида операция ёки даволанишга эҳтиёж мавжуд бўлган болалар учун В. Воҳидов номидаги марказда бепул даволаниш имкониятини берувчи йўлланмалар расмийлаштирилади.
📍 Тиббий кўриклар жадвали:
▪️ 7 сентябрь — Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси;
▪️ 8 сентябрь — Давлатобод тумани;
▪️ 9 сентябрь — Уйчи тумани;
▪️ 10 сентябрь — Мингбулоқ тумани;
▪️ 11 сентябрь — Поп тумани.
Қадрли ота-оналар! Юрак туғма нуқсони мавжуд ёки юраги билан боғлиқ шикоятлари бўлган 18 ёшгача фарзандларингизни малакали мутахассислар кўригидан ўтказишингиз мумкин.
Фарзандингиз саломатлигига бефарқ бўлманг ўз вақтидаги тиббий кўрик унинг келажаги учун муҳим қадамдир.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe