ТУРКИЯЛИК ШИФОКОРЛАР НАМАНГАНДА БОЛАЛАРНИ БЕПУЛ КЎРИКДАН ЎТКАЗАДИ5–6 октябрь кунлари Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиядан келган пластик ва умумий хирург мутахассислари иштирокида 18 ёшгача бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик ўтказилади.
Пластик хирурглар болалардаги туғма юз-жагъ нуқсонлари, лаб ва танглай ёриқлари, куйишдан кейинги чандиқ ва деформациялар, қўл-оёқлардаги туғма ёки орттирилган нуқсонлар, шунингдек, тери ва юмшоқ тўқималар билан боғлиқ мураккаб ҳолатларни баҳолайди.
Умумий хирурглар томонидан эса киндик ва чов чурралари, бошқа турдаги чурралар, туғма хирургик нуқсонлар, қорин бўшлиғи ва юмшоқ тўқималар касалликлари, шунингдек, жарроҳлик амалиёти талаб этилиши мумкин бўлган бошқа мураккаб ҳолатлар кўриб чиқилади.
Мутахассислар кўриги натижасида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи аниқланган болалар саралаб олинади. Улар учун зарур даволаш чоралари ва операциялар Туркиялик мутахассисларнинг кейинги ташрифлари доирасида ташкил этилади.
Ташкил этиладиган тиббий хизматлар доирасидаги кўрик, даволаш ва зарур жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатлар Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қопланади.
Барча хизматлар бепул амалга оширилади.
📍
Манзил: Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
🗓 Сана: 5–6 октябрь 2026 йил🖥
Яқинларингизга ҳам юборинг!
➡️
Каналга уланиш 👇👇👇
https:\/\/t.me\/joinchat\/AAAAAEVa57-78oPBBe