Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Bu kanal Qibray tumani "Hoji Turob оʻgʻli hoji Abdulloh" jome masjidi diniy-maʼrifiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

Муборак Рамазонй ойида кўп-кўп савобли амалларни қилиб қолиш – мўминга хос фазилат. Чунки бу ойда қилинган бир эзгу ишга 70 баробардан 700 баробаргача, ҳатто ундан ҳам кўпроқ савоблар ваъда қилинган.

Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғоясига мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

* * *
«Тўйтепа» жоме масжиди имоми ҳам Нурафшон шаҳарида яшовчи эҳтиётманд, боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиб, ўксик қалбларига қувонч улашди.
* * *
Қибрай тумани «Дарвеш бобо» жоме масжиди имом-хатиби ҳамда саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги ана шундай 58 та хонадонга кирилиб, жами 47.550.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ушбу тумандаги «Байтқўрғон» жоме масжиди имом ноиби Алижон домла Абраев бошчилигида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга мурувват кўрсатилди
* * *
Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжиди имом-хатиби Эрашбой домла Ҳамидов ҳам ҳомийлар кўмагида «Муқимий», «Металлург» ва «Андижон» маҳалларида яшовчи ҳақдор оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
* * *
Юқори Чирчиқ тумани «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби Мирзоҳид домла ҳам ҳомийларни жалб қилган ҳолда 4 та ҳақдор хонадонга жами 1.300.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.
* * *
Бутун вилоят бўйлаб барча масжидларда амалга оширилаётган шундай хайрли ишларни кўриб, Аллоҳ таолонинг: «Кечасию кундузи молларини нафақа қиладиганларнинг ажрлари Раббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар» (Бақара сураси, 274) деган ояти каримасини эслаймиз.

Аллоҳ таоло эҳсонларни даргоҳида қабул қилсин, савобларини кўпайтириб берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA




#Рамазон_тақвими
3️⃣ КУН. 3 МАРТ

📍 Тошкент вақти билан

🕰 САҲАРЛИК / 5:37

🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

💬Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

⬆️↗️↘️⬇️↙️⬅️↖️➡️

🕰 ИФТОРЛИК / 18:19

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


💬Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)


#taqvim #2025 #toshkent #ramazon  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорним очқоб кетди...


Марҳум Ёрқинжон домла



https://t.me/SAJDAGOH571_632


ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

Рамазон – хайру саховат ойи. Бу муборак ойда қилинган хайр-эҳсонларга улуғ ажрлар битилади.

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказиляпти.

Кеча, Рамазоннинг биринчи куни "Вақф" хайрия жамоат фонди ҳомийлигида Зангиота зиёратгоҳида 50 нафар жисмоний имконияти чекланган, кам таъминланган фуқароларга ифторлик дастурхони ёзилди.

Бу хайрли тадбирда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили – бош имом-хатиб ҳамда "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбарияти иштирок этди.

Ифторлик сўнгида юртимиз бундан-да тинч, аҳолимиз фаровон бўлиши Яратгандан сўралиб, хайрли дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


ЎЗГА ДИН ВАКИЛЛАРИ САХОВАТДАН МАМНУН БЎЛИШДИ

Бугун, Рамазоннинг биринчи куни (1 март) хайр-саховат ишлари бошлаб юборилди.

Муҳтарам Президентимизнинг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой "Рамазон - саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи" шиори остида ўтказиляпти.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилоятига янги тайинланган бош имом-хатиб Дониёр домла Икромов бошчилигида Нурафшон шаҳрида ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўзга дин вакилларига мурувват кўрсатилди.

Ҳомийларни жалб қилган ҳолда беларус, рус, корейс ва татар миллатига мансуб муҳтож кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу хайрли ишлар Исломнинг нақадар бағрикенг дин эканини кўрсатади. Зотан, Набий алайҳиссалом ҳар бир кишининг қайси динга мансублигидан қатъи назар, аввало, унинг инсонлиги учун одамийлик нуқтаи назаридан ҳурмат қилиш лозимлигини таъкидлаганлар. Жумладан, Абдураҳмон Абу Лайло ривоят қиладилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларидан одамлар тобут кўтариб ўтишди. Шунда у зот ўринларидан турдилар. Кейин саҳобалар унинг яҳудий эканини айтишди. Шунда Расулуллоҳ: “У руҳ эгаси – инсон эмасми?!” – дедилар».

Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Показано 6 последних публикаций.