⚡️ Ўтган йилда 5 мингга яқин мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди
Бош прокуратура мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлилини тақдим қилди.
Унга кўра, 2024 йилда 3 821 та жиноят иши бўйича 4 906 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг 71 нафари республика, 410 нафари вилоят ва қолган 4 425 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар ҳисобланади. Бу 2023 йилга қараганда 1 331 нафарга кўп (2023 йилда 3 575 нафар).
Маълумотга кўра, қўлга тушган лавозим эгалари томонидан 3 трлн 608 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, шундан 2 трлн 343 млн сўми ёки зарарнинг 65 фоизи ундириб олинган.
Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар жиноятининг катта қисми ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш ҳолатига тўғри келади — 2 929 нафар.
Иккинчи ўриндан эса фирибгарлик жой олган. Ўтган йили 447 нафар мансабдор фирибгарлик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Учинчи ўринда мансаб ваколатини суистеъмол қилиш турибди — 226 нафар.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor