⚡️ Соғлом рақобат халқни алдаш эвазига бўлаяптими?
2024 йил давомида 15 дан ортиқ тижорат банклари реклама қонунчилигини бузгани маълум бўлди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, "Hamkorbank" АТБ хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Ҳамкор иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.
Лекин рекламада микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.
15 дан ортиқ тижорат банкларининг рекламаларидаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Қўмита томонидан қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланган.
Тегишли чора қандай бўлиши мумкин? Дейлик, огоҳлантириш, жаримадир. Аммо ушбу рекламаларга алданиб қолган халққа қандай ёрдам берилди? Турли жамоат жойларига ёпиштирилган чалғитувчи мазмунга эга реклама баннерлари қачон олиб ташланади? Ёки халқни чув туширишда давом этиб, енгил жарима билан қутилиб қолишаверадими?
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor