ROHMATULLOH QORI OBIDOV BULBUL QORI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Қуръон тиловати, тафсир, зикр, дуолар, ибратли маърузалар. Роҳматуллоҳ қори Обидов Булбул Қори қироатларидан баҳраманд бўлинг!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#БИЛАСИЗМИ?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


🌙 Рамазонда тўғри овқатланишнинг 9 та муҳим қоидаси

ССВ ошқозон-ичак тизими саломатлигини сақлаш ва соғлом тарзда рўза тутиш учун қуйидаги тавсияларни берди:

1⃣ Ифторни хурмодан бошланг;

2⃣ Оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин кўп миқдорда сув ичинг;

3⃣ Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг;

5⃣ Секин, шошмасдан ифторлик қилинг;

5⃣ Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;

6⃣ Соғлом овқатларни танланг;

7⃣ Ширинликлардан сақланинг;

8⃣ Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг;

9⃣ Кунига уч марта овқатланинг (ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олинг).


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Бирон бир ҳодисани амалга ошишидан аввал ундан қўрқишдан, хавотирланишдан сақлан. Турли ҳаёллар, фантазияларга берилма. Фикрингни, хавфингни ғайбиётларга қаратма, у Аллоҳнинг илмидадир.
Билгинки, бандага бало тушар экан, у билан бирга лутф-марҳамат ҳам тушади.
Агар бало (синов, имтиҳон) тушмасидан, воқе бўлмасидан аввал уни тасаввур қиларкансан, сен у имтиҳонни лутфсиз қаршилайсан ва руҳингни ҳалокатга тутасан...
Сенга ухламайдиган Қаййум Роббинг бор эканига қаттиқ ишонмоғинг вожибдир. У ила (яъни, Аллоҳга иймон ва ишониш ила) хотиржам бўлгин.

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


🌙 РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Барчангизни орзиқиб, интизор бўлиб кутилган муборак айёмга эсон-омон етганимиз муносабати билан самимий муборакбод этаман. Яхшиликлар, савоблар кўпайтирилиб бериладиган ушбу ойда барча ибодатларни, солиҳ амалларни Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларига мувофиқ адо этишимизга муяссар айлашини сўраб, Аллоҳ таолога илтижолар қиламан.

🤲 Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойини барчамизга қутлуғ ва баракотли этсин, ушбу ойни Қуръон хатмлари, таровеҳ намозлари, амри маъруф ва наҳйи мункар ва солиҳ амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин! Кириб келаётган Рамазон ойи барчангизга муборак бўлсин, омийн!


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ramazon tabrigi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
rohmatullohi alayhi

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori




#кун_эслатмаси

🌙 Рамазон ойи муборак бўлсин!

Дуонинг арабча матни:
هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، هِلَالُ خَيْرٍ وَرُشْدٍ، آمَنْتُ بِالَّذِي خَلَقَكَ
      
Дуонинг маъноси:
«Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим».
 
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳилолни кўрсалар: «Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин. Ҳилолу хойрин ва рушдин» ва уч марта «Ааманту биллазий холақока», дер эдилар. Сўнгра «Фалон ойни кетказиб, фистон ойни келтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».
(Абу Довуд ривоят қилган)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

©quranuz


Репост из: Muslim.uz
🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон муборак азиз биродарлар ☝🏻
Аллоҳ бу ойда бизга барча яхшиликларни насиб этсин, Рўза, таровиҳ, таҳажжуд, тасбиҳ зикрлар, қадр кечалари ва ҳайит намозларига куч қувват инъом эҳсон айласин 🤲🏻

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон
Таровиҳ тасбиҳлари 👆

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙Хуш келдинг кутганим моҳи Рамазон!

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.

📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10



https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


#Juma Muborak!

Jumaning xayri va barokati sizga bo'lsin!


Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

#Тиловат

🎙 "Каҳф сураси"
👤 (Шайх Абдулбосит Абдуссомад)

📔 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2025

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#ramazon #taqvim #2025
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"


https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori


📢 РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori




#кун_эслатмаси

🌙 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
  
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»
 
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ  ва шафоатчи бўламан», дедилар».
(Байҳақий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

©quranuz


📖 Taroveh namozlarida o‘qiladigan xatmi Qur’on sahifalarining kunlik taqsimoti

#taroveh #xatm

https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori

Показано 20 последних публикаций.