Репост из: Muslim.uz
#munosabat
🗣 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ
⏺Зийрак ва оқил киши мана шундай хабарлар кетма-кетлиги ва ундаги маълумотларнинг далилланмаганини кузатиб, жамоатчилик орасида Диний идорани обрўсизлантириш мақсад қилинганини яққол англаб етади.
😄Энг аввало, таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз Устав талабларига кўра, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, ҳеч қандай тижорий фаолият билан шуғулланмайди. Диний идоранинг сарф-харажатлари масжидлар, зиёратгоҳлар ва турли хайрия ишларидан тушган эҳсонлар ҳисобидан қопланади.
😄Мазкур йиғилган маблағлар тасдиқланган смета асосида сарфланади ва молиявий айланмалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъати, Тафтиш комиссияси, адлия органлари ва солиқ идоралари томонидан доимий назорат қилиб борилади. Хусусан, 2024 йилнинг 1-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари, солиқ идоралари ходимлари томонидан Диний идорада қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши ва молиявий фаолиятларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
🖥 БАТАФСИЛ
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🌐Яқин кунларда ўзбек тилида юритиладиган хориж нашрларининг бирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятига оид асосланмаган маълумотлар тарқатилди. Мазкур хабарларда гўёки Диний идорада молиявий камомад кузатилгани ва маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган бир қатор иддаолар қилинган.
⏺Зийрак ва оқил киши мана шундай хабарлар кетма-кетлиги ва ундаги маълумотларнинг далилланмаганини кузатиб, жамоатчилик орасида Диний идорани обрўсизлантириш мақсад қилинганини яққол англаб етади.
😄Энг аввало, таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз Устав талабларига кўра, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, ҳеч қандай тижорий фаолият билан шуғулланмайди. Диний идоранинг сарф-харажатлари масжидлар, зиёратгоҳлар ва турли хайрия ишларидан тушган эҳсонлар ҳисобидан қопланади.
😄Мазкур йиғилган маблағлар тасдиқланган смета асосида сарфланади ва молиявий айланмалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъати, Тафтиш комиссияси, адлия органлари ва солиқ идоралари томонидан доимий назорат қилиб борилади. Хусусан, 2024 йилнинг 1-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари, солиқ идоралари ходимлари томонидан Диний идорада қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши ва молиявий фаолиятларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
😄Ўрганишлар якуни бўйича Адлия вазирлигининг 2024 йил 18 ноябрь кунидаги 21/5-978/9-сонли тақдимномасида Диний идорада молиявий камомад ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бундан ташқари, Тафтиш комиссияси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021-2024 йиллардаги молиявий фаолиятини батафсил текшириб, мазкур жараёнлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ экани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъатига ҳисобот берган...