#Хурсандчилик_кўз_ёшлари
«Сартарош» мактабни ғолиб ўқувчисига бир марталик "мукофот" пулини улашди — 1 МИЛЛИОН
Бугун, мазкур таълим ташкилотида ҳамкорлик шартномаси асосида фаолият юритувчи тадбиркор ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Китоб ўқишдан тўхташ, фикрлашдан тўхташ демакдир!», - деб номланган танлов ўтказилди.
Таълим ташкилотида ташкил этилган танловда шу мактабнинг 8-, 9-, 10 ва 11-синф ўқувчилари иштирок этди.
Танлов танлаб олинган асарлар асосида бўлиб ўтди. Танловда иштирок этиб 1-ўринни қўлга киритган ўқувчига 1 миллион сўм пул мукофоти, 2 ва 3-ўринга қимматбаҳо совғалар берилиши маълум қилинган эди.
Бугун мактабда танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда 10-синф ўқувчиси Вафоқулова Мубина 1-ўринни қўлга киритди.
Маълумот учун: Қарши шаҳридаги 10-мактаб маъмурияти ва тадбиркор ўртасида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида манзилли шартнома тузилган бўлиб, мактаб ўқувчилари дарсдан бўш вақти бепул ҳунар яъни сартарошлик касби(бошқа касблар ҳам мавжуд) ни ҳам ўқувчиларга ўргатиб келади.
———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz