RASMIY.UZ | Официальные новости


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Шахсий блог(хабарлар маълум ташкилот позициясини билдирмайди).
—Ҳуқуқий ахборотлар, таълим тизимига оид янгиликлар ва бошқа хабарлар ёритилиб борилади!
Саволлар бўлса: @Javohir2954444

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Маҳаллий фармацевтика корхоналарига 2025 йил 1 январгача берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади — президент.

Маълумот учун, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қуйидагилар божхона божларидан озод қилинган:

⁃ технологик ва лаборатория ускуналари;
⁃ уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари;
⁃ фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”;
⁃ сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;
⁃ лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар;
⁃ тиббиёт буюмлари;
⁃ қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


БОЛАГА ЗАГРАНПАСПОРТ ОЛИШ УЧУН ЭРНИНГ РОЗИЛИГИ ШАРТМИ

Оила кодексига асосан фарзанд учун ота-она тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сонли қарорига келтирилган 1-илова, яъни, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисида”ги низомда келтирилича, вояга етмаган шахслар учун-ота-оналари ёки васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилигии талаб этилади.

❗️Лекин ота-онанинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилсалар нотариал тасдиқланган розилик шарт эмас.

Яъни, фарзанд вояга етмаган бўлса (18 ёшга тўлмаган бўлса), хорижга чиқиш учун паспорт олишда агар ота-она биргаликда паспорт олиш пунктига ташриф буюрсалар, нотариал тасдиқланган розилик талаб этилмайди. Лекин паспортни олиш учун эр хотин билан биргаликда боролмаса, унда нотариал тасдиқланган розилик сўралади.

Розилик хати нотариал идораларга мурожаат қилган ҳолда олинади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Бугун таълим жонкуярини таваллуд айёмлари....

Узоқ йиллар Косон туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабида таълим тизимида фаолият юритиб, бугунги кунда шогирдлари республиканинг турли соҳаларида хизмат қилиб келаётган “Халқ таълими аълочиси” нафақадаги устоз муаллим Мўминова Раъно Пардаевна бугун “63” ёшда қарши олмоқда.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқда
тарқатманг!

❗️Жавобгарлик бор
!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Директор ва унинг ўринбосарлари диққатига!

❗️Менежерлик сертификати бор мактаб директорлари 50% устама олади

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт
(унда таъсир чораси қўлланилади...)

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Мактабга киришда ўқувчи ва бошқа фуқаролар мобил телефонларни мактаб маъмуриятига топшириш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилди
(+аудио)

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Янги йил байрами бўйича.pdf
227.8Кб
⚡️Байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш мумкин эмас

Бу ҳақида ҳудудларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги "Янги йил байрамини ўтказиш тўғрисида"ги 04-37-4269-сонли мазкур хати юборилди.

🗂Хат билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


⚡️Бошланғич синф ўқувчилари учун янги йил байрам тадбири синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказилиши керак

Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигининг 2024 йил 17 декабрдаги 04-37-4269-сон кўрсатма хати билан таълим муассасаларида Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу кўрсатмалар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактабларига нисбатан татбиқ этилади.

Янги йил байрами муносабати билан қуйидагилар тавсия этилди:


➡️ Янги йил байрами муносабати билан таълим ташкилотлари ҳудуди, биноси ҳамда синф хоналарини тартибга келтириш, таълим ташкилотлари ҳовлисидаги табиий арчани (мавжуд бўлса) ўқувчи ва тарбияланувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатиш;

➡️ байрам тадбирларини таълим ташкилотлари ҳудудида, қизиқарли тарзда ташкил этиш ва таълим муассасаси ҳудудини байрамона безатиш;

➡️ байрам тадбирларини таълим ташкилотларининг гуруҳларида ва бошланғич синф ўқувчилари учун синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказиш;

➡️ таълим ташкилотларининг юқори синфлари ўртасида қўл меҳнати билан тайёрланадиган безаклар (қоғоздан ясалган қор парчалари ва бошқа Янги йил байрамига хос бўлган безаклар) танлови, «Энг чиройли безатилган синф» ва «Энг яхши Янги йил табрикномаси» (синф номидан мактабга, ўқитувчиларга, ота-оналарга) каби кўрик-танловлар ташкил этиш;

➡️ ўқувчилар томонидан Янги йил байрами билан боғлиқ турли хил эртаклар ва саҳна кўринишларини намойиш этиш тавсия этилади.

Қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:


➡️ ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўртасида Янги йил байрамини оила даврасида ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

➡️ ўқувчилар томонидан турли хил пиротехник воситаларни олиб келиш ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

➡️ таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан «Эрталабки сафланиш»лар давомида, синф раҳбарлари томонидан эса «Синф соатлари» ва «Ота-оналар мажлиси»да турли хил пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориш лозим.

Қуйидагилар тақиқланади:


❌ байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш;

❌ Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ноқонуний пул йиғимларини ташкил этиш;

❌ Янги йил байрамини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шахобчаларида ўтказиш, шунингдек, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари томонидан байрам муносабати билан таълим ташкилоти раҳбарияти ва педагог ходимларга турли хил совғалар тақдим этиш қатъиян тақиқланади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


#тайинлов

Абдузухуров Жамшиджон Толибович Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Фото: Саида Мирзиёва, Китоб тумани 96-мактаб битирувчиси Мадина Суюнова.

#МадинаҚашқадарёФахрисан

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


#тайинлов

Сейтова Лейли Пулатовна Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди.

#Қорақалпоғистон

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


#тайинлов

Мустафоев Улуғбек Мавлонович Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

#Жиззах

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


—Истеъфо

Тушларимда аён бўлишича, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Мустафоев Улуғбек Мавлонович лавозимидан озод этилган.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


#Истеъфо

Жиззах вилояти ҳокими Салиев Эргаш Алибекович лавозимидан озод этилди.

#Жиззах

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нимўляпти? Биздаги силама табиб фуйня экан, Эронда ўликни ҳам силаб, тирилтирадиган табиблар бор экан ёбана(Артиков таъбири билан айтганда).

—Табибларга нима бўляпти ўзи?

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Қашқадарёлик педагоглар ҳам "Энг намунали фаолият юритган вазир" номинацияси доирасида фаол иштирок этди.

Фаол ишлаган, халққа энг яқин бўлган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган, вазирлик фаолиятини ривожлантирган, бошқа вазирликларга намуна бўла олган,халқимиз орасига кириб муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган «Энг намунали фаолият юритган вазир» номинацияси доирасида Uzbekistanofficial расмий каналининг ўтказган сўровномаси якунига кўра Мактабгача ва Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова «Энг намунали фаолият юритган вазир» деб топилди.


—Мазкур жараёнда фаол иштирок этган Қашқадарёлик педагоглар ва устозларимизга миннатдорчилик билдираман.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


#Хурсандчилик_кўз_ёшлари


«Сартарош» мактабни ғолиб ўқувчисига бир марталик "мукофот" пулини улашди1 МИЛЛИОН

Бугун, мазкур таълим ташкилотида ҳамкорлик шартномаси асосида фаолият юритувчи тадбиркор ташаббуси билан Қарши шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Китоб ўқишдан тўхташ, фикрлашдан тўхташ демакдир!», - деб номланган танлов ўтказилди.

Таълим ташкилотида ташкил этилган танловда шу мактабнинг 8-, 9-, 10 ва 11-синф ўқувчилари иштирок этди.

Танлов танлаб олинган асарлар асосида бўлиб ўтди. Танловда иштирок этиб 1-ўринни қўлга киритган ўқувчига 1 миллион сўм пул мукофоти, 2 ва 3-ўринга қимматбаҳо совғалар берилиши маълум қилинган эди.

Бугун мактабда танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда 10-синф ўқувчиси Вафоқулова Мубина 1-ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун: Қарши шаҳридаги 10-мактаб маъмурияти ва тадбиркор ўртасида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида манзилли шартнома тузилган бўлиб, мактаб ўқувчилари дарсдан бўш вақти бепул ҳунар яъни сартарошлик касби(бошқа касблар ҳам мавжуд) ни ҳам ўқувчиларга ўргатиб келади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


#Кадровик
ОТПУСК ПУЛИ ОШИРИЛГАН ЯНГИ ИШ ҲАҚИ БЎЙИЧА ҲИСОБЛАНАДИМИ?

❓Фуқародан келган мурожаат:

Мен боғчада тарбиячи булиб ишлайман, 4-сентябрда отпускка чикдим, менга 50 кун хисоблаб беришди. 1-октябрдан ойликларимиз ошди. Менга октябрда отпуска пулини ошган нархда тулаб бериш керакми перерасчет килиб?

📌 Жавоб:

Ходимга меҳнат таътили пули унинг 12 ой давомида олган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 17.03.2018 йилдаги 2985-сонли қарори билан тасдиқланган Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага биноан ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) келиб чиқиб:

ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 12 ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг ўн иккидан бир қисмига;

ташкилотда тегишли равишда 6 ойдан 11 ойгача ишлаган ходимлар учун — меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги 6 ва ундан ортиқ ойлар учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига (тегишли равишда еттидан бир қисмига, саккиздан бир қисмига, тўққиздан бир қисмига, ўндан бир қисмига, ўн бирдан бир қисмига) оширилган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Мисол. Ходимга 7 ой ишлагандан кейин меҳнат таътили берилган. Ходимнинг ҳисоб-китоб кунидаги тариф ставкаси 850 минг сўмни ташкил этди. Бутун ишланган даврда у 1 млн. 500 минг сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагини ташкил этади: 850 минг сўм + (1 млн. 500 минг сўм : 7) = 1 млн 64 минг сўм.

2-мисол. Ходимга у ишлаган йил (12 ой) учун меҳнат таътили берилган. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ҳисоб-китоб кунида 850 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, 40% миқдорда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти белгиланган. Бутун ишлаган даврида 3 млн. сўм миқдорда мукофотлар, устамалар ва қўшимча ҳақлар олган. Меҳнат таътили ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун ходимнинг ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 850 минг сўм * 1,4 + (3 млн. сўм : 12) = 1 млн. 440 минг сўм.

Ходимларнинг ўртача иш ҳақлари ишлаган вақтига мутаносиб равишда тариф ставкаси (лавозим маоши) асосида аниқланади.

❌ Яъни, “отпуск пули”нгиз охирги 12 ойдаги ўртача ойлик иш ҳақингиз бўйича ҳисобланади.

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz


Артиков кичкина каллани айтганини қилманг!
Катта каллада-ку, дўппи бор, кичкинасидачи😁😎!

———
Каналга уланиш: @Rasmiykanal_uz

Показано 20 последних публикаций.