ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун сизни айрим кимсалар таъқиб остига олиши мумкин. Сиз ҳам жавоб сифатида уларни кузатинг. Ажаб эмаски, асл ниятлари шундан кейин ошкор бўлса. Тадбиркор бўлсангиз, бундай кимсалардан сақланишингиз керак. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этганингиз учун сизни яқинларингиз олқишлашлари мумкин. Жуфтингиз билан орадаги муносабатлар бироз совуқлашган бўлса, бугун улар ҳам ўз жойига тушади. Айримлар кечқурун уй таъмири билан банд бўлишлари кутилади.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
3 март куни ишхонангизда шу қадар фаоллашасизки, мукофотни нақд қилиб қўясиз. Мукофот ҳақида анчадан бери ўйлардингиз. Ҳатто, уни нимага сарфлашни ҳам режалаштириб қўйган бўлсангиз азаб эмас. Тезликни камайтирманг. Аммо янги лойиҳаларга қўл уришдан тийила туринг. Кечқурун вақтингиз чоғ ўтиши кутилмоқда. Сизнинг шарофатингиз билан оиладаги муҳит жуда гўзал тус олади. Омад сизга ёр бўлсин!
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Бугун майда-чуйда ишлар билан банд бўлсангиз ҳам барибир даромадингиз камаймайди. Шунда ишнинг катта-кичиги бўлмаслигини англаб етасиз. Тадбиркорлар, шахсий бизнес эгаларига ўз муваффақиятлари ҳақида ҳамкорларга, шерикларга ёрилиш тавсия қилинмайди. Бизнес бу шахсий ишингиз. Унинг ҳақида бошқалар билиши шарт эмас. Сурункали хасталикка чалинганлар учун тоза ҳаво, танани чиниқтиришга йўналган муолажалар ва витаминга бой мевалар катта фойда беради.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
3 мартда асосий ишларни тез фурсатда тамомлай олсангиз, ажойиб бир даврага тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Анчадан бери дам олиб, кўнгил ёзишни хоҳлардингиз. Мана, сизга ажойиб имконият. Тадбиркорлар ва шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун энг юксак чўққиларни забт этиш лозимлигини унутмасликлари керак. Арзимас бир маҳсулотга пул тикасиз-у, мўмай даромад оласиз. Бугун харидлар ва хизмат сафарига отланиш муваффақият келтирмайди.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугунги кунингиз руҳий масалада анча қалтис кечиши мумкин. Шунинг учун эҳтиёткорликни қўлдан бермаган ҳолда ҳаракатлар содир этишингиз сўралади. Кайфиятингизга позитивлик беришга ҳаракат қилинг. Токи у қуёшга айланиб сизни зарур ва фойдали нур билан таъминласин. Оила қурмаган бўлсангиз ва кўз остига олиб қўйганингиз бўлса, ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Ишонинг, қанча қийинчилик билан бу муҳаббатга эга чиқсангиз, у шунча кўп яшайди.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
3 март куни вақтингиз асабийликларсиз, фавқулодда ҳодисаларсиз кечади. Севимли хоббингиз билан шуғулланишингиз, ёки табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз ҳам мумкин. Яқин ўтмишдаги хатолар қалбингизни эзиб турган бўлса, қайғуга ботманг. Улар тез фурсатда ўтиб кетади. Агар пулингиз етарли бўлса, сайр-у саёҳат ҳам кўнгилдагидек ўтади. Ижод кишилари бугун кечқурун навбатдаги муваффақиятли ижоди учун мукофот олишади иншооллоҳ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
🕌Kanalga aʼzo boʻling👇
📿
@Ramazon_taqvimi_SaxarlikIftorlik