ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Агар ҳозирги пайтда бажараётган ишларингиз моддий манфаат келтирмаётган бўлса, дарҳол бошқа иш топишингиз тавсия этилади. Кун давомида сафарга отланишингиз ҳам эҳтимолга яқин. Лекин сафардаги муваффақиятлар ҳам вақтинча. Дўстлар билан турли мавзуларда баҳслашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу шахсий ҳаётингиз ва оиласиз бўлсангиз, романтик мавзуда бўлиши ҳам мумкин. Асабни асранг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
4 мартда ҳар жиҳатдан бақувват, яъни, бадавлат шахслар билан учрашиб танишишингиз кутилади. Худди ўшалар баъзи масалаларга ҳушёр муносабат юритишни ўргатиб қўйишади. Ишга ижодий ёндашганлар яқин келажакда шахсий бизнесини очишлари мумкин. Молиявий аҳволингиз ўртача кечади. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Асосийси шу. Тўғри эмасми? Оилавий ҳаётда яқинларингизни ранжитиб қўйишдан сақланинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
Оилангизда қулай ва илиқ бир муҳитни яратишга ҳаракат қилинг. Бу суюкли инсонингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашда, рўзғордаги муаммоларни ижобий ҳал этишда ёрдам беради. Уй-жой, молия ва хусусий мулк масаласида танаффуслар кўзга ташланади. Саломатлигингиз ҳам бугун сизга панд бериши кутилмоқда. Аллергия ва шамоллашдан безовталанишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишдан ўзингизни тийинг.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
4 март куни кўзингизга жуда иссиқ кўринаверадиган одам билан танишасиз. Ҳақиқатан, уни биринчи кўрганингиздаёқ жуда танишга ўхшатаверасиз. Бундай ҳолатлар охири муҳаббат билан якун топади. Демак, оиласиз бўлсангиз, ўша инсон сизнинг тақдирдошингизга айланиши мумкин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишлар масъулият ва аниқлик талаб қилади. Раҳбарлар ишониб топширадиган вазифаларни қанча кўп адо этсангиз, мукофоти ҳам шунча кўп бўлади. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Организмингизни жисмонан зўриқтиришдан, совуқ ҳавода кўп туриб қолишдан ва спиртли ичимлик истеъмол қилишдан сақланинг. Булар иммунитетингиз тушиб кетишини таъминлаб, айрим аъзоларингизга жиддий зиён етказади. Ҳамкасблар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Агар сабабсиз улар билан баҳслаша бошласангиз, танқидга учрашингиз мумкин. Эмоциянгизни жиловда ушланг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
4 мартда заҳирадаги пулларни ишлатиб қўйишдан сақланишингиз тавсия этилади. Гарчи моддий аҳволингиз минусга тушиб қолган бўлса ҳам заҳирадаги пулларга тегманг. Яхшиси, харидлардан воз кечинг. Кечқурун ёқимли ва хушчақчақ бир даврага тушиб қолишингиз кутилади. Кайфиятингиз юқори босқичгача кўтарилиши тайин. Даврадаги ҳар бир иштирокчи сизга фақат оптимизм ҳадя этади. Сурункали хасталикка чалинганлар профилактика ҳақида унутиб қўймасинлар.
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
🕌Kanalga aʼzo boʻling👇
📿@Ramazon_taqvimi_SaxarlikIftorlik