Репост из: bakiroo
Шимолда ҳам пропан нархи 300 долларгача тушди, Ўзбекистонда эса нарх ошишда давом этмоқда
1 декабрдан кейин Европа иттифоқининг босқинчи Россияга қарши санкциялари доирасида суюлтирилган газ импортига тақиқлар тўлиқ кучга киради (ҳозирча эски шартномалар ишлаб турипти). Яъни Россия ўзининг пропан-бутан қоришмаси бўйича энг катта бозорини йўқотади ва йиллик тахминан 1 млрд.долларлик суюлтирилган газни қаергадир сотиши керак.
Айнан санкциялар тўлиқ ишга тушиши кутилмалари туфайли Россияда биржа савдоларида суюлтирилган газ котировкалари охирги 2 ҳафта тинимсиз тушиб бормоқда. Масалан, Сургутдан юкланадиган суюлтирилган газнинг тоннасига 28 минг рублдан арзонроқ битимлар тузилмоқда (Газпромнинг Сургутдаги тузилмаларидаги нарх индекси 28 020 рублгача пасайган). Бу тоннасига тахминан 300 доллар дегани. Европага суюлтирилган газ экспорти тўлиқ тўхтагач, нархлар тез орада 15 000-18 000 рублгача қулаши кутилмоқда (160-200 доллар).
Афсуски, шимолдаги нарх ўзгаришлари Ўзбекистонда акс-садо бераётгани йўқ.
Пропан таклифи сунъий равишда камайтирилиб, нархни ошириш давом этмоқда. Кечаги савдоларда 1 тонна пропаннинг нархи тоннасига 9.1 млн.сўмдан ошган, максимал нархлар 11 млн.сўмдан қимматгача кўтарилган. Яъни, эркин танлов борасида илкини эшик қисган, шўрпешонасига маҳаллий олигархларга қўшилиб шимолликларга ҳам таланиш ёзилган ўзбекистонликлар пропаннинг тоннаси учун ўртача 2,5 карра қиммат, 715 доллардан 865 долларгача нархда товон тўламоқдалар.
Истеъмолчиларни ва рақобатни ҳимоя қилиши керак бўлган Антимонополия органи ғурур билан сукут сақлашда давом этмоқда.