Репост из: bakiroo
Ўзбекистонликлар энди хусусий конторага солиқ тўлашни бошлашадими?
UzIMEI тизимига хизмат кўрсатувчи Information Technology Center компаниясидаги давлат улушининг "хусусийлаштирилиши"га муносабат билдириб, Беҳзод Ҳошимов "Давлат сунъий монополия яратиб, энди уни хусусийлаштирмоқчими" деб савол қўймоқда. Беҳзодбекнинг саволига жавоб — "ҳа". Чунки бошқа жавобнинг ўзи йўқ. Чиябўри агар чиябўридек, аррилласа, ғажиса, қувса, чийиллаб чоптирса, нега уни чиябўри эканини тан олмаслик керак.
Лекин Беҳзодбекнинг саволи бизни кутаётган қайғули истиқбол моҳиятини ифодалаш учун етарли эмас. Чунки UzIMEI воситасида ўзбекистонликлар энди хусусий конторага солиқ тўлашни бошлашади. Чунки UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтиш учун тўлов аслида солиқ, бу мажбурий балони ҳатто вазир Шерматов ҳам солиқ деб атаган.
Шундай қилиб, UzIMEI "хусусийлашса", ўзбекистонликлар худди ўрта асрларда бечора крепостнойлар феодалларга солиқ тўлагани сингари, хусусий конторага солиқ тўлашни бошлашади.
Бу атавизмни нима деб атасак бўлади? Феодал олигархия ёки Олигархик феодализм?