QO'SHTEPA JOME MASJIDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўштепа жоме масжиди.
https://facebook.com/qushtepajomemasjidi
Қайтар алоқа:
@qushtepamasjidi_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тазкия

Етимларнинг ҳаққи...

@qushtepa_masjidi


Имом Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Бугун тавҳидни таҳқиқ этиш, чуқур ўрганишга жидди жаҳд қилинг. Албатта Аллоҳнинг азобидан у билангина нажот топилади. Ҳеч бир нутқ қилувчилар, сўзловчилар “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан кўра яхши сўз айтмаганлар”, деди.
@qushtepa_masjidi


Репост из: Ихтиёр Марғилоний
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини:

61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм
деб белгилади.




Рамазон ҳидоят ойи
#ramazon

🌙Аллоҳ таоло айтади: “Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин...”, Бақара сураси, 185-оят.

📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар».

Имом Муслим ривояти

@qushtepa_masjidi


Рамазон — Аллоҳ таолонинг мўмин бандалари учун берган нажот ойидир!
Азизлар, сизларни мана шу муборак ой билан чин дилдан қутлаймиз!
Ойлар султони, ойлар ичра азиз бўлган Рамазони шарифда Роббимиз барчамизни азиз қилсин!

Рамазон муборак бўлсин!

@qushtepa_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Рамазон ойи муборак
бўлсин азизлар!!!

     Бугун  шанба
🗒   1,  03, 2025
🌙. 1 Рамазон 09,1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!


@qushtepa_masjidi




Сайидимиз шайх Абдуллоҳ Сирожуддин Ҳусайний имом сайид Жаъфар Содиқдан қуйидаги фойдани ривоят қилади, у зот деди: “Кимки “Роббана, Роббана, Роббана, Роббана, Роббана”, деб беш марта айтса, сўнгра ҳожатларини сўраб дуо қилса, ижобат қилинади.
Чунки Оли Имрон сурасининг охирги оятларида “Роббана” лафзи беш маротаба такрорланган ва ортидан: “Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб...” ояти келган”, деди.

Изоҳ: Оли Имрон сурасининг 191-195 оятларига қаранг.

@qushtepa_masjidi


#хушхабар

Диққат эълон!

Хурматли каналимиз обуначилари! Барчангизга кириб келаётган рамазон ойи муборак булсин! Юртимиздаги кўплаб масжидларда рамазон ойида қориларимиз томонидан минглаб хатми Қуръонлар қилиб келинмоқда алҳамдулиллаҳ. Жумладан бу йил рамазон ойида қишлоғимизга ҳам Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан «Қўштепа» жомеъ масжиди учун бу йилги таровеҳ намозларида хатмга ўтиб беришлари учун Обиджонов Хайруллоҳ қори Хасанбой ўғли ҳамда Тўхтабоев Абдуллоҳ қори Исроил ўғли келишлари кутилмоқда. Дуо қилиб турасизлар. Аллоҳ таоло ўзи хайрли қилсин.

@qushtepa_masjidi


Рамазон ойи муборак бўлсин!

☪️ Аллоҳга қасамки, агар қабрдагиларга “орзу қилинглар!” дейилса, улар Рамазондан бир кунни орзу қилган бўлардилар.

Ибн Жавзийнинг "Табсира"сидан.

@qushtepa_masjidi


Уйқудан уйғонганингни яна бир маъноси, Аллоҳ сенга кечаги гуноҳларингни тўлдиришинг учун эмас, балки тавба қилишинг учун яна бир кун муҳлат берди, демак.
Билгинки, қабрингдан ташқарида кечадиган яна бир тун сенга берилди. Ғанимат билгин-да энди...

@qushtepa_masjidi


Эслатма

📜 Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Кимки ўлимидан кейин ҳам амали тўхтамаслигини хоҳласа, илм тарқатсин", деди.

"Тазкира" асаридан.

▫️Яна бир кўриниши: "Ким ўлимидан кейин амали узилиб қолмаслигини истаса, ёзиш ва таълим бериш орқали илм тарқатсин", дейилган.

@qushtepa_masjidi


“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”

Тоха сураси 132-оят

1. Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

Албатта, буларнинг барчаси, ин шаа Аллоҳ, бўлади!

@qushtepa_masjidi











Показано 20 последних публикаций.