Ихтиёр Марғилоний


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, PhD, Ихтиёр Бахтиёржон ўғлининг шахсий блоги
Фикр ва мулоҳазалар учун: @margiloniy
Аноним: https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b
Ижтимоий тармоқлар:
bit.ly/3N

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
5 йил энагалик қилиб, ўз уйига қайтаётган аёлни болалар шунақа кузатишибди😢

Болага инсоннинг ташқи кўриниши, бой ёки камбағал эканлиги фарқи йўқ. Меҳр берса бўлди.

Манба: @Fargona24


Кел, ўйин ўйнаймиз. Бу ўйинда сан эрка, ман эркак бўламан!

@muhabbatimsenda


Инсоннинг ташқи кўриниши, хатти-ҳаракати, юриш-туриши унинг ички дунёси ва маънавиятини кўрсатади. У сўз айтиши шарт эмас, чунки унинг нималарга эътибор бериши, қандай хулқга эга эканини унинг амалиёти орқали тушуниш мумкин.

Масалан, кийиниш услуби унинг дидидан хабар беради, суҳбатдаги оҳанги ва ҳурмати унинг тарбиясини, машина ҳайдаши ва уни қандай жойлаштириши унинг масъулиятини кўрсатади, хонага кирганда оёқ кийимини қандай ечиши ва жойлаштириши эса унинг тозаликка ва қоидаларга қанчалик риоя қилишини билдиради.

Сўздан кўра ҳолат ва ҳаракат инсоннинг ички оламини кўпроқ танитади. Шунинг учун ҳам ҳикмат аҳли "Ҳолат тили сўз тилидан кўра фасоҳатлидир" деган.

#fikr


Тана бошқа, дард билмас.

#holat


Таниган ҳар инсонингизда, сиз танимаган бир инсон яширинган.

#fikr


Бугун талабаларга имтиҳон бўлди ва уларнинг қўл телефонлари йиғиштириб олинди. Эътибор қилсам, қиммат телефонлар, асосан, қизларники экан.

Қизлар отасининг эркаси бўлади. Бизнинг сўтақўзилар эса ҳеч кимга керак эмас. Поезд тагида қолиб кетган телефонни ҳам ишлатаверади. Майли, улар ҳам кейинча қиммат телефон сотиб оладилар ва уни қиз фарзандига совға қиладилар😊

@ixtiyormargiloniy


Ҳурматли бўйдоқларга

#1
Гоҳида йигитларга баъзи инсонлар томонидан ўзининг қизи ёки опа-сингиллари бевосита ёки билвосита турмуш қуриш таклифи қилинади. Шу ҳолатда йигит жуда эҳтиёт бўлиб жавоб бериши, таклиф қилувчининг кўнглига тегиб қўймаслиги керак.

Бизнинг устозимиз айтар эдилар: "Мободо, сизларга кимдир қизи ёки опа-синглисини оила қуриш учун таклиф қилса, буни бирдан рад этманглар. Сизларнинг биринчи жавобингиз: "Катта раҳмат сизга! Мени шунга лойиқ бўлмасам ҳам, ушбу таклифни қилдингиз. Бу мен учун шараф, албатта. Бу борада ота-онам билан маслаҳат қилиб олсам, бўладими?" ёки "Бу борада ота-онам ҳали сўз очишмаган эди, уларга айтишга уяламан", каби сўзлар бўлсин. Агар сизга маъқул келса, ота-онангиз билан маслаҳат қилинг. Сизлар ҳеч қачон: "Йўғе, мен сизни қизингизга уйланмайман", деган жавоб берманг. Бу сизнинг кимлигингизни кўрсатиб қўяди", дер эдилар.

@ixtiyormargiloniy


Охир-оқибат сен билан фақатгина қалбингдаги гўзалликни кўрганлар қолади. Ташқи кўринишга ошиқ бўлганлар эса ташлаб кетади.

Жалолиддин Румий

@muhabbatimsenda


#ЛАТОИФ

• Бир замонлар макияж йўқ, салон йўқ, ботекс ҳам йўқ эди!
• У замонларда куёв куёв эди, келин ҳам куёв эди! 😊

©️ Маҳбубий


Men bugun olgan eng yaxshi sovgʻam💐


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
14 январ – ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Исҳоқжон домладан ажойиб сўзлар

@ixtiyormargiloniy


ҒАЛАТ

Бу ўтар дунёга, дўстлар, боғу бўстонинг ғалат,
Барчани ташлаб кетарсан, кўшку айвонинг ғалат.

Ҳар киши дунёга келди, охири бир кун кетар,
Тоат этмай доимо, бехуда юрғонинг ғалат.

Ўйлагилким, кетдилар деб жумлаи хешу табор,
Бир куни сан ҳам кетарсан, мунда турғонинг ғалат.

Англагил, шоҳу гадоларга баробардур ўлим,
Қил сафар асбобини, бехуда юрғонинг ғалат.

Тўша олмасдин борур бўлсанг Худони олдига,
Туҳфа келтурдингму, деб сўрганда армонинг ғалат.

Эй, Ҳазиний, бу насиҳатга киши солса қулоқ,
Муддаийлар санга айтур: ҳарна айтғонинг ғалат.

Ҳазиний (1867-1923)


#sheriyat


Ўзбекистон делегацияси Ҳаж вазири билан учрашув ўтказди

2025 йилги Ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этиш юзасидан 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ ар-Рабиа билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ва “Ҳаж” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирок этди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик ва зиёратчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалаларини муҳокама қилди.

👉 Батафсил: Haj-2025


Қалбдан жой олиш насиба, у ерда қола билиш эса маърифатдир.

Жалолиддин Румий

#hikmat


Сен бухоролик, сен тошкентлик, сен қўқонлик деганимиз учун Чор Россиясига мағлуб бўлганмиз.

#fbcopy


Репост из: Alijon Ravshanov | Rasmiy
ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАРГА МАСЛАҲАТ

&& Қарз олишда энг аввало билишингиз керак бўлган нарса - имкониятларингиз ичида қарз олиш энг сўнгги чора бўлсин. Бошқа чора тополмасангиз, яхши инсонлардан қарз олинг. Доимо “албатта, қайтараман” деган ниятда бўлинг ва Аллоҳдан доимо ёрдам сўранг.

&& Қарз берувчи топилганда, унинг хат-ҳужжат қилиш ёки гаров тақдим қилиш шартларини сўзсиз бажаринг. Ичингизда “бу бола яқин дўстим эди, менга ишонмаяптими?!” деган хаёллар келса, парво қилманг. Тўғри қабул қилинг ва пулни қайтариш ниятингиз астойдил эканига ишонтиринг.

&& Қарз олди-бердида пулни етказиш (такси), ўтказиш (Payme, Clickдаги 1%), хат-ҳужжатни расмийлаштириш (нотариал тўловлар) билан боғлиқ харажатлар қарз олувчининг, яъни сизнинг зиммангизда бўлади. Бу харажатларни қарз берувчи ҳисобидан қилинишига йўл қўйманг.

&& Олинган маблағни қарз берувчига энг маъқул шалкда қайтаринг. Унга нақд маъқул бўлса нақд беринг, пластикка кўчириш маъқул бўлса, пластикка кўчириб беринг. Агар долларда олган бўлсангиз, сўмда қилиб берай, деб қистаманг. Қайси валютада олган бўлсангиз, биринчи галда ўша валютада қайтаришга ҳаракат қилинг.

&& Қарзни муддатида қайтаролмаяпсизми, дарҳол қарз берган билан боғланиб, вазиятни тушунтиринг. Ундан уялиб, хижолат бўлиб, яшириниб юрманг. Қарзни қайтариш бўйича режаларингизни тушунтиринг ва муддатни чўзиб бериш учун ундан рухсат олинг.

&& Қарзни қайтараётганда, албатта, унга самимий ташаккур айтиб, мамнунлигизни изҳор қилинг. Олдида ҳақига дуо қилинг ва ғойибона дуоларда ҳам эслаб юринг. Сизнинг ҳожатингизни чиқаришда шу инсонни сабабчи қилган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар айтинг.

&& Диққат эътиборингиз қарзни ўз вақтида ва тўлиқ шаклда қайтаришга қаратилсин. Лоқайдлик ва бепарволик билан қарзни кечиктиришга йўл қўйманг. Асло унутманг, имкони бўла туриб қарзни тўламай юрганлар золим ҳисобланади, ҳар куни катта гуноҳ билан тонг оттирганлардан бўлади. Қабрда тинч ётай десангиз, зиммангизда биронта қарз қолмасин!

&& Билиб қўйинг, насияга мол олиб қарздор бўлиб қолганлар пул олиб қарздор бўлганлардан ҳам эҳтиётроқ бўлишлари керак. Чунки пулни қарзга берганлар, савоб умидида берганлар ва улар сабр қилишлари мумкин. Аммо, молини насияга сотган тадбиркор фойда кўриш мақсадида берган, агар молининг бадалини тўламасангиз, сиздан ҳеч қачон рози бўлмайди.

&& Асосий маслаҳат - юқоридаги маслаҳатларни ўқиб ва уқиб, уларга риоя қилинг!

@alijon_ravshanov


Муваффақиятсизлик – инсон ўз қобилияти ва имконияти доирасида ишламаслиги сабабидан ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, табиатан қассоблик қобилиятига эга инсон сотувчиликни уддалай олмайди ёки аксинча. Иқтисодчи матбуотда, математик гуманитар фанларда, илм аҳли эса тижоратда зафар қуча олмаслиги табиий.

Зеро, Имом Мотуридий ҳам инсонлар турли ҳимматли қилиб яратилганини таъкидлайди. Баъзилар катта-катта ишларни мақсад қилиб олса, айримлар оддий ишларга қизиқади. Натижада инсонлар учун зарур бўлган барча эҳтиёжлар қондирилади. Агар ҳамма бир хил касбга қизиқиб, шунга интилса, жамиятда мувозанат бузилиб, инсоният таназзули юз бериши мумкин.

Шунинг учун, агар ўз соҳангизда ривожланишга эришмаётган ёки ўзингизни комфорт ҳис қилмаётган бўлсангиз, ўз қизиқишларингиз ва истеъдодингиз доирасида ишлаб кўришингиз тавсия этилади. Балки ўша соҳада муваффақиятга эришарсиз.

Бир нарсани унутмаслик керак: ризқ Яратган томонидан берилади. Баъзида ўз соҳа ва қизиқишларингизга мос ишлаган ҳолда ҳам мақсадингизга эришолмаслигингиз мумкин. Бу ҳолда бошқа касб билан шуғулланиб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.

#fikr


Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» футболчиси! «Сити» Ҳусанов учун 40 млн евро тўлайди ва бундан ташқари бонуслар ҳам бўлади.

Ушбу хабар кўпчиликни хурсанд қилгани аниқ. Бизнинг ўғлон ҳам дунёнинг энг машҳур клубларидан бирида тўп суради. Шу ўринда менга икки фикр келди:

Биринчиси, айтилишича, вақтида Ҳусановни маҳаллий клублар ўз сафига қўшишга рози бўлмаган. Демак, сен бир жойда қадр топмасанг, сенинг ҳақиқий қадрингни биладиган инсон йўқлигидан бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, инсон ҳаракатдан тўхтамаслиги, ўз устида ишлашда давом этиши керак. Унинг учун муносиб жой, албатта, топилади.

Иккинчиси, ҳар қандай соҳада салоҳиятли кадрлар, ўз вақтида муносиб қадрланса, уларнинг келажакдаги муваффақиятлари янада кенгаяди. Европанинг турли соҳаларда тараққиётга эришаётгани ҳам мана шу сабаб бўлса керак деб ўйлайман. Агар биз ёшларга имкон бера олсак, улар ўсади ва ривожланишга янада ҳисса қўшади.

#fikr


Ҳозир айтилмаган баъзи сўзлар, кейин афсусланишга сабаб бўлиши мумкин.

#hikmat


Умр ўлчови ёлғиз Аллоҳга, мазмуни эса кўп жиҳатдан инсоннинг ўзига боғлиқ.

©Ўткир Ҳошимов

#mutolaa

Показано 20 последних публикаций.