Фильтр публикаций


Уйқу миқдори

Эрта туриб баракага эришиш учун инсон эрта ётишга одатланиши керак. Чунки инсон ўрта ҳисобда бир суткада ўртача 8 соат ухлаши керак.
Аммо, 8 соат ухлашга имконини топа олмаган киши нима қилиши керак?

Бу ҳақида Daryo.uz да яхши маълумот берилган экан:

"Вақтнинг ҳар бир сониясида инсон организмида маълум бир жараёнлар юз беради ва улар Қуёш ҳаракати фазалари билан боғлиқ. Бу тизим жуда катта аниқликда ишлайди. Бахтга қарши, Қуёш ва вақтнинг бу фаолиятини ҳеч қанақасига ўзгартира олмаймиз, чунки инсоннинг кун тартиби қатъий белгиланган.

Ярим тунда Қуёш ўзининг энг қуйи нуқтасида бўлади ва бу вақтда биз максимал даражадаги ҳордиқ ҳолатида бўлишимиз зарур. Шу сабабли ҳам 21:00 дан 3:00 гача бўлган вақт — уйқу учун энг яхшисидир. Хоҳласангиз, 22:00 дан 4:00 гача, 20:00 дан 2:00 гача ҳам ухлашингиз мумкин.

Эрта уйқуга ётишнинг кучи нимада? Бош ва мия одатда 21:00 дан 23:00 гача бўлган оралиқда фаол дам олади. Мунтазам равишда 23:00 дан кейин ухлашга ётадиган одамларда интеллектуал фаоллик борган сари сусайиб боради, лекин бу дарҳол юз бермайди. Агар сиз ҳар куни тунги соат 12:00 дан кейин ухлашга ётсангиз, қанча ухлаб турганингиздан қатъий назар, чарчоқ, бош айланиши ва доимий бош оғриқлар сизни безовта қилади.

22:00 дан кейин ухлашга ётиш ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлик учун зарарлидир. Сиз барча ишларни тонгга қолдириб, вақтлироқ ухлашга ётишингиз даркор. Бошида осон бўлмайди, бироқ 20 кунча шу тартибни сақлай олсангиз (тадқиқотларга кўра, кишидаги бирор-бир одат айнан 20 кун ичида шаклланади), танангиз, шубҳасиз, Сиздан миннатдор бўлади!"

929 0 32 1 48

Барака омилларидан бири - эрта турмоқлик

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Умматимнинг тонгига барака бергин" деб дуо қилганлар. Эрта туриб, эрта иш бошлаган кишиларнинг ишлари унумли ва қандайдир омадли кечади. Бозор тижоратчиларида ҳам, офис ишчиларида ҳам шахсан ўзим кўп кўрганман.
Абитуриент вақтимда ҳам, сўнг Америкага магистратурага тайёргарлик кўрган кезларимда ҳам, эрта туриб ўқиган билимларим зеҳнимда тез қоларди.

Ҳафтанинг баъзи кунларида ишларимни эрта тонгда, 6:00 да бошлайман, ва шу куни жуда кўп ишларга улгураман. Алҳамдулиллаҳ!

1k 1 21 2 52

Машаққат ва муваффақият – тарозидаги мувозанат!

Инсон ҳаёти давомида турли қийинчиликлар ва ташвишли онлар билан юзлашади. Бу ташвишлар унга гўёки ҳаётдаги мақсадларига тўсқинлик қилаётгандек туюлади. Аслида ҳам шундайми?

Мақсад йўлидаги қийинчиликлар маълум даражада марранинг узоқлашишига сабаб бўлаётганга ўхшайди. Аммо, немис файласуфи Фридрих Ницше (1844-1900) инсон табиатига хос бундай ўйлаш, аслида, тўғри эмаслигини уқтиради. Атрофидаги яқин кишилари унданда қийинроқ ҳаёт кечираётганини кўрган Ницше роҳат ва оғриқ, хотиржамлик ва хавотир ўртасида кучли боғлиқлик борлигини пайқайди.

Фридрих Ницшега кўра, агар роҳатланиш ва машаққат чекиш бир-бирига шунчалик боғланган бўлса, кимдир бирининг иложи борича кўпроғини хоҳлайдиган бўлса, иккинчисининг ҳам шунчалик кўпроғини ҳис қилиши керак. Сиздаги танлов – машаққатни иложи борича камайтириш орқали роҳатни ҳам қисқартириш ёки узоқроқ давом этадиган завқланишларга эришиш учун машаққатнинг ҳам таъмини кўпроқ татиб кўриш.

Ницше муаммоларга ўзгача назар солишни таъкидлайди. Аксар ҳолларда, ҳаётимизнинг қийин даврлари “воқеалар аслида ҳозирги каби қийин бўлмаслиги керак” деган ички хавотиримиз туфайли янада қийин кечади. Баъзида, бошдан кечираётган қийинчиликларимиз мақсадимизга етиш тақдиримизга ёзилмаганлигининг исботи, деган фикрга ишониб қоламиз. Биз хавотирда эканимиздан хавотирланамиз, ваҳимамиздан ваҳимага тушамиз. Ницше қийинчиликлар ҳар қандай яхшилик йўлидаги муҳим босқич эканини қатъий таъкидлаш билан инсонларни руҳлантиради. Аммо, бошқа файласуфлар Ницше каби фикр юритишмайди, уларнинг тасаввурида киши ўзининг аҳмоқлигидан хавотирланмай туриб донишманд бўлиши ёки иккиланишларни бошдан ўтказмай туриб ўзига бўлган ишончга эга бўлиши мумкин эди.

Ўзаро қарама-қарши туйғулар аслида бир-бирини тўлдиради, инсоннинг мақсадларига етишида тарозининг икки палласидек мувозанатни талаб этади. Хуллас, Ницше таъбири билан айтганда, хурсандчилик ва қайғу икки оғайни ва ҳаттоки эгизаклар каби бирга вояга етади ёки сизнинг ҳолатингиздаги каби биргаликда кичик ҳолда қолиб кетади.

Мусулмон ўлароқ биз бундай файласуфона қарашлар-у, нодир фикрларни Қуръони каримнинг биргина оятини тафаккур қилиш билан англаб етамиз: “Бас, албатта, қийинчилик билан осонлик бордир” (Шарҳ сураси, 5-оят). Шундай экан, ҳеч қачон қийинчилик ва машаққатни деб инсон ҳаётдаги мақсадларидан воз кечмаслиги керак.

@alijon_ravshanov


ИСЛОМ МОЛИЯСИГА ЎЗБЕКИСТОНДА ЭҲТИЁЖ ҚАНДАЙ?

Бу видеода сиз Ислом молияси ва Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) билан боғлиқ қуйидаги масалалар билан танишасиз:

1:11 – Кириш

3:51 – Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) ҳақида
6:37 – Ўзбекистонда ИТБга илк қадам
8:05 – ИТБ ҳозирги кунда қай даражада фаолият кўрсатмоқда?
11:03 – ИТБ ва давлатимиз ўртасидаги алоқа қай даражада ривожланиши мумкин?

13:15 – Ер юзида Ислом молиясининг тутган ўрни

24:16 – Ўзбекистонда Ислом банклари очиллиши мумкинми? (халқнинг бунга бўлган муносабати қандай?)

27:18 – Мамлакатимиздаги Ислом молияси (бу соҳада олиб борилаётган ишлар)

31:26 – Ислом молияси (унинг тарихи)

38:39 – Ўзбекистонда Ислом молияси соҳасида қонунчилик қачон жорий этилади?

53:44 – Хулоса

"YouTube"да томоша қилиш учун👇
https://youtu.be/c2tAylyrU8Y?si=iS3afqgUgC1pzVii

@alijon_ravshanov

611 1 23 1 25

Aссалому алайкум, каналимиз кузатувчилари!

Сўнгги кунларда техника-инновация бозорига КУЧЛИ ШОК каби кириб келган "deepseek-R1" ҳақида озгина мулоҳазаларимизни билдирамиз.

Сунъий интеллект бозорида энг асосий ўйинчи ҳисобланган ChatGPTга рақобатчи сифатида танилаётган ушбу сунъий интеллект модели 2023-йилда Хитойда яратилган СИ технологияларига асосланган стартапдир. Бошқача айтганда, СhatGPTнинг хитойча муқобили. У бир қатор афзалликлари билан омма эътиборига тушди.
Хусусан:

✅Бепул, жуда содда интерфейс
✅Инвестициялар оқими
✅Технология соҳасида трендга айлангани

Хитой ушбу бепул сунъий интеллект моделини 5 миллион доллар эвазига ишга тушира олгани ҳақидаги хабарлар Aмерика фонд бозорида (US stock market) сезиларли силкинишга сабаб бўлди ва бозор тахминан 2% (1 триллион доллар) миқдорида қадрсизланди. Бу тахминан Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 9 баробарига тенг дегани.

Deepseek R1 нинг чиқиши СИ бозорида янги даврни бошлаб беради:

📌 СИ технологиялари тезлашмоқда: Deepseek каби платформалар СИ-ни барча учун қулайроқ ва арзонроқ қилмоқда.
📌 Инвесторлар нисбатан эҳтиёткор бўлишади.
📌 Ижобий томони: Deepseekнинг янги версияси СИ-ни бошқа соҳaлар билан интеграциялашувини кучайтиради.

Микрочиплар ишлаб чиқарувчи энг катта корпорациялардан бири бўлган Nvidia коронавирус пандемиясидан кейинги энг катта молиявий зарар билан юзлашди (салкам 600 млрд доллар).
Дунёнинг энг бой ва машҳур инсонларини ҳайратда қолдирган бу янгиликни сиз каби ёш ва билимли авлод ярата олади.

Энг муҳим инвестиция бу — таълимга сарфланган маблағ!

@alijon_ravshanov


Bugun men o'qigan eng yaxshi post👆


Репост из: MM "MUFEED MOLIYA"
Payg'ambar Muhammad (sollallohu alayhi vasallam) abstrakt tushunchalar bilan emas, balki ko‘proq hikoyalar va misollar orqali gapirardilar.

"Mo‘min asalari kabidir...", — der edilar, so‘ng esa, ularning ikkalasi ham (mo'min va asalari) pok narsalarni yig‘ib, foydali narsalarni yaratishini tushuntirardilar.

Qiyin savollar berilganda, fikrlarini tushuntirish uchun qumga chizib ko‘rsatardilar.

PowerPoint'dan 1400 yil oldin masalani vizual
/tasviriy
yetkazish va ilm berish!

U
lar o‘z "auditoriyalarini" juda yaxshi tushungan edilar va o‘z xabarlarini aynan murojat qiluvchilarga moslashtirgan edilar.

- Cho‘ldagi savdogarlarga savdo haqida gapirar edilar.
- Cho‘ponlarga suruvlari haqida.
- Jangchilarga jasorat haqida.

Va ularning eng kuchli saboqlaridan biri intizom va davomiylik edi.

23 yil davomida ularning so‘zlari amallaridan ajralmas edi. Hatto eng ashaddiy dushmanlari ham "Amin/ishonchli va ishonishga loyiq" deb atashardi.

Agar haqiqatan ham muvaffaqiyatga erishmoqchi bo‘lsak, to‘qima boylik, sun’iy "mukammallik" yoki soxta muvaffaqiyatlar ortiga yashirinmasligimiz kerak, chunki bu narsalar bo‘m-bo‘sh qobiqdir. Balki eng komil insonning hayoti orqali ixlos va samimiyatga murojaat qilishimiz kerak.

Muvaffaqiyat — hayratlantirishda emas, ilhom berishda. U ishonchdan tug‘iladi, ishonch esa tabiiylikni, o‘zligingni saqlashdan.

@chiroylimoliya insonlar haqiqat va sarobni his qiladi, ajrata oladi....


Ҳурматли эркаклар!

Оилада эр-хотин ўртасида таранг вазият юзага келганда, икки нарсадан фойдаланиб вазиятни юмшатинг.

Бу икки нарса: бўса ва пул.

Қачонки аёл эри ундан муҳаббати ва молини аямаётганини билса, унга гўзал тарзда итоат қилади. Бу минг йиллар давомида орттирилган тажриба.

Ҳаммамизга жума айёми муборак бўлсин!

@alijon_ravshanov


Юқорида олтин ва тилло буюмлар бўйича яхшигина рекламалар бўпти, энди битта тилло буюмлар дўконини очсам бўлди:))


Ҳурматли эркаклар!

Аёлингизга биронта қимматроқ совға бермоқчи бўлсангиз, олтин буюм олинг. Олтиндан бошқа ҳар қандай буюм вақт ўтиб эскиради, қийматини йўқотади. Олтин эса қийматини сақлаб қолади.

Ва энг асосийси, бир кун келиб шу буюм ўзингизнинг фарзандларингизга қолади.

@alijon_ravshanov

887 0 24 9 40

Олтин тақинчоқлар

Олтинга сармоя киритишни нафақат қуйма олтинларга, балки олтин тақинчоқлар сотиб олиш орқали ҳам амалга оширса бўлади. Фақат ишончли қўллардан олиш керак. Олтин тақинчоқларни граммига ҳисоблаганда қуйма олтинга нисбатан арзон бўлади. Чунки қуйма олтинларда олтин миқдори 99.5% дан юқори бўлади, 585 пробали тақинчоқда олтин миқдори 58.5% бўлса, 720 пробалида эса 72% олтин бўлади. Уларнинг нархи ҳам шунга мувофиқ шаклланади.

Яна бир нуқта - олтин тақинчоқлар маҳсулот сифатида олтин граммига қараганда бироз қимматроқ бўлиши мумкин, чунки унга заргарнинг меҳнат ҳақи ҳам қўшилган бўлади. Аммо, қуйма олтинга нисбатан олтин тақинчоқнинг катта устунлиги - ундан аёллар зийнатланиш мақсадида фойдаланишлари мумкин. Ҳам фойдаланади, ҳам бойлик жамғаради.))

Маълумотларга кўра, Ҳиндистон аёллари шу кунгача жамлаган заргарлик буюмларида таминан 24 минг тонна олтинга эгалик қилишади. Бу эса дунёдаги барча олтиннинг 11% ни ташкил қилади. Бошқача айтганда, ҳинд аёллари қўлидаги олтин АҚШ заҳирасидаги олтиндан уч карра кўп ёки дунёнинг йирик етти давлати олтин заҳирасини қўшса ҳам, 24 минг тонна чиқмайди.

Ҳинд-покистон маданиятида олтин катта аҳамиятга эга. Халқ орасида олтин харид қилиш кучли урфга айланганидан баъзи ҳинд уламолари олтинни насияга ва бўлиб сотишга рухсат берувчи фатволар беришган. Жумҳур уламолар наздида, олтин заргарлик буюми шаклида бўлса ҳам олтин танга каби рибовий мол ҳисобланади, уни насияга сотиш мумкин эмас. Олтинни қоғоз пулга сотганда ҳам ёки олтин-кумуш тангага сотганда ҳам, қўлма-қўл қилиб сотиш шарт, насияга бериб бўлмайди. Аммо, ҳинд уламолари халқ орасидаги заруратдан келиб чиққан ҳолда бунга рухсат беришган.

@alijon_ravshanov

849 0 10 2 22

Давлат қуйма олтин заҳиралари (тонна)

1. АҚШ – 8133
2. Германия – 3352
3. Италия – 2452
4. Франция – 2437
5. Россия – 2336
6. Хитой – 2264
7. Швейцария – 1040
8. Ҳиндистон – 854
9. Япония – 846
10. Нидерландия – 612
11. Туркия – 595
12. Тайван – 423
13. Польша – 420
14. Португалия – 383
15. Ўзбекистон – 374

Манба: tradingeconomics.com

Ўзбекистон олтин заҳиралари бўйича дунёда 15-ўринда туриши қувонарли ҳол! Қозоғистон (296т), Қирғизистон (26т), Тожикистон (8,5т) ва Афғонистон (22 т) олтин заҳираларини қўшганимизда ҳам, жами 352,5 тоннага тенг бўларкан. Ўзбекистон олтин жамғариш борасида кўплаб бой давлатлардан ҳам олдинда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тоғ-кон заҳираларида 6,400 тонна олтин борлиги тасдиқланган. Навоий вилоятидаги Мурунтов кони дунёнинг энг катта олтин кони ҳисобланади (очиқ карьер шаклида йилига 60 тоннага яқин олтин қазиб чиқарилади).

Савол: Давлатлар нега олтин жамғаришади?

Жавоб: Жалб қилинадиган қарзларни таъминлаш ва кафолатлаш; бойликни барқарор жамғариш ҳамда миллий валютани қўллаб-қувватлаш мақсадида.

Савол: Олтинга сармоя киритсак бўладими, унинг нархи ҳозиргидан тушиб кетмайдими?

Жавоб: Албатта, олтинга сармоя киритса бўлади. Бунда иккита фойда бор – ҳалол даромад ва рискларнинг минималлашуви, ва бир камчилиги бор – даромадларнинг унча юқори эмаслиги. Олтин рискни хушламайдиган, аммо барқарор ўсиб турувчи активни яхши кўрадиганлар учун қулай инструмент. Тезроқ бойишни истайдиганлар, билиб қўйинг, катта даромад фақат катта риск эвазига келади – бу бозор қонуни.

Олтин нархи бугун бир унцияси (28,35 грамм) $2750, яъни бир грамми $97. Бир йил олдин $2000, беш йил олдин $1500 атрофида эди. Олтин нархи баъзан тушиб туриши мумкин, аммо бу вақтинчалик ҳолат бўлади. Узоқ муддат давомида сақласангиз, олтин доимо қийматини мустаҳкам сақловчи актив ҳисобланади. Айниқса, дунёда урушлар, инқирозлар, нотинчликлар бўлаверса, олтин нархи ошиб кетаверади. Чунки бундай вазиятларда сармоядорлар учун энг хавфсиз бошпана ('safe haven') олтиндир.

Масалан, бундан эллик йил олдин олтин баҳоси 50 доллар эди. 1974 йил охирроғида 200 доллар пули бор одам $100ни валютада ва $100ни олтинда сақлашга қарор қилганда эди, бугун олтинга киритган 100 долларлик сармояси унга 5500 доллар келтирган бўларди, валютада сақлаган сармояси эса 540% лик инфляцияга учраб, қийматини беш баравар йўқотган бўларди.

Демак, узоқ муддатга бойлик жамғаришни, уни авлоддан-авлодга қиймати сақланган ҳолда ўтказишни истаган одам доллар эмас, олтин жамғариши керак. Бежизга бутун дунё марказий банклари олтин йиғишмайди!

@alijon_ravshanov


Санжар ака бу гапларни нафақат нашриёт ва китобхонлик соҳасининг вакили сифатида, балки китоб ўқиб катта муваффақиятларга эришган инсонларни кўпини ҳаёти давомида кўрган тажрибали инсон сифатида айтмоқдалар.

Шахсан ўзим жуда кўп учратганман. Ўзимизда ҳам, четда ҳам. 2003-2005 йиллар оралиғида бир компанияда ишлаганимда, америкалик бошлиғимиз бўларди. Шанба-якшанба кунларини яримини китоб ўқишга, яримини сайр қилишга ажратарди. Деярли ҳар сафар қанақа китоб ўқиганини айтиб бериб, қизиқтирарди. Гоҳида дебатларга ҳам киришиб кетардик.
2008-2009 йилларда бошқа бир компанияда австралиялик билан ишлаганимда, ундан ўтадиган китобхонни кўрмагандим. ٍҚандай қилиб шунча китобларни тез ўқиб битиришига тушунмасдим. Пушкин, Толстойларнинг инглизча китобларини ҳам шунда кўрганман.

Китоб ўқувчи одам билан суҳбат қурган китобхон одам ҳақиқатда бир-бирини тушуниб гаплашади. Акс ҳолда, нимадир етишмагандай ё нимадир тўсқинлик қилиб тургандай бўлади.


Репост из: Sanjar Nazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Boy boʻlish va kitob oʻqish haqida (#)

Telegram | Instagram | Facebook


Инсоният тарихи давомида жами 244 минг тонна олтин топилган. Шундан 187 минг тоннаси қазиб чиқарилиб, давлат заҳираларида ва инсон қўлларида сақланмоқда. Қолган 57 минг тоннаси ер ости кон заҳираларида турибди.

Агар барча олтинларни (қўлдаги ва ер ости) бир жойга жамласа, томонлари 23 метрлик кубик ичига жойлашаркан.

Олтин қуйма шаклда заҳираларда сақланса, инсонлар орасида асосан зеб-зийнат, тақинчоқ шаклида тарқалган. Саноатда метал сифатида компьютер ва алоқа жиҳозларида, сунъий йўлдош ва учоқ двигателларида қўлланилади.

Манба: USGS

@alijon_ravshanov

990 0 10 2 31

Янги олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда!
2023-2024 йилларда олтин сармоя учун энг яхши активлардан бири бўлди
!

Банклар 100 грамм оғирликдаги олтин қуймаларни сотувга чиқаришмоқда. Қуймалар нархи 116.6 миллион сўм. Бундан олдин уларнинг энг оғири 50 грамм эди.

Ўзбекистонда олтин қуймалар 2020 йилдан бери сотилмоқда. Мақсад – аҳолига жамғариш ва инвестиция қилишнинг янги усулларини тақдим этиш.

Тўғри, дастлабки йилларда олтин кўп фойда келтирмади. 2021 йилда 5.6 %-га арзонлашган бўлса, 2022 йилда 3.6%-га ошди.

Олтин баҳоси 2023 йилда 23%-га, 2024 йилда эса 32%-га кўтарилди.

Йиллик 8-9% лик инфляцияни ҳисобга олган ҳолда ҳам, бу ўсишлар сармоя учун яхши кўрсаткич ҳисобланади.

2025 йилда олтин сотиб олиш керакми?

Олтин нархи бир қанча омилларга боғлиқ – АҚШда асосий фоиз ставкаси қандай бўлади, Европада пул-кредит сиёсати қандай бўлади, доллар билан нима юз беради ва ҳоказо.

Бироқ асосий сабаб – геосиёсий вазиятдир.

Дунё нотинч бўлса, олтин доимо қимматлашади. Ўзингиз тушунасиз, сўнгги икки йил айнан шундай бўлди.

Баъзи таҳлилчилар олтин нархи 2025-2026 йилларда 3000 долларга кўтарилади дейишмоқда. Аммо, аниқ эмас!

Шунинг учун энг яхшиси – хатарларни тўғри тақсимлаш, диверсификация қилиш керак. Яъни, сармоянинг бир қисмини олтин қуймаларга, қолганини бошқа активларга жойлаштириш керак. Олтин нархи кескин кўтарилганда, фойдангиз яхши бўлади. Агар кутилгандек ошмаса, зарарингиз катта бўлмайди.

Энг муҳими, пулни нақд ҳолда сақламаслик керак – улар ҳар куни қадрсизланади. Ҳатто, доллар ҳам бундан мустасно эмас.

Қуймалар ва сотиш нуқталари ҳақида кўпроқ маълумотни доим шу ердан топишингиз мумкин.

Расм: Марказий банк
Манба: @skartariss

@alijon_ravshanov


“Fikr Yetakchilari” ва Аброр Мухтор Алий подкастига муносабат

Авваламбор, подкастнинг ташкилотчиларига ташаккур айтаман. Комментлардан маълум, суҳбат деярли барчага маъқул бўлган, айниқса, Аброр домладан ҳамма мамнун. Бошловчилардан берган саволлари учун кўпчилик миннатдор бўлган бўлса ҳам, баъзилар уларнинг ғарб маданияти ҳақидаги ижобий қарашлари ва мусулмонлар ҳақида билдирган шубҳалари юзасидан салбий фикрлар билдиришган. Мен бу кишиларни бошловчиларни тўғри тушунишга чақирган бўлардим. Улар ўзларининг дунёқарашидан, кўрган тажрибасидан ҳамда баъзи мусулмонларнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича ўринли эътирозлардан келиб чиққан ҳолда саволлар беришди, деб ўйлайман. Афсуски, тан олишимиз керак, бунақа қарашлар бугун (илмли, чин эътиқодли мусулмонлардан бошқа) кўпчилик омманинг фикрида устуворлик қилмоқда. Энг муҳими – бундай подкастларни чиқиши ислом ва мусулмонлар ҳақидаги нотўғри тасаввурларни бартараф этишда хизмат қилиши!

Энди, подкастда кўтарилган баъзи мавзуларга шахсий фиркларимни билдирмоқчиман:

Секуляр доираларда иқтисодий фаровонлик учун эркинлик ва демократия зарур; мусулмон мамлакатларда демократия ва эркинлик йўқ, шунинг учун, уларда иқтисодий қолоқлик юзага келган, деган фикрлар янграб туради. Бошқача қилиб айтганда, мусулмонлар “давр тақозо” қилган нарсани эмас, балки дин айтган нарсани қилиб орқада қолиб кетди; ғарб эса “давр тақозо” қилган LGBT, бир жинслиларнинг никоҳи, фоҳишалик каби иллатларга эркинлик берса ҳам илгарилаб бормоқда, деган тасаввур шаклланиб бормоқда.

Билишимиз керак, иқтисодий фаровонлик учун зарур эркинлик билан инсоният ўзига ўйлаб топган мутлақ эркинлик ўртасида катта фарқ бор. Хўш, зарур эркинлик нималарда ўз аксини топади?! Авваламбор, хусусий мулк эгаларига давлат ва монопол кучлар халақит қилмайдиган тадбиркорлик эркинлигида. Илмий ихтиролар қилиш ва улардан тижорат мақсадида фойдаланиш эркинлигида. Бойликни бемалол тасарруф қилиш ва уни авлоддан-авлодга ўтказиш (‘wealth accumulation’) эркинлигида ўз аксини топади. Мана шу эркинликлар натижасида икки ярим аср олдин ғарбда саноат инқилоби ва иқтисодий ўсиш бошланди, бугун эса улкан технологик юксалиш ва мисли кўрилмаган иқтисодий фаровонлик рўй бермоқда.

Барқарор жамият учун ижтимоий фаровонлик ҳам жуда муҳим, унга эса иқтисодий неъматларни жамият аъзолари ўртасида фақатгина адолатли тақсимлаш орқали эришилади. Ҳар бир жамият аъзоси таълим олиш, соғлиқни сақлаш, меҳнат қилиш, давлат ресурсларидан ўзига тегишли улушни олиш каби ҳуқуқларга эга. Агар мана шу ҳуқуқлар тўғри амалга оширилса, ундай жамиятда қашшоқлар қолмайди - ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий фаровонликка эришади.

Аммо, биронта иқтисодчи олим жамият тараққиёти учун унинг аъзоларига юқорида айтилган мутлақ эркинлик берилиши керак, берилмаса бўлмайди, демаган. Баъзиларимиз “АҚШ каби кучли ривожланган давлат бўлиш учун биз ҳам келажакда шунақа бузуқликларга рухсат беришимиз керакмикан?!” деган хаёлларга бориб қолмаслигимиз керак. Чунки АҚШда ҳам яқин 2000-йилларгача бир жинслиларнинг никоҳи ноқонуний эди. Ваҳоланки, иккинчи жаҳон уруши тугагандан бери АҚШ дунёнинг энг бой ва қудратли давлати бўлиб келмоқда. Ҳатто, 1960-йилларгача Америкада ирқчилик жуда кучли бўлиб, жамиятнинг қора танли аъзолари кўплаб ҳуқуқлардан маҳрум эди. Аммо, шунга қарамасдан Америка ўша даврнинг энг ривожланган давлати эди.

Хулоса қиладиган бўлсак, жамият фаровонлиги учун хусусий мулк эгалари ва тадбиркорларга бериладиган иқтисодий эркинлик ҳамда жамият ресурсларини адолатли тақсимлаш зарурий шартлардан ҳисобланади. “Истаган ишингни қилавер” қабилидаги ‘мутлақ эркинлик’ эса жамият фаровонлиги учун зарурий эмас, балки ‘зарарий’га айланиб қолиши мумкин. Мана шунақа эркинлик беравериб чарчамаган Американинг иқтисоди бугун аслида қандай аҳволга келиб қолганини кейинги постларда ёритамиз, иншаАллоҳ!

@alijon_ravshanov


Ушбу подкастга муносабат билдириб, бир пост ёзмоқчимиз. Кимдир қизиқиб, биздан ёзишни сўраганди ҳам.

Комментда подкастда баҳс қилинган мавзу/масала/бўлимлардан қайсилари қизиқтиришини ёзсангиз, яхши бўларди.

746 0 0 10 20

Репост из: Paiziev24
Стартапларда фулл-тайм фокус ва тўлиқ ўзини бағишлаш ҳақида

Айрим стартап асосчилари билан гаплашганда, уларнинг асосий иш жойлари борлиги ва улардан бўш вақтларида стартап билан шуғулланишларини эшитаман. Бошқа ҳолатларда эса, асосчиларнинг мавжуд бизнеси бўлиб, улар учун стартап қўшимча лойиҳа сифатида қаралади. Бундай стартапларнинг муваффақиятга эришиш имконияти жуда паст.

Асосчиларнинг мантиқи қуйидагича: "Ҳозир ишлаб тураман ва бўш вақтда стартапим билан шуғулланаман." Бунинг сабаби одатда иссиқ иш жойини ёки яхши маошни ташлаб кетишга қўрқиш ёки мавжуд бизнесидан узилиб қолишни истамасликдир. Бундай ҳолатларда асосчи ўзини психологик жиҳатдан ҳимояланган ҳис қилади. Унинг миясида бошқа ташвишлар ва вазифалар бор, шунинг учун стартапнинг оғриқли муаммоларини — PMF (product-market fit) топиш, сотувни йўлга қўйиш ёки стратегик қарорлар қабул қилишни орқага суриб юборади.

Яқинда Uber асосчиси Трэвис Каланикнинг интервьюсини эшитдим. У компанияси ишга тушган вақтда жуда кўп қонунлар бузилгани сабабли бир қатор штатларда ва давлатларда уни қамашга ордер берилганини айтди. У ҳатто "Яқин орада қамалсам керак" деган таҳдид билан яшаган.

Мен ҳам ўзимизнинг ҳолатимизни эсладим. 2005 йили стартапимизни бошлаганимизда дўстим Озод Молия вазирлиги ИТ бўлимида ишлар эди. Уни икки ой давомида ишдан кетишга ишонтирган эдим. 2009 йилда ҳам даромадимиз йўқ эди — навигация (Navimax) маҳсулотимиздан. Продукт қайсидир маънода тайёр эди, лекин уни сотиш учун картографияга лицензия олиш керак эди. Бу учун 4 йилдан бери ҳаракат қилаётган эдик. Шунда олдимда катта риск масаласи турган эди: навигация маҳсулотимизни сотиш ва компанияга пул олиб келиш ёки лицензияни кутишни давом эттириш.

Умуман, пулимиз қолмагани учун жуда катта рискка борганмиз. Жуда қўрққанман. Стрессга тушиб йиғлаганим ҳам эсимда. Чунки сотув бошлангандан 6 ой ўтиб, корхонамизга текширув келган. Картография агентлиги бошлиги сузлари хали хам эсимда: “Агар давом эттирсанг камокда тирногинг тагига ток бериб улдиришади” деган эди. Агар бошқа даромад манбаимиз ва 4 йил умримизни факат шунга сарфламаганимизда, балки бу таваккалчиликка бормасдик. Балки кейинги лойиҳаларимиз ҳам бўлмасди.

Агар стартап сизнинг ягона фокусингиз бўлса, сиз ушбу муаммоларни ечишга мажбурсиз. Вақтингиз ва ресурсларингизни тикиб қўйганингиз учун ишдан четлашиш ёки лойиҳани ёпиш имконияти йўқ. Бу сизга кучли мотивация беради: сиз кўпроқ ишлайсиз, каттароқ таваккал қиласиз ва муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларни ишлатасиз.

Шу билан бирга, баъзи ҳолатларда қўшимча иш стартап учун молиявий манба вазифасини бажариши мумкин. Асосчи бошқа ишдан келадиган даромад орқали ўз лойиҳасини дастлабки босқичда молиялаштириши мумкин. Бироқ, бу ҳолда ҳам аниқ режа ва самарали вақт бошқаруви талаб этилади.

Қўшимча иш сифатида бошланган кўплаб стартаплар узоқ вақт мобайнида муваффақиятсизликка учрайди ёки секин "ўлиб боради". Шунинг учун тажрибали венчур фондлар фулл-тайм фокуси йўқ бўлган асосчиларга сармоя киритишни афзал кўришмайди.

@paiziev24


"Go‘zallik har yerda intiq kutilgan mehmondir" - Gyote.

"Go‘zallik butun olamni qalbga olib kiradigan kuch va iste’dodga ega" - Servantes.

Показано 20 последних публикаций.