14-февраль -Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун! ❤
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим.
Кўнглумдун ўзга маҳрами асрор топмадим.
Жонимдин ўзга жонни дилафгор кўрмадим.
Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим.
Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало.
Ҳаргиз бу телбани ҳушёр топмадим.
Ночор фурқати била ўй этмишам, нетай.
Чун васлиға ўзимни сазовор топмадим.
Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул.
Нечаки бориб эшигига, бор топмадим.
Бобур, ўзингни ўргатур ёрсизки, мен.
Истаб жаҳонни мунча қилиб ёр топмадим.
Жонимдин ўзга ёри вафодор топмадим.
Кўнглумдун ўзга маҳрами асрор топмадим.
Жонимдин ўзга жонни дилафгор кўрмадим.
Кўнглим киби кўнгулни гирифтор топмадим.
Усрук кўзига токи кўнгул бўлди мубтало.
Ҳаргиз бу телбани ҳушёр топмадим.
Ночор фурқати била ўй этмишам, нетай.
Чун васлиға ўзимни сазовор топмадим.
Боре борай эшигига бу навбат, эй кўнгул.
Нечаки бориб эшигига, бор топмадим.
Бобур, ўзингни ўргатур ёрсизки, мен.
Истаб жаҳонни мунча қилиб ёр топмадим.