Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барча қариндошларингиз ўртасидаги алоқани мустаҳкамланг.

Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган инсонларни мақтаб бундай дейди:
🌷«Улар Аллоҳ боғлашга буюрган алоқани (жумладан қариндош-уруғлар алоқасини) боғлайдиган,
🌷Роббиларидан ва
🌷қиёматда ёмон ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқадиган зотлардир» (Раъд, 21).

Силаи раҳм қилган инсонга:
🎀Улкан ажрлар берилади,
🎀Ризқи мўл-кўл бўлади,
🎀Умри узайтирилади, яъни умрига барака берилади ёки чиндан ҳам умри узаяди.

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кимни умри узайтирилиши ёки ризқи кенг қилиниши қувонтирса, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин».

Силаи раҳм қилиш ризқнинг кенг ва мўл-кўл бўлиши сабабларидан биридир.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Қавм-қариндошга (хайру эҳсон қилиш билан) ҳақларини ато этинг» (Исро, 26). Чунки хоҳлайсизми-йўқми устингизда қариндошлар ҳаққи бор.
Аллоҳ таоло айтади: «Бани Исроилдан “Аллоҳгагина ибодат қиласиз, ота-она, қариндош-уруғ, етим-есирга яхшилик қиласиз”, деб аҳд-паймон олганимизни эсланг» (Бақара, 83).
Сизга ёмонлик қилиб, озор берадиган қариндошларга ҳам силаи раҳм қилинг. Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Силаи раҳм қилиш сизга яхшилик қилган қариндошингизга яхшилик қилиш эмас, балки сиз билан алоқани узган қариндош билан борди-келди қилишингиздир».


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй муслима биродарим, Рамазондан рўзаларимиз қабул бўлиб тақво ҳосил қилишимиз учун биз зийнатланишимиз лозим бўлган ахлоқлардан бири сидқ, яъни ростгўйлик ва самимийликдир.
Аллоҳ бизга содиқлар (ростгўйлар) билан бирга бўлишни буюриб, шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва содиқлар билан бирга бўлинг!» (Тавба, 119).

⭕️Ростгўйлик сабабли қийинчиликка тушиб қоламан, деб ўйламанг. Зоҳирда шундай бўлиб кўринса ҳам, аслида сиз ростгўйлигингиз билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг
муҳаббатига эришасиз. Чунки У ростгўйларни яхши кўради.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўйликка буюриб, бундай деганлар: «Ростгўй бўлинглар.

⭕️Ростгўйлик яхшиликка, яхшилик эса жаннатга етаклайди.

⭕️Киши давомий равишда рост сўзлар ва ростгўйликка интилар экан, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқ» (ростгўй) деб ёзиб қўйилади.

⭕️Ёлғондан узоқ бўлинг.

⭕️Ёлғон ёмонликка, ёмонлик эса дўзахга етаклайди.

⭕️Киши давомий равишда ёлғон гапирар ва ёлғонни қасд қилар экан, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб» деб ёзиб қўйилади».

Ростгўйлик шиоримиз бўлсин.
Сўзимизда ҳам, ишларимизда ҳам, ниятларимизда ҳам содиқ бўлайлик.

Инсон тилида «астағфируллоҳ» деб, дили истиғфордан ғофил қолиши мумкин. Шунинг учун асосийси, қалбида гуноҳлардан мағфират тилаши керак.

🤩Аллоҳ таоло содиқларни яхши кўради:

🤩«Ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат)ни ҳозирлади» (Аҳзоб, 35).

🤩Ростгўйлик пайғамбарлар шиори, анбиёлар йўлидир. Ростгўйлигингиз билан набийлар ва расулларнинг йўлида бўласиз.

Аллоҳ таоло ёрдам берсагина содиқлардан бўла оламиз. Шунинг учун дуо қилиб содиқ тил сўрашимиз зарур:
🌱АЛЛОҲИМ, мен Сендан ишда (динда) собитқадамликни, тўғри юришда азму қарорни, 🌱Сендан раҳматингга эришиш сабабларини, мағфиратингга лойиқ бўлишни сўрайман.🌱Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман.🌱Сендан соғлом қалб ва тўғри гапирувчи тилни сўрайман. 🌱Сендан Ўзинг биладиган нарсаларни яхшилигини сўрайман.🌱 Сендан Ўзинг биладиган нарсаларни ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
🌱Сендан Ўзинг биладиган нарсалардан кечирим сўрайман, Албатта Сен ғайбларни ўта яхши билувчидирсан.. 🥀

🍃اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ،
🍃وَالْعَزِيمَةَ عَلَى الرُّشْدِ،
🍃 وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ،
🍃 وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ،
🍃وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ،
🍃 وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ،
🍃 وَأَسْأَلُكَ قَلْبَاً سَلِيمَاً،
🍃وَلِسَانَاً صَادِقَاً،
🍃 وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ،
🍃 وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ،
🍃 وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ،
🌸 إِنَّكَ أنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ
Ўқилиши:
Аллоҳумма инни ас'алукассабаата фил амр. Вал аъзиимата аъларрушд. Ва ас'алука муъжибаати роҳматик. Ва аъзааима мағфиротик. Ва ас'алука шукро ниъматик. Ва ҳусна иъбаадатик. Ва ас'алука қолбан салиимаа. Ва лисаанан соодиқоо. Ва ас'алука мин хойри маа таълам. Ва аъузу бика мин шарри маа таълам. Ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта аъллаамул ғуюб.

Аллоҳ барчамизни содиқлардан қилсин, яхшиликка ҳидоят қилсин ва кенг жаннатларга ворис қилсин! Омин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар тонгни Росул алайҳиссалом бошлаган дуолар билан бошланг

Тонги ва тунги зикрларни ўқиш учун ҳам ~ниятни тўғри қилишимиз керак

Мен шундай дуо ўқисам ризқим кўпаяди, фарзандим ва оилам ҳидоятда бўлади, ишларим ўнгланади, мени Аллоҳ ҳар тарафдан сақлайди каби ниятлар албатта яхши,

📍лекин

📍муҳим нарса шуки, дуо ва зикрдан асосий мақсад

Аллоҳ суйган ва буюрган амални қиламан,
📍Ҳар тонг ва тунни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутиб олгандай кутиб оламан, шунда Аллоҳ мендан рози бўлади, сўраганларимни беради, ўз панохида сақлайди, ўзини , рахматларини ёғдиради, халол ризқ эшикларини очади, дунёда яхши ҳаётдан сўнг гўзал хотима билмн неъматлар олами бўлмиш Жаннатларига киритади, деб ниятни тўғри қилинг

📍 Ҳар бир дуо зикрдан асосий мақсад, дунё талабидан аввал охират талабларини қўя билиш керак

Аллоҳ Қуръонда

فَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا وَمَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ ‎

🔺Одамлар ичида бир гуруҳи борки, ғам-ташвиши фақат дунё бўлади

Эй Роббимиз, бизга дунёда сиҳат-саломатлик, мол-дунё ва фарзандлар ато этгин,

деб дуо қилади.
Охиратга рағбат қилишмагани ва ҳимматларини фақат дунёга чеклашгани учун уларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир.

وَمِنْهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ ‎

Бошқа бандаларим эса,
Роббим бизга дунё ва охират яхшиликларини бер,Жаннатларингга киритиб Жаҳаннамдан панох бер,бизни таналаримизни Дўзах ўтидан сақла дейдилар

🌸 РОББАНА АТИНА ФИД~ДУНЙА ХАСАНА

🌸Ва ФИЛ ~АХИРОТИ ХАСАНА

🔥Ва ҚИНА АЗАБАН~НААР~дейдилар

🔴أُولَٰئِكَ لَهُمْ نَصِيبٌ مِّمَّا كَسَبُوا  وَاللهُ سَرِيعُ الْحِسَابِ ‎

📍Шундай дуолар қилувчи кишилар учун қилган солиҳ амаллари сабабли улкан ажру савоб бордир.Аллоҳ тез хисоб қилиб, барчага амалига яраша мукофот берувчидир

Унутманг агар сиздан кимдир Росулуллохни энг кўп айтадиган дуолари қийси деб сўраса

🔺РОББАНА АТИНА ФИД~ДУНЙА ХАСАНА
Ва ФИЛ ~АХИРОТИ ХАСАНА
Ва ҚИНА АЗАБАН~НААР~деб айтингда

💎Ўзингиз ҳам У Зотга эргашиб мана шу дуо билан сўранг



@quron_vahadis


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мустафо тиббиёт текширувлари хулосасига кўра ақлини тамомий йўқотган.
У ўзини идора қила олмайди, нима қилаётганини билмайди, ақл юритиб бир ишга қарор қила олмайди, чунки ақл неъматидан маҳрум бўлган.

Лекин тавфиқ неъматидан маҳрум бўлмаган.

Ақли йўқ бўлсада азон овозини эшитиши билан Мустафо ўрнидан туриб масжидга энг биринчи бўлиб кириб келади.

Таҳоратни билмасада таҳорат олади.

Намоз ўқишни билмасада, намозни фарзию суннатини ажрата олмасада намоз ўқишга туради.

Одамлар жамланиб намозга қомат айтилгунча ўқиш ёзишни билмаган Мустафо Қуръонни очиб уни ўқиётгандай ўтиради.

Намоздан сўнг Қуръон ўқувчиларга тақлид қилиб Қуръонга қараб ўтиради.

Ақлини тамомий йўқотган Мустафо азондан сўнг масжидни топиб келмоқда.

Сизчи, эй ақл сохиби, сиз азон вақтида қаерларда юрибсиз?

Ақли йўқ инсон таҳорат суви билан покланаётган вақтда,
сиз, эй ақл эгаси, нималар билан кирланиб юрибсиз?

Шу ақли ожиз Қуръонни қўлига олганда сиз  нималарни қўлингизга оляпсиз?

Ақли йўқлардан қалам кўтарилган, яъни уларнинг хато камчиликлари ёзилмайди, улар мукаллаф эмас.

Сизчи, ақлингиз бўлиб туриб, соғлом қодир бўла туриб ҳам намозлардан ухлаб ётасиз!

"Нажотга келинг" деган нидони қулоғингиз эшитмайди, сиз уйқуга тўйиб қуёш чиққанда туриб ўқиб оласиз, чунки сизда Мустафодаги олий ҳиммат йўқ,тилингиз бор, лекин қалбингиз ўлган.

Мустафо охират тижоратини қилаётган вақтида сиз дунё тижоратида бўласиз.

Мустафони оёқлари масжидга етакласа сизнинг оёқларингиз маъсиятга етаклаяптими?

Мустафо ўқишни билмасада, Қуръон ўқувчиларига тақлид қилса сиз кимларга тақлид қилиб ўтяпсиз!?

Ёки Мустафо яшаётган ерларда масжиддан бошқа борадиган жойлар йўқлиги учун у доим масжидга боряптими!?

Бошқа тақлид қилишга ҳеч ким йўқлиги учун у намозхонларгагина тақлид қиляпти, деб ўйлайсизми ?

Уни кўчасида ҳам, бурчак- бурчакда сигарет тутатиб, ўтган кетганга бўридай оч назарини ташлаб ўтирган нафси бузуқлар тўлиб ётибди.

Унинг йўлида ёши кап-катта бўлсада бошини телефонга энгаштириб кеча-ю кундуз умрини бетайин ўйинларда, беҳаё томошаларда ўтказаётган "ақли" бор ақлсизлар қанча.

Бир масжиди бор ерни ўнта бозори бор. Ҳар бозорга етаклаб кетувчи инсон шаклидаги шайтонлари бор.

Йўллар тўла чойхона- кафелар,
унда ичиб чекиб ўтирган қанча бенамозлари бор.

Нега Мустафо уларга тақлид қилиб кетидан кетмаяпти?
"Ақлсиз" Мустафо бенамозлар орасидан ўтиб масжидни  топиб бора оляпти.

Нега кечасигача мусиқа тинглаган қулоқлар азонни эшитишдан тўсилиб қолди?

Нега оёқлар масжидга олиб боролмай қолди?

Нега қўллар Қуръон тутолмай қолди?

Чунки инсонлар Аллоҳни танимай қолди.

Улар Қуръон ўрнига қўлига сигарет олди.

Аёллари кўчада, эркаклари уйида ўйин ўйнашга қолди.

Қалбларни
охират ишончи тарк этиб, дунё муҳаббати эгаллаб олди.

Дунёнинг кетидан чопинг, сигарет тутатиб масжидлардан истаганча қочиб ўтинг.

Охирги борган жойингиз масжид бўлади.

Охирги эшитган нарсаларингиз Қуръон тиловатлари  бўлади.

Шовқин сурон бозорлардан сўнг,
охирги борар маконингиз "тинч"гина мозор бўлади.

Масжидга кирасиз, лекин намоз ўқишга туролмайсиз,
сизга намоз ўқилади.
Афсус, фойдаси тегмайди.

Дуолар қилишади, бирор дуодан фойда олмайсиз.

Ортингиздан қўйлар сўйиб ошлар беришади,
сиз унда тошлар тагида бўласиз.

Ўша куни бир соатга намоз ўқиш учун қайтишни орзу қиласиз.

Фақат бир дақиқага тавба қилиш учун қайтишни орзу қиласиз.

Ўша куни Мустафога айланиб "ақлсиз" бахтли бўлишни орзу қиласиз.

Ўқишни билмасангизда, Мустафодай Қуръон ушлаб ўтиш учун қайтишни сўрайсиз ҳали.

Бугун вақтингизни муҳимроқ ишларга сарф қилинг!

Чопинг дунё топинг, алданг, ичинг, чекинг, ҳаромлардан лаззат топинг.

Фаҳшлар қилинг, "юлдуз" бўлинг, нопоклар орасида иззат топинг.

Ким нимада яшаса, ўшандай ўлим топади.

Ким қандай ўлим топса, ўша ҳолда маҳшарга қайтади.

Имтиҳондасиз... истанг ҳалол истанг ҳаром бўлиб яшанг.

Лекин тонггача бормисиз ё йўқ...
Балки кейинги тонг қабристондаги бир қабр соҳиби бўларсиз.

Йўқ- йўқ, мен ҳали узоқ яшайман деганларни қанчаси қабрида "Йўқ-йўқ, қайтаринглар", деб ётибди.
Буни қаердан ҳам биласиз?

Билганингиз, ишонганингиз, имон келтирганингиз тобут устида бўлиб қолмасин.
..


Тунги тиловатга мархамат.
🌴🌴🌴

Рамазонда Росулингиздай бўлиб , тунларни тиловатларда ўтказиш лаззатини тотиб рохатланинг.
Дунёда Аллохнинг тоати билан рохатланишга қалбини одатлантирганларга--- Жаннатдаги мангу рохатларни башорати бўлсин.

🌹🌹🌹🌹🌹.
Хатмга мархамат,...


Репост из: 🟤 حلقة ختم القرآن 🟤
📕📕📕📕📕
Рамазон ойингиз қутлуғ бўлсин азиз опа сингилларимиз.
🌷🌷🌷🌷🌷
《حلقة ختم القرآن》

Қуръон ойидаги Қуръон халақасининг тартиби қуйидагича
       ختمة شهر رمضان
(وردنا وريدنا وغذاء روحنا)

     الحلقة خاصة بالنساء
   ولا نسمح بسماع الرجال
ولا بتسجيل أصوات القارئات
🔺Халақо фақат аёллар учун хос- эркаклар кириши ман қилинади!
ا             🍃🍃🍃

         السبت ١ رمضان
             الورد الأول:

Эрталабки хатмда.

   «الفاتحة وسورة البقرة»

Фатиха ва Бақара сурасидан ўқилади.

⏰ الوقت الأول للحلقة:

⏰ Эрталабки вақти
     (٦:٣٠) صباحًا.
🕋 Макка вақти билан тонги
6 / 30

🔶 (الفاتحة - سورة البقرة إلى الآية ١٧٦).

🔺Тонгда Фатихадан бошлаб Бақара сурасининг 176- оятигача ўқилади.

⏰ الوقت الثاني للحلقة:

    حلقة ختم القرآن

     الحلقة خاصة بالنساء
   ولا نسمح بسماع الرجال
ولا بتسجيل أصوات القارئات

ا             🍃🍃🍃

         السبت ١ رمضان
             الورد الأول:
   «الفاتحة وسورة البقرة»

⏰ الوقت الأول للحلقة:
     (٦:٣٠) صباحًا.
🔶 (الفاتحة - سورة البقرة إلى الآية ١٧٦).

⏰ الوقت الثاني للحلقة:
     (١١) ليـــــــلًا.
🔶 (سورة البقرة من الآية (١٧٧) إلى نهاية السورة).

🔴 الرابط خاص بالنساء
ولا نسمح بدخول الرجال:
Эркаклар тинглаши ман қилинади.

https://t.me/+CRo-kLWU5N02M2Zk

         نختم كل ١٠ أيام
         -بأمر الله وحده-

   اللَّهُمَّ بَارك لنَا في رَمَضَانَ
   وانفعنـا وارفعنـا بالقـرآن
   واجعلـــه ربيـــع قلوبنــــا

🔺Тунги вақтида

     (١١) ليـــــــلًا.
🔶 (سورة البقرة من الآية (١٧٧) إلى نهاية السورة).

🔺Бақара сурасининг 177- оятидан сура нихоясигача ўқилади.

.🔴 الرابط خاص بالنساء
ولا نسمح بدخول الرجال:


https://t.me/+CRo-kLWU5N02M2Zk

🌸Рамазон ойида хар 10 кунда , биттадан хатм қилинади ин ша Аллох...
   اللَّهُمَّ بَارك لنَا في رَمَضَانَ
   وانفعنـا وارفعنـا بالقـرآن
   واجعلـــه ربيـــع قلوبنــــا

🌸Аллохдан Рамазон ойини биз учун барокатли ва манфаъатли қилиб,
Аллох хузурида тоатлари билан даражалари кўтарилувчи бандаларидан қилишини сўраймиз...

📕 Қуръон ўқинглар у сизларга Қиёмат куни шафоатчи бўлиб келади -деганлар соллолоху аьлайҳи васаллам.
Рамазон ойида энг катта ибодат Қуръон билан ўтказилган вақт бўлади.,умрингизни Охиратда манфаъат берувчи Қуръон билан ўтказишга харис бўлинг..


Репост из: 𝐈𝐤𝐤𝐢 𝐧𝐮𝐮𝐫/𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐝𝐮𝐨𝐥𝐚𝐫.
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☺️Ифтор вақтида айтиладиган дуо: ⏯️

ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ .

➡️Заҳабаз-зомау вабталатил-ъурууқ, ва сабатал-ажру ин шаа Аллоҳ.

📎Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва ин ша Аллоҳ ажр собит бўлди.
(Абу Довуд ривояти).

Давоми ↙↙↙↙↙

https://t.me/sahihduolardan


Таровеҳ намозининг ҳукмлари
РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ
4-Суҳбат


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй муслима биродарим, сабр-бардошли бўлинг. Бутун Рамазон ойи мобайнида биз сабр билан қуролланган бўлмоғимиз даркор.

Сабр нима?

🤩Банда бошига мусибат тушганда ўзини жазавадан тийиши

🤩Ибодатларни ўз вақтида бажаришга ўзини мажбурлаши

🤩Гуноҳ ишларга дуч келганда уларга қўл уришдан ўзини тийиши сабрдир.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Бандага сабрдан кўра хайрлироқ ва каттароқ неъмат ато қилинмади»

Аллоҳнинг пайғамбарлари сабр борасида ажойиб ўрнак кўрсатдилар. Биз улардан ўрганамиз ва уларга эргашамиз.

🤩Сабр, шунингдек, аччиқ мусибатларга, одамларнинг жоҳилона муносабатларига сабр қилишдир. Кўпчилик одамлар ҳис қилмаслиги мумкин, сабрнинг энг оғири жоҳилнинг жаҳолатига сабр қилишдир. Чунки жоҳил кишининг сўзи одамга оғир ботади, унинг юрагини сиқади. Лекин Аллоҳ
розилиги учун унинг жоҳиллигига сабр қилишингиз ва бунинг учун ажр-савоб умид қилишингиз энг улуғ ишлардандир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, ким (ўзига етган азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб
юборса, шак-шубҳасиз, бу ишларнинг энг улуғи ва савоблисидандир» (Шўро, 43).

Сабр турларидан яна бири тоат-ибодатларда, шариат инсон зиммасига юклаган вазифаларни бажаришда сабр қилишдир.

Инсон сабр қилиш билан динда пешво — барча унга эргашадиган етакчи даражасига эришади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Улар (дин йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар»
(Сажда, 24).

🤩Сабр қилишга ёрдам бериши учун Аллоҳ таолодан сабрли қилишини сўранг.
Аллоҳ таоло айтади: «Сабр-тоқат қилинг. Зотан, Аллоҳ ёрдам берсагина сабр қила оласиз» (Наҳл, 127).
Аллоҳ таоло барчамизни сабрли бандаларидан қилсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Таровиҳ намози~бу Росул алайҳиссаломга эргашган ҳолда Рамазон кечаларида хуфтон намозини суннатидан кейин ўқиладиган тунги нафл намоздир

📌Хадисда~таровех намозини масжидда имомга эргашиб, вирт намозини саломигача ўқиган инсонга тонггача нафл намоз ўқиганлик ажри берилади.

⭕️Аёлларгачи, масжидга чиқа олмаган аёллар уйида ўқисалар ҳам ўша савобни оладиларми?

⭕️Йўқ
масжидда имомни ортида ўқиган намозданда кўпроқ ажрни аёллар уйларида ўқиган намозлари учун оладилар

Демак аёллар тарових намозини уйда ёлғиз ўқиса ҳам, ажри тонггача ибодат қилган бўлиб ёзилади,ин шааАллоҳ

Тарових неччи ракат,
ва қандай ўқилади?

📌Таровихни хуфтон намозини суннатидан кейин икки ракат, икки ракатдан 8~ ёки 10 ёки 20 ракат ўқишлик жоиз.

Нима деб ният қилинади?

Тарових намозини ўқишлик хаёлингизга келиши, ўша ният хисобланади,

Аллоҳу Акбар деб бошлаб икки ракатдан ўқиб салом бераверасиз қодир бўлганизча

Кейин уч ракат витр намоз ўқийсиз.

Узун сураларни ўқишга харакат қилинг,

Қурьонга қараб,
ўтирган холда ўқишлик ҳам жоиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 1️⃣ кун қолди, ёки қолмади... Қалблар интиқликка тўлган ана шу дамларда, Рамазон бўйи биз муҳтож бўладиган бир сифатни эслаш, имкон қадар шундай сифатли мўминлардан бўлиш учун ҳаракат қилишимиз зарур.

Биродарим, сахий бўлинг. Зеро, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло сахий зот, сахий бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло ўзини васфлаб шундай деган: «Ҳақ подшоҳ бўлмиш Аллоҳ
бирон ишни беҳуда қилишдан узоқдир. Арш эгаси бўлган саховатли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»
(Мўъминун, 116).
Пайғамбаримиз ёки саҳобийнинг сўзи эканида ихтилоф қилинган ривоятда бундай дейилади: «Аллоҳ таоло ҳаё ва саховат соҳибидир. Бандаси қўл кўтариб дуо қилса, қўлини бўш
қайтаришдан ҳаё қилади».


📎Бизларга ўрнак ва намуна бўлган муҳтарам зотлар  — пайғамбарларнинг барчаси олийжаноб ва саховатпеша бўлганлар. Уларга Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин.

✏️Саҳобалар Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Расулуллоҳ, энг сахий инсон ким?» деб сўрадилар. У зот: «Аллоҳ наздида энг сахийингиз энг тақводорингиздир», деб
жавоб бердилар. Саҳобалар: «Буни назарда тутмаган эдик», дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ота-боболари сахий бўлган сахий зот Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимдир. Дарҳақиқат, унинг ўзи ҳам, ота-бобоси ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари бўлишган», дедилар.

Пайғамбаримиз ҳам сахий инсон эдилар ва умматларини ҳам сахий бўлишга ўргатдилар. Саҳродан бадавий араблар келиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
олийжаноб ва саховатпешалигини кўрар, сўнг ўз қабиласига бориб: «Эй қабиладошларим, Исломга киринглар. Мен Муҳаммадни камбағалликдан қўрқмай бор-йўғини бераётганини кўрдим», дер эди.
Пайғамбаримиз ўта сахий эдилар. Бизларга ўрнак ва намуна бўлган муҳтарам зотлар — пайғамбарларнинг барчаси ҳам саховатпеша бўлишган. Зеро, Раббимиз субҳонаҳу ва таоло сахий зотдир. Унинг исмларидан бири «карим», яъни саховатпешадир.

📎Биродарлар, келинг, солиҳ инсонлар изидан бориб, биз ҳам саховатли бўлайлик.

✅Имконингиз борми, Рамазон олди муҳтожларга имкон қадар бозорлик қилиб беринг, бутун рамазон тутган рўзаларию- ибодатларидан ҳосил бўлган савобларга шерик бўласиз. Имконингиз йўқми, унда имконим бўлса албатта қилардим, Роббим, деб ният қилиб ажрланинг, Аллоҳ сизни ҳам шундай амалларга муваффақлардан қилсин, амин🌷


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 2️⃣ кун қолди...

Азиз муслима биродарим, Рамазонга тайёргарлик кўриб юриб чарчаб қолмадингизми?

РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ҚИЗЛАРИ ФОТИМА РЎЗҒОРИНИ ОҒИРЛИГИДАН, ҚАТТИҚ ЧАРЧАШИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИБ, ЁРДАМ СЎРАГАНИДА, ДАДАЛАРИ, ФОТИМАНИ ЭНГ КЎП ЯХШИ КЎРГАН ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ:
"СИЗЛАРГА ЁРДАМЧИДАН-ДА АФЗАЛИНИ ЎРГАТАЙМИ, АГАР ШУНИ ҚИЛСАНГЛАР, БОШҚА ЧАРЧОҚ БИЛМАЙСИЗЛАР", ДЕГАНЛАР.

"ҲАР ТУНДА УХЛАШДАН АВВАЛ
🌱 33 МАРТА СУБҲАНАЛЛОҲ
🌱33 МАРТА АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
🌱34 МАРТА АЛЛОҲУ АКБАР ДЕНГЛАР", ДЕБ АЙТГАНЛАР.

"БИЗ УНИ ЭШИТИБ, ҲАЁТИМИЗ БЎЙИ УХЛАШДАН АВВАЛ АЙТИБ ЮРДИК, БОШҚА ЧАРЧОҚ БИЛМАДИК", ДЕГАНЛАР ҚИЗЛАРИ.

🌸АЗИЗ МУСЛИМА БИРОДАРИМ,
РЎЗҒОРНИ ҒОРЛАРИНИ ТЎЛДИРАМАН ДЕБ, ЎША ШИРИН ТАШВИШЛАР СИЗНИ ХОРИТИБ, ҚИЙНАБ ҚЎЙГАН БЎЛСА, УШБУ СУННАТНИ ҲАЁТИНГИЗГА КИРИТИНГ, БОШҚА ТАШЛАМАНГ, СИЗГА ҲАҚИҚИЙ ИЛОҲИЙ ҚУВВАТ-ҚУДРАТ БЕРИЛАДИ,
ИШИНГИЗ ҲАМ, ДАРСИНГИЗ ҲАМ, ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ-Ю, ЭРНИ ҲИЗМАТИ ҲАМ ОСОН ҚИЛИНАДИ.

🌸ЧУНКИ ҚУВВАТ ВА ҚУДРАТ ФАҚАТ АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ ХУЗУРИДАН БЎЛАДИ.

Агар ҳар тунда ухлашдан аввал

🌱سُبْحَانَ اللَّهِ - ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ -

🌱وَالْحَمْدُ لِلَّهِ - ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ -

🌱وَاللهُ أَكْبَرُ - أَرْبَعاً وَثَلاَثِيْنَ ).

🍃 Субҳаналлоҳ - Аллоҳ (барча айбу нуқсондан) покдир

🍃 Алҳамдулиллаҳ - Аллоҳга ҳамд бўлсин

🍃Аллоҳу акбар - Аллоҳ буюкроқдир.

зикрларини ўқисангиз,

🌷умрингиз давомида чарчоқни сезмайсиз ва ҳатто, ётган ҳолатингизда 1000 ҳасанотга эга бўласиз.

🌷Ушбу суннатга амал килсангиз, сизга қувват берилади, чунки қувват ва қудрат Аллох Азза ва Жалла ҳузурида бўлади.

🌷Ҳаётингиз давомида шу амални килиб ўтсангиз, жаннат аҳлидан бўласиз.

🌷Озгина амаллар билан жаннатий бўлиб яшанг.

🌷Тундаги уйқуларингиз ҳам ибодат бўлсин-ният килишни унутманг.

🌴Жаннатда бошқа қийинчилик бўлмайди, ўша кунга етиб олиш мақсади ҳар он сиз билан яшасин.

سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَاللَّهُ أَكْبَرُ – ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْن

Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, валлоҳу акбар (33 марта айтади) (Субҳаналлоҳ, алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар деб ҳар бирини 33 мартадан айтса ҳам бўлади ).


📌Эртага пайшанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

https://t.me/Quron_vahadis


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 3️⃣ кун қолди...

🌾Гунохларингиз оғирлашиб,
қалбингиз хиралашиб, ишларингиз ҳам юришмай кеттими?

🌾Унда покланиш йўли жуда ҳам осон,

📍Лекин осон бўлишига қарамай ҳамма ҳам бажара олмайди.

🌴Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам барглари қуриб турган бир дарахтни хассалари бир силкитдилар,
шунда дарахтдан барча барглари бирин кетин ерга тўкилди.

🍃Тўкилаётган баргларга қараб турган саҳобаларга қараб:

🌸Субханаллоҳ

🌷Валҳамдулиллаҳ

🌸Ва ла Илаҳа Иллаллоҳу

🌷Валлоҳу Акбар

калималари билан кишининг гуноҳлари, ҳудди мана шу дарахтдан барглари тўкилгани мисоли тўкилиб кетади,- дедилар.

🌾Гуноҳдан покланиш учун ўзингизни "СИЛКИТИБ" туринг.

🌾Бугун бепарво гуноҳ кетидан гуноҳни қилишингиз, эртага елкангизда оғирлашиб, "дарахтни шохини" эмас, томиридан қўпориб ташламасин.

Бу дунёда ҳам,
Охиратда ҳам покиза ҳаёт топмоқчи бўлсангиз,
гунохлардан покланиб, ҳаётда ором сакинада яшамоқчи бўлсангиз, тилингиз зикрлар билан банд бўлсин.

💰 Пуллар бера олмайдиган тоат лаззатида яшаб ўтинг.

Рамазонга ПОКЛАНИБ киринг, ахир Рамазонга 3 кун қолди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким илм талабида йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига осудалик тушади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади". Муслим ривоятлари.
Аллоҳнинг Китоби деганда нафақат Куръон, балки Ҳадис ва бошқа шариат илмларини ҳам ўз ичига олади.
Қуръон ўқиганга ҳар бир ҳарфига 10 тадан ажр берилади. Ҳадис ёдлагангачи?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ҳозир бўлганингиз ғойиб бўлганингизга етказинг" ва "Менинг сўзимни эшитиб, уни сақлаган ва эшитганидек етказган кишининг юзини Аллоҳ нурли қилсин"
Илм толибига шунчалик фазилатлар берилар экан.
🌷Сизга жаннат йўли осонлаштирилишини истайсизми?
🌷Сакинатни топмоқчимисиз?
🌷 Аллоҳнинг раҳматига эришмоқчимисиз?
🌷Фаришталар қуршовида бўлишни истайсизми?
🌷Аллоҳ сизни фаришталар орасида зикр қилишини орзу қиласизми?
🌷 Дунё ва охиратла юзингиз нурли бўлишини хоҳлайсизми?
Ҳалиям ҳотиржам илм олмай юрибсизми?
Илм олиш вақти келмадими биродарим?!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


📏📏📏📏📏📏📏📏


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌔🌓🌒 Ҳар тонгда ва кечда 4~мартадан ўқилса Дўзахдан озод бўлишга сабаб дуони кеч кирганда қандай ўқилади❓


🍁للهُمَّ إنِّي أمسَيتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ،
🍁 وَمَلاَئِكَتَكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ،
🍁 أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ،
🍁 وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ


☘«Аллоҳумма инни амсайту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата аьршик,
☘Ва малаикатака ва жамийъа холқик,
☘Аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака
☘ва анна Муҳаммадан аьбдука ва росулук», 

деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади ,

🍃Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади.
🍃Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади.
☘Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади»,
дедилар

🌸Соллаллоҳу алайҳи васаллам...


Репост из: 𝐈𝐤𝐤𝐢 𝐧𝐮𝐮𝐫/𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐝𝐮𝐨𝐥𝐚𝐫.
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍂 ДАМ ОЛИБ, ОРОМ ОЛИБ ЁТГАНИНГИЗДА ҲАМ АЛЛОҲДАН СЎРАГАН НАРСАНГИЗ БЕРИЛИШИНИ,

🍂ДУОЛАРИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛИБ,

🍂ГУНОҲЛАРИНГИЗ ЎЧИРИЛИШИНИ БИЛАСИЗМИ❓

🌴 РОСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ДЕГАНЛАР:

🌿 КИМКИ УХЛАБ ЁТГАНДА УЙҒОНИБ КЕТСА, ВА ШУ ДУОНИ ЎҚИСА;

🌸 لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له وله الحمد وهو على كل شيء قدير، سبحان الله، والحمد لله، ولا إله إلا الله، والله أكبر، ولا حول ولا قوة إلا بالله، ثم يقول: اللهم اغفر لي، أو يدعو؛ فيستجاب له، فإن قام وصلى قُبلت صلاته

🌱ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИКА ЛАҲ,

🌱ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМДУ ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИР,

🌿 СУБҲАНАЛЛОҲ
🌿 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
🌿ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ
🌿ВАЛЛОҲУ АКБАР
🌸ВА ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ.

СЎНГРА,
🌸АЛЛОҲУММАҒФИРЛИ,

ДЕСА,
ГУНОҲЛАРИ КЕЧИРИЛАДИ ЁКИ НИМА ДУО ҚИЛСА ИЖОБАТ ҚИЛИНАДИ,
АГАР ТУРИБ ТАҲОРАТ ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСА ҚАБУЛ БЎЛАДИ.

🌸ҲАТТО ТЎШАКДА ЁТИБ, УЙҒОНИБ КЕТГАНДА ТАВҲИД КАЛИМАСИНИ АЙТГАН БАНДАСИНИ УЛУҒЛОВЧИ АЛЛОҲГА ҲАМДУ САНОЛАР БЎЛСИН.

🌸АЛЛОҲНИ БЎЛИНГ, АЛЛОҲ СИЗНИ УЛУҒЛАРГА КЎТАРАДИ.


https://t.me/sahihduolardan

Показано 20 последних публикаций.