Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эй муслима биродарим, сабр-бардошли бўлинг. Бутун Рамазон ойи мобайнида биз сабр билан қуролланган бўлмоғимиз даркор.
Сабр нима?
🤩Банда бошига мусибат тушганда ўзини жазавадан тийиши
🤩Ибодатларни ўз вақтида бажаришга ўзини мажбурлаши
🤩Гуноҳ ишларга дуч келганда уларга қўл уришдан ўзини тийиши сабрдир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Бандага сабрдан кўра хайрлироқ ва каттароқ неъмат ато қилинмади»
Аллоҳнинг пайғамбарлари сабр борасида ажойиб ўрнак кўрсатдилар. Биз улардан ўрганамиз ва уларга эргашамиз.
🤩Сабр, шунингдек, аччиқ мусибатларга, одамларнинг жоҳилона муносабатларига сабр қилишдир. Кўпчилик одамлар ҳис қилмаслиги мумкин, сабрнинг энг оғири жоҳилнинг жаҳолатига сабр қилишдир. Чунки жоҳил кишининг сўзи одамга оғир ботади, унинг юрагини сиқади. Лекин Аллоҳ
розилиги учун унинг жоҳиллигига сабр қилишингиз ва бунинг учун ажр-савоб умид қилишингиз энг улуғ ишлардандир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, ким (ўзига етган азиятларга) сабр қилса ва (интиқом олмай Аллоҳ учун) кечириб
юборса, шак-шубҳасиз, бу ишларнинг энг улуғи ва савоблисидандир» (Шўро, 43).
Сабр турларидан яна бири тоат-ибодатларда, шариат инсон зиммасига юклаган вазифаларни бажаришда сабр қилишдир.
Инсон сабр қилиш билан динда пешво — барча унга эргашадиган етакчи даражасига эришади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Улар (дин йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар»
(Сажда, 24).
🤩Сабр қилишга ёрдам бериши учун Аллоҳ таолодан сабрли қилишини сўранг.
Аллоҳ таоло айтади: «Сабр-тоқат қилинг. Зотан, Аллоҳ ёрдам берсагина сабр қила оласиз» (Наҳл, 127).
Аллоҳ таоло барчамизни сабрли бандаларидан қилсин!