Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу олтиариқлик йигит эса атиги 18 ёш ва у ноябрда Гарвард университетидан фулл грант, яъни 100 фоиз грант олган. Ëзда АҚШга ўқишга кетади. 4 йил давомида барча харажатлари қопланган ҳолда дунёнинг энг машҳур университетида давлат бошқаруви йўналишида таҳсил олади. Мен ундан сўрадим, "Гарвардга кириш учун одамнинг фақат академик натижалари камлик қилади, ўзининг жамиятига, минтақасига, умуман дунёга қандайдир яхшилик исташини, шунга ҳаракат қилаётганини кўрсатиш керак, сиз қандай лойиҳада иштирок этдингизки, қандай исботлай олдингизки, улар сизни танлади?"
Азизбек Зайлобиддинов шундай жавоб берди: "8 синфимдан бери кетма кет барча академик кўрсаткичларимни яхшилаб бордим, тинмадим ва албатта ижтимоий лойиҳалар, айниқса "Ibrat debate" лойиҳасида ишладим, жамоамиз билан инглиз тилида дебатлар уюштирдик, вилоятларда минглаб болалар ҳозир бу дебатларга қатнашяпти, танқидий, мантиқий фикрлашни ўрганяпти."
Биз болаларимизни ҳар хил лойиҳаларга қатнашиб юришига унчалик кўникмаганмиз, айниқса волонтерликнинг фойдаси, боланинг дунёқараши ва шахсиятини шакллантиришга таъсирини кўпам ўйламаймиз. Йиғиштир тадбирбозликни дейдиганлар кўп. Азиз мисолида ўзим учун бола тарбиясида яна битта хулоса қилдим.
Президент ўша куни Азизбекнинг ҳам ота-онасига раҳмат айтди. Ва яна бир янгиликни эълон қилди, энди дунёнинг ТОП 100 университетларида илмий даража олган 35 ёшгача бўлган ёшларга уй учун 10 йил муддатга ссуда ажратилади. Агар Азизбек 4 йилдан сўнг ватанга қайтса, шундай имконият унга ҳам бериладиган бўлди.
Гарвардга 4 йил бепул таълим, уй олиш имкони! Эҳҳ, сенинг 18 ёшинг менда бўлсайди…