Фильтр публикаций


Зўр янгилик

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида Гулруҳбегим Тоҳиржоновани кўриб қолдим. У шахмат бўйича миллий терма жамоамиз сафига қўшилибди!

Ўзбекистонга бутунлай қайтганига 2-3 кун бўлибди. У 2020 йилда АҚШнинг Миссури университети жамоасига қўшилган ва 5 йил давомида халқаро мусобақаларда АҚШ номидан иштирок этиб келарди.

Унинг бу қарори ҳақида сўралганда, шахматчи 3 опа-сингил (Нафиса, Ҳулкар ва Гулруҳбегим) га халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга имкон берилмагани сабаб қилиб айтилганди. Кейинчалик Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари таркиби тўлиқ ўзгарди.

Гулруҳбегим бугун менга интервьюда шундай деди: “ҳозир Ўзбекистон шахматида яхши муҳит пайдо бўлган, эътибор кучайгани, чемпионлар чиқаётгани жуда хурсанд қилаяпти, менга берилган биринчи таклифданоқ Ватанга қайтдим”.

♟ Гулруҳбегимнинг шахмат йўли ва ютуқлари


🏆 2009 йилОсиё абсолют чемпиони (қизлар ўртасида): классик, рапид ва блиц форматларида ғолиб.
🏆 2015 йилОсиё абсолют чемпиони (U-20): 9 имкониятдан 7,5 очко йиғиб, уч йўналишда ҳам ғолиб!
🥈 2016 йилОсиё миллатлар кубоги (аёллар терма жамоаси таркибида) – кумуш медаль.
2016 ва 2018 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида шахмат олимпиадаларида иштирок этган.
🏆 2018 йилАёллар жаҳон чемпионати нокаут турнирининг чорак финалчиси! Бу босқичда у собиқ жаҳон чемпиони Тань Чжунъини мағлуб этган, аммо кейинчалик амалдаги ва келажакдаги жаҳон чемпиони Цзюй Вэньцзюньга ютқазган.
🥈 2020 йилАҚШ аёллар чемпионатида кумуш медаль ва АҚШ терма жамоасига таклиф.
2022 йилШахмат олимпиадасида АҚШ аёллар терма жамоасида 2-доскада ўйнаб, 10 партиядан 7 очко тўплади. Жамоа 4-ўринни эгаллади.

@qurbonova_a


Барча Заҳириддин Муҳаммад Бобурни севувчиларга ва умуман севувчиларга бағишланади🌷

2007 йил 14 февралда курсдошим Олимдан 40 минг сўм қарз олиб, Чилонзор метро олдидаги дўкондан шарф ва кожанный қўлқоп сотиб олганман. У пайтда бу киши Санкт-Петербургда ўқирдилар, Питернинг қаҳратон қишлари учун шу энг яхши совға деб ўйлаганман)

Иккаласини роса кийганлар, тўйдан кейин ҳам. Ҳозир улар маънан эскирган, лекин катта хотира бўлиб уйда туради.

Хуллас, катта опангиздан маслаҳат, совға қилганда қулупнайли шоколадлардан кўра, хотирабоп нарсалар совға қилинглар:) Ва шундай ҳаракат қилингларки, қачондир кимгадир берган совғангиз бирга қурган уйингизда, оилангизда турсин.


Репост из: Shahnoza Soatova blogi
Фейсбукда журналист Раъно Алиева ёзмоқда:

“Истъдодли ўзбек ўғлони, таниқли халқаро журналист Бобур Комиловнинг акаси Ўткир Комиловга жигар кўчириб ўтказиш операциясига маблағ борасида шу дамларгача кўпгина жойларга мурожаат қилиб кўрдик... Аммо сўнгги чора сифатида қанчалик қийин бўлмасин, яна сизларга юзланишга мажбурмиз. Оз-оз тўпланиб, дарё бўлганидек, сизларнинг мурувватингиз, қўлловингиз ҳозир энг ҳал қилувчи паллада жуда зарур.

Хабарингиз бор – Ўткир Комилов ҳиндистонлик шифокорнинг дорилари ёрдамида операциясиз даволанишни танлаган эди. Бошида бир оз ижобий ўзгариш бўлгандай бўлдию, аммо кейин вазият яна ёмонлашди. Охири шифокорлар жигар инплантациясидан бошқа чора йўқ, деб узил-кесил айтишгач, бошимиз жуда қотиб қолди. Донор топилганда ҳам Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга 30 минг доллар атрофида пул керак, бунча маблағни эса топишимиз имконсиз эди. Ўткирнинг аҳволи эса кундан кунга оғирлашмоқда.

Буни қарангки, биз бош қотириб турганимизда президент ташаббуси билан 2023 йилда ташкил қилинган Миллий Тиббиёт Марказидаги шифокор дўстлардан яхши хабар олдик. Давлатимиздаги жонкуярлар туфайли Ҳиндистонлик энг малакали хирург Ўзбекистонга келиб, жуда муҳтож бўлган касалларни ордер асосида бепул операция қилишига имкон туғилибди. Ўткир бу имкониятни қўлдан бой бера олмаслигини тушунди ва операцияга рози бўлди. Аммо энди донор муаммо эди. Донор албатта қариндош бўлиши шарт экан. Донор муаммоси узун ҳикоя, шунинг учун охирини айтаман. Узоқ изланишлар ниҳоясида Ўткирнинг синглиси, уч фарзанднинг онаси, айни пайтда қўлида бир ёшли гўдаги бор Зуҳра Комилова акасига ўз жигарини беришга аҳд қилди. Бундай жасоратни ҳамма сингиллар ҳам қила олмайди. Илоҳим икковларини ҳам Аллоҳ паноҳида асрасин, илоҳим режадаги амалиёт омадли, муваффақиятли кечсин.

Зуҳра Тошкентга келиб, керакли текширувлардан ўтди, шифокорлар унинг жигари акасига тўғри келишини айтишди. Аммо бир муаммо бор экан. Давлат асосий бемордан пул олмайди. Аммо донор учун, унга сарфланадиган дори-дармон учун 60.000.000 (олтмиш милён) сўм миқдорида тўлов қилиш керак экан. Айни пайтда бунча маблағни излаб тополмадик. Ўткир Комилов шу кунларда Вирусалогия Марказига операцияга тайёргарлик кўриш учун ётқизилди. Ҳатто операция куни ҳам аниқланди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, 17 февраль куни Ҳиндистонлик хурургнинг навбатдаги ташрифи вақтида режадаги операция ўтказилади. Бироқ...

Бироқ донор учун керакли маблағ йўқ. Боримизни йиққанимизда, қарз- қавола қилганимизда ҳам бунча пулни тополмаймиз. Шунинг учун яна бир бор Сизларга – ҳиммати баланд, оқибатли, саҳоватли, беминнат, бағрикенг инсонларга юзланаяпмиз. Кўп бора айтганимиздек, аввало Ҳақдан, қолаверса, шу азиз Халқдан бошқа нажоткоримиз йўқ. Сиз учун арзимас бўлган сумма бугун энг ҳал қилувчи паллада турган Ўткир Комилов учун ҳаёт–мамот масаласи бўлиши мумкин. Майли, ўзингиз оғринмайдиган кичкина сумма бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг онаси номидаги мана бу 8600061053537824 (Муслима Комилова) картага ташласангиз🙏!

Ҳеч бирингиз хаста бўлманг, ишингиз шифокорга тушмасин, ҳамиша соғ- саломат бўлинглар. Сизларнинг дуоларингиз ва кўмагингиз билан Аллоҳим Ўткир Комиловга ҳам шифо берса, жигарим деб ўз жигарини акасига илинаётган Зуҳрага ҳам енгиллик берса ажабмас. Хуллас, сизга суянамиз ва ишонамиз🙏🙏🙏. Ўтган галги мурожаатларимизга лаббай деган барча юртдошларимиздан Аллоҳ рози бўлсин! Гарчи йиғилган маблағ Ҳиндистонга бориб операция ўтказишга етмаган бўлса ҳам Ўткир Комиловнинг шу кунгача даволанишига катта кўмак бўлди.

Яна бир илтимос ушбу постни имкон қадар бўлишсангиз. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин!🤲🤲🤲

Ўткир Комиловнинг онаси Муслима Комилованинг карта рақами:
8600061053537824”

Пост тугади.

Раҳматлик Бобур Комилов ҳақида аввал ёзгандим. Бир оиладан учинчи ўғилнинг бошига шу ёмон дард келди. Саховат қилиш имконингиз бўлса, аяманг, яхшилар.

@shahnozxon


Қаерда бор бундай келинлар:)
Сизнинг тўйингизга қанча кетган, эслайсизми?
Тўйдан кейин қарзга/кредитга кирганмисиз?

https://t.me/uzmahallalari/6424


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шу кунларда Навоий вилоятида "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиуми бўляпти.

Халқаро симпозиумида Белгия, АҚШ, Венгрия, Покистон, Россия, Эрон, Миср, Озарбайжон, Туркия, Шимолий Кипр, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 га яқин давлатнинг, шунингдек республикамизнинг навоийшунослари, арбоблар, маданият ва санъат намояндалари, йирик олий ўқув юртлари профессорлари бевосита ва билвосита (онлайн платформалар орқали) иштирок этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги каналига жойлаган мана бу видео менга ёқди. Вилоятдаги туман-шаҳар ҳокимлари баҳру байт айтишибди. Зарафшон ҳокимининг чиқиши ёқди: рубоийларни туркий, корейс ва инглиз тилида ўқиб берибди.


Абдуқодир гол уришга Қодир.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Куала-Лумпурда тантанали кутиб олинди

Президента Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Куала-Лумпуре

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Петронасга келсак, бирдан ёмғир қуйворди. Стендапимизни олиш учун ҳамкасбим Садоқат билан шошганча дуч келган икки малайзияликдан 10 дақиқага зонтик сўрадик.

Иккиси ҳам бизга қўлидаги зонтикни совға қилиб юборди. Бугун жуда кўпчилик шунчаки, беминнат яхшилик қилди. Бу халқнинг қудрати, баракаси қўли ва кўнгли очиқлигидан бўлса керак.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Малайзиядан Ўзбекистонга туҳфа!

Петронас бизга салом беряпти.


And we’re also. Waiting for something very special


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айни вақтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга бўлажак ташрифи доирасида икки давлат олий таълим форуми бошланди.

Биз Султон Идрис Пенандикан университетидамиз.

Бизни Малайзия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигимиз яхши йўлга қўйилган. Бугунги кунда республикамизнинг 4 та олий таълим муассасаси Малайзия университетлари билан ҳамкорликда 5 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурларини амалга оширмоқда.

Малайзия ҳамкор олийгоҳлари ва таълим ташкилотларининг 230 нафар профессор-ўқитувчилари ўқув жараёнига жалб этилган.

Малайзиянинг техникавий ҳамкорлик дастури (МТСP) доирасида 2016 йилдан буён Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг 200 нафардан зиёд (2024 йилда 15 нафар) профессор-ўқитувчилари тажриба алмашиш, стажировка ўташ, турли соҳалардаги ўқув курсларида иштирок этиш мақсадида Малайзияда бўлди.

Жараён янаям алоқаларни кучайтиришга қаратилган.


Ҳақиқий мусиқани эшитиб қўйинглар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йў, сиз буни бир кўринг.

Яна қайта туғилиб қолсам, дирижёр бўламан!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
қандайдир параллел дунё бор. мусиқачилар ўша дунёдан бизнинг ғалати дунёмизга трансфер қилинган.


Мусиқа генийси Тошкентда

Страсбург филармония оркестри мусиқий раҳбари, “Текфен” оркестри бадиий раҳбари, Францияда “йилнинг мусиқий одами” деб топилган ўзбек дирижёри Азиз Шоҳакимовни тинглаяпмиз.

Азиз 13 ёшидан бери йирик оркестрларга дирижёрлик қилади. 2020 йилдан буён Страсбургда яшайди. Ўзи жуда жўшқин, эмоционал: танлаган репертуари жуда ёқимли. Биринчи марта унинг концертидаман.

Фортепианода эса Денис Кожухин. Сергей Рахманиновнинг 3-концертини ижро этяпти. Бу дунё пианистлари учун энг ижроси қийин симфониялардан бири. Бу куйга “тўлқин” деб таъриф беришаркан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ташқарида қордир, ташқарида қор…


«Робот»

Ҳозир шу номли анимацияни кўрдим. Қаҳрамон ишга боради, уйига келади, овқатланади, тв кўради, лекин кўнгли ёришмайди. Ҳаа ҳозир китоб ўқиб кетиб, бу робот одамга айланса керак, деб ўйласам воқеа ўқилдизи бошқа бўлиб чиқди…

…Мусофирлик буюк машаққат. Замонавий офисда, оппоқ ишда ишлайсанми, ёки совуқда қор курайсанми ёки университетда обрўли жойда ўқийсанми, агар яқинларинг ёнингда бўлмаса, ёлғизлик одамни ёмон эзиб қўяди. Атроф тўла одам, лекин улар қадрияти бошқа, телефонингдан, телевизордан таралган тил бошқа, ҳатто ошхонангда пишаётган таоминг таъми бошқа. Буни кўп дўстларим тан олиб айтади.

Яна кўпинча четда юрганларга ҳаммаси осон, қулай деб ўйлаб, уларни барча орзу-ҳавасни ушалтирувчи пултопар машина деб кўриш ҳам бор. Бундай рутина ва юк ичида инсон ўзининг ўзлигини йўқотиши ҳечгапмас. Робот бу фақат хизмат қилувчи, ундан ҳиссиёт кутилмайди, унга муҳаббат берилмайди. Токи, унга юрак жойланмагунча.

Юракни қаердан олишади?
Менимча, бу видеода шунга жавоб бор.

Ажойиб ролик учун Республика Маънавият марказига раҳмат.

https://www.youtube.com/watch?v=uVmTCE9fvYU


Кечадан бери шахматчимиз халқаро мусобақада аёл рақибига қўл узатмагани муҳокамасини кўп кўрдим. Бир пайтлар ёзган нарсамни қайта каналимга қўйгим келди. Илм бўп қолсин:)


Ким кимга биринчи қўл узатади?

​Кўпчилик саломлашиш этикетига амал қилмайди. Аниқроғи, билмайди. Масалан, мен аёл кишиман. Табиийки, иш юзасидан жуда кўпчилик билан мулоқотда бўламан. Лекин баъзан ўзим қўл беришни истамасам-да, саломлашиш учун автоматик узатилган қўлларга жавобан нима қилишни билмай қоламан.

Катта ва кичик этикети

Тенгдошлар ўзаро бир-бирига қўл узатаверади. Бу ерда қоида йўқ. Кўпинча тарбиялироғи биринчи бўлиб қўл узатади. Танишлар учрашганда, шубҳасиз, биринчи бўлиб кичик каттага салом беради. Аммо катта унга қўл узатгандан кейингина кичик қўл бериб сўрашиши мумкин. Бироқ аудитория, публикага кириб келган катта ўзидан кичикларга салом беради. Масалан, домла талабаларга қарата.

Бошлиқ ва ходим

Иш этикетига кўра, бу ерда ёш ва жинснинг аҳамияти йўқ. Бошлиқ ёши нечадан бўлишидан қатъий назар у ўз ходимларидан катта ҳисобланади. Кабинетга кираётган киши учрашувни ким билан белгилаган бўлса, ўшанга биринчи салом беради. Хонада бошқалар бўлса, енгилгина бошни эгиб қўйилади.
Ходим ўзидан катта лавозимдагига салом беради. Аммо қўл узатишга келганда бошлиқ биринчи бўлиб буни ихтиёр этиши кутилади. (ТВдаги бир раҳбаримиз ёш монтажчиларимиз қўл узатганда койиб берарди. Саломлашгин, лекин катта қўл узатса кейин қўл чўз деб. Кўпчилик уни ҳалиям кибрли деб ўйлайди. Аслида бу этикет)))

Аёл ва эркак

Жентельмен хонада бўлса агар, аёл кириб келганда ўрнидан туради. Аммо аёл киши биринчи қўл узатмагунча қўл бериб кўришмайди. Аёл киши истагига қаралади. Шундай экан, биринчи бўлиб қўл узатманг, эркаклар!
Агар эркак кишининг ёши аёлникидан анча юқори бўлса, аёл киши биринчи салом беради.
Икки эркак ва икки аёл кўчада учрашиб қолди дейлик. Биринчи қизлар кўришишади. Сўнг уларнинг ҳамроҳлари ўзаро эркакча ритуални амалга оширишлари мумкин))
Агар оилавий жуфтлик кўчада таниш бир одамни кўриб қолса, эркаклар қўл бериб кўришади. Таниш аёлни ёлғиз кўриб қолсангиз, бироз эгилиб, салом бериб ўтиш кифоя.

Кўчада

Таксига ўтираётганда йўловчилар биринчи бўлиб ҳайдовчига салом беришади ва кейин манзилни айтишади.
Кўп кишилик гуруҳ билан учрашган эркак ўзи таниганлар билан қўл бериб кўришади, нотанишларга бош силкиб, ҳурмат кўрсатади.
Юриб кетаётган одам бир жойда турган одамга биринчи бўлиб салом беради. Дўконга кирган харидор сотувчига биринчи бўлиб салом беради.

Меҳмонда

Меҳмонга борганда биринчи бўлиб уй эгасига салом берилади, сўнг бошқа меҳмонлар билан кўришилади. Бунда энг кексалар билан биринчи навбатда сўрашилади. Охирида эркак меҳмонлар билан саломлашилади. Қўл узатиш шарт эмас.
Меҳмонга кеч қолган аёл биринчи бўлиб аёллар билан, сўнг эркаклар билан, охирида ўзига тегишли энг яқинлар билан сўрашади.
Меҳмонга кеч қолган эркак эса биринчи меҳмон аёллар билан, сўнг ўз рафиқаси билан, ана ундан кейин эркак меҳмонлар ва уй эгалари билан саломлашади. Эркак киши ўзига тегишли аёлга ҳурмат бажо келтиради.
Агар меҳмонга нуфузли кимдир келган бўлса, уни биринчи бўлиб таништирилади ва у билан алоҳида саломлашилади.

P. S. Унутманг, зинадан эркак киши биринчи чиқади, аёл ундан кейин юради. Ҳар жиҳат ҳисобга олинган.

Нодирбек эса ўша вазиятда битта қўлини кўксига қўйганида, ҳамма томонидан чиройли бўларди. Энди бу мени фикрим, мутлақ тўғри деганимас.


Ҳаммаси ҳужжатли фильм сценарийсига ўхшайди.

Қора фонга оқ стул қўйилган. Абдуқодир ўтирибди (бир неча йилдан кейин) ўзининг бугунги ўйинини кўриб турибди.

Озгина жим қолади. Бошини чайқайди.

“Мен бундай бошлайман деб ўйламагандим. Ҳеч ким бундай бўлишини кутмаганди. Менимча, бу тарихий дебют менга энг катта тарихий сабоқ ҳам бўлган. Бош билан узатма, кейин сариқ карточка. Тушга ўхшарди, ўрнимга кимдир ўйнаётгандек. Ўзимни йиғиб олишга уриндим. Иккинчи таймда чиқмасам керак деб ўйладим. Йўқ, шанс берилди, бу кўпроқ мени Пеп аяганга ўхшади. Сўнг захирага олиндим. Менга яхши ўйнадинг дейишди, майдон қарсак чалганини ҳам эшитдим. Бироқ ўзимдан жуда хафа эдим. Шундан кейин ҳаммаси ўзгарди”

Титр чиқади: Вху из Кхусанов?

Кейин фильм бошланади.

Ўртоқлар, биз томошанинг энг бошидамиз. Тизер доим шундай саволли, интригали, аламли бўлади.

Энди премьераларни кутамиз.


Абдуқодир ютишга ҚОДИР:)

Спорт, футбол нимага керак дейсизлар, мана у, битта йигитча мисолида бутун миллатга қанчалик ғурур, завқ, бирлик ҳиссини беради.

Юзи ёруғ бўлсин Ҳусановни! Ҳар доим шунақа пайтда ота-онасини ўйлайман, ичларидан нималар ўтаётган экан.

Показано 20 последних публикаций.