Зўр янгилик
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида Гулруҳбегим Тоҳиржоновани кўриб қолдим. У шахмат бўйича миллий терма жамоамиз сафига қўшилибди!
Ўзбекистонга бутунлай қайтганига 2-3 кун бўлибди. У 2020 йилда АҚШнинг Миссури университети жамоасига қўшилган ва 5 йил давомида халқаро мусобақаларда АҚШ номидан иштирок этиб келарди.
Унинг бу қарори ҳақида сўралганда, шахматчи 3 опа-сингил (Нафиса, Ҳулкар ва Гулруҳбегим) га халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга имкон берилмагани сабаб қилиб айтилганди. Кейинчалик Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари таркиби тўлиқ ўзгарди.
Гулруҳбегим бугун менга интервьюда шундай деди: “ҳозир Ўзбекистон шахматида яхши муҳит пайдо бўлган, эътибор кучайгани, чемпионлар чиқаётгани жуда хурсанд қилаяпти, менга берилган биринчи таклифданоқ Ватанга қайтдим”.
♟ Гулруҳбегимнинг шахмат йўли ва ютуқлари
🏆 2009 йил – Осиё абсолют чемпиони (қизлар ўртасида): классик, рапид ва блиц форматларида ғолиб.
🏆 2015 йил – Осиё абсолют чемпиони (U-20): 9 имкониятдан 7,5 очко йиғиб, уч йўналишда ҳам ғолиб!
🥈 2016 йил – Осиё миллатлар кубоги (аёллар терма жамоаси таркибида) – кумуш медаль.
♟ 2016 ва 2018 йилларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида шахмат олимпиадаларида иштирок этган.
🏆 2018 йил – Аёллар жаҳон чемпионати нокаут турнирининг чорак финалчиси! Бу босқичда у собиқ жаҳон чемпиони Тань Чжунъини мағлуб этган, аммо кейинчалик амалдаги ва келажакдаги жаҳон чемпиони Цзюй Вэньцзюньга ютқазган.
🥈 2020 йил – АҚШ аёллар чемпионатида кумуш медаль ва АҚШ терма жамоасига таклиф.
♟ 2022 йил – Шахмат олимпиадасида АҚШ аёллар терма жамоасида 2-доскада ўйнаб, 10 партиядан 7 очко тўплади. Жамоа 4-ўринни эгаллади.
@qurbonova_a