Жуда кўпчилик тармоқлардаям ёзди, бу йил пақилдоқлар сеанси қисқа ва сезиларли даражада кам бўлди деб.
Кеча кун давомида маҳалламиз инспекторлари рейд қилиб юрди, тиқ этган товуш бўлмади. Бўларкану, дедим.
Лекин 24:00 дан кейин “чийййпақ” лар кучайгандан кейин кун бўйи мақталган Божхонага яна саволлар кўпайди. Биз буни доим божхоначиларга боғлаймиз, амалда эса петардалар фақат божхона постларидан эмас, асосан чегарани бузган ҳолда олиб кирилади. Чегара назорати тузилмалари ҳам борлиги ва бунга масъуллигини эсдан чиқарамиз.
Хўп, қанчадир миқдорда кирди дейлик, бозорларда, маҳаллаларда рейдни кучайтирса, жазо муқаррар бўлса, пиротехника воситалари айланмасини бемалол жиловлаб олса бўлади. Вояга етмаган болаларки пақилдоқлар сотувчисига етиб бора олаётган экан, 2-3 та сўроқ билан бу занжирга етиб олса бўлади. Янги йилда ҳамма дам олса, бундай майда ишларга минглаб делоларни ким очади, кимга зарил деган фикр ҳам ўтади одамда.
Бутун бошли даҳшатлар — ёшлар ўртасида наркотиклар, таблеткалар айланмаси олдида ҳам ожизлигимиз кўриниб турибдику.
Бўпти, қисқа қила қолай, тинч ўтган ҳар бир кунимиз байрам бўлсин.