Телеграм мессенжерига гўёки «МИБданмиз» дея хабарнома жўнатиб, одамларни чув тушириш ҳолатлари учраётгани ҳам хабар қилинмоқда
МИБдагиларнинг тушунтиришича, улар ҳеч қачон қарздорлар билан Телеграм мессенжери орқали алоқага чиқишмайди.
МИБ томонидан қарзни ундириш учун қарздорнинг номидаги телефон рақам(лар)ига фақат СМС хабарнома жўнатилади.
1 рақами билан белгиланган шаклдаги СМСда қарздорнинг исм-фамилияси, ижро ишининг 14 та рақамдан иборат ID рақами ва ижрочига боғланиш учун телефон рақами кўрсатилади.
СМСда кўрсатилган телефон рақами орқали ижро ишини юритаётган МИБ ижрочисига боғланиб ёки
mib.uz сайтида ID рақамни киритиб, қарз ундируви ҳақида маълумот олиш мумкин.
МИБдан одатда одамларга солиқ, сув ва уй-жой мулкдорлари ширкатларининг коммунал тўловлари, суд, экология, ЙПХ, ППХ жарималари ундирилиши борасида огоҳланлантирувчи СМСлар боради.
Шунингдек, кредит тўлов муддати ўтказиб юборилса, банк ёки микрокредит ташкилотлари судга берган бўлса, гарчи кредитни ёпган бўлсангиз ҳам суд давлат божи тўланмасдан қолиб кетган бўлса, у ҳам МИБ орқали ундирилади.
⚠️
Яна бир бор ёдингизда сақланг: МИБдан деб Телеграмдан келган хабарга мутлақо эътибор берманг.
‼️Телефонингизга келган СМСларга эса эътиборли бўлинг.
Чунки 1-рақам билан белгиланган, илк марта келган СМСни беэътибор қолдириб, 5 кунлик муддатни ўтказиб юборсангиз, жаримага ижро йиғими ҳам қўшилади ва мол-мулкларингиз ва хорижга чиқишингизга тақиқ ўрнатилади (2-СМСда бу ҳақда хабар берилади).
3-СМСда эса энди ижро йиғими қўшилиб, кўпайган суммани тўлашингиз кераклиги хабар қилинади.
Ушбу маълумотни гуруҳларда бўлишинг, токи кўпчилик хабардор бўлсин.
Каналга обуна бўлинг:
➡️
@shokirjonov