Репост из: arabic.uz (hikmatlar)
Тарих
📜 800 йил олдин мусулмон муҳандис Бадиуззамон Абулъизз ибн Исмоил ибн ар-Раззоз ал-Жазарий томонидан ихтиро қилинган сув кўтариш насоси. Бу насоснинг намунаси Туркияда амалга оширилган. Унинг ягона нусхаси Туркия миллий музейидагина мавжуд.
Агар Аллоҳнинг фазли марҳамати бўлмаганда, биз ҳеч нарса билмаган бўлардик.
▫️P.S.: Бундан 800 йил аввал кибернетика ва робототехниканинг илк пойдеворини қўйган, 50 дан зиёд турли хил автоматик сув механизмлари, насослар, соатлар, тилсимли қулфлар, тилсимли касса, термос, автоматик болалар ўйинчоқлари каби олтмишга яқин асбоб ва машиналар ясаган, шунингдек, бу ҳақда жуда нодир асар қолдирган Ал-Жазарий тўғрисида, афсуски, кўпчилик эшитмаган. Ҳолбуки, Ўрта Осиёдан кўчиб кетган салжуқийлардан бўлмиш Абул-Из ўрта асрлардаёқ робототехникага асос солиб улгурган эди.
Ал-Жазарий 1174-1200 йилларда Салжуқий ҳукмдори Носириддин Маҳмуднинг Артук саройида бош муҳандис бўлиб хизмат қилган. Ҳукмдор Маҳмуд Абул-Изга автоматик сув қуядиган мослама ясашни буюрган. Ўшанда олим ҳукмдорга одам ва товус шаклидаги сув қуядиган роботлар ясаб берган. Ҳукмдор ҳам таҳорат олишда Абул-Изнинг роботлари хизматидан фойдалангани тарихларда қайд этилган.
Олим энг машҳур асари «Ал-Жомиъ Байнал-Илм вал-Амалан-Нофиъ фи Синъатил-Хиял»ни («Тасвирий санъатда илм ва техника бирлашуви») 1206 йилда ёзиб тамомлаган. Ушбу асар 1974 йилда Доналд Хилл томонидан «Al-Jazari’s Book of Knowledge of Ingenious Mechanical Devices» номи билан инглиз тилига таржима қилиниб, чоп этилган. Мазкур китобда 55 та қизиқарли ихтиро 15 хил механизм суратлари билан тушунтирилган.
Дунё бўйича асарнинг 16 нусхаси мавжуд бўлиб, улар Туркиядаги Тўпқопи саройи ҳамда Сулаймония кутубхонаси, Париж Миллий кутубхонаси, Бағдоддаги Жоҳис, Дублиндаги Честирбитли, Оксфорддаги Бодлеан кутубхоналари, Лейден университетида ва яна иккитаси парчалар ҳолида АҚШнинг турли музей ва кутубхоналарида сақланмоқда.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube