Қоровул ота жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Andijon viloyati Izboskan tumani ,, Qorovul‘ota " jome masjidining Telegramdagi rasmiy sahifasi
YuoTubedagi kanalimiz👇👇👇
https://youtube.com/channel/UCcK4cNQTVgEp1CLjZCLa7sA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Дадамга ўхшасам қани.

Дадам рахматлик дехқон эдилар.
Қўл мехнатидан ризқин едилар.
Эсимда биров хаққин ема дедилар.
Мен дадамга ўхшасам қани.

Бе махал кўчага чиқарган эмас.
Хар кимни қўлидан бу иш хам кемас.
Хар қаю ота хам шундайин демас.
Мен дадамга ўхшасам қани

Кеч бўлса эртароқ ухлагин дерди.
Мехнатда чарчамай тўкарди терни.
Хар кун кезарди беш чақирм ерни
Мен дадамга ўхшасам қани.

Бир иш бошласа пайсалга солмас.
Хамма дам олса дадам дам олмас.
Ёш биз йгитлар чарчар чарчабам қолмас
Мен дадамга ўхшасам қани

Дадамни дададек хайбати бўлган.
Етмишга кирса хам қувватга тўлган.
Дехқон деб хар иш кўрибоқ сўлган
Мен дадамга ўхшасам қани.

Мехнатдан қочганин кўрмади биров.
Иссиқ хам совуқ хам чекинди қиров
Ойлада қўлида бўлганди жилов
Мен дадамга ўхшасам қани.

Бир ер бор диймиз дадамни ери.
Хосили йўқолди дадам ўтгандан бери.
Ерни тили бўлса айтарди у эрларни эри
Мен дадамга ўхшасам қани.

Сайфи Қосимжон дерди отангни.
Кўрган отанг қанча жадалу жангни.
Энди асра тўнғич Машраб акагни
Сен даданга ўхшасанг қани


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҚЎЛҚОП КИЙИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1543-CАВОЛ: Биз ишлайдиган жойда совуқ қаттиқ бўлади. Гоҳида ташқарида намоз ўқишга тўғри келиб қолади. Шундай пайтда қўлқоп кийиб намоз ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар намозда қулоқ қоқиш вақтида қўллар очиқ туришини мустаҳаб дейишган. Яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган амал. Шу сабабли совуқ кучайиб кетган вақтларда қўлқоп кийиб намоз ўқишнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиш кунларида, ҳаво совуқ бўлган пайтларда эгниларига катта мато кийиб, қўлларини ичига киргизиб намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Намозга кириш учун такбир айтиш вақтида кийим остидан қўлларини чиқариб, такбир айтиб, яна қўлларини киргизиб олганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҚИМИРЛАЙ ОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1541-CАВОЛ: Дўстим автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Фақат ётади. Кўзини қимирлата олади, холос. Беморнинг намози ҳақидаги савол-жавобларни ўқидим. Унда боши билан ишора қилиб ўқийди, дейилган экан. Дўстимиз бошини қимирлата олмайди, фақат кўзи ҳаракатланади. Бу ҳолда намозни қандай ўқийди? Кўзи, қошлари билан ишора қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин. Бошини ҳам қимирлата олмайдиган бемор тузалиб, боши билан ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлгунича намозларни ўқимай туради. Лекин ушбу бемор имкониятига қараб турли зикру тасбеҳларни айтиши мумкин.
Агар бир кеча-кундуздан кам миқдорда бундай ҳолда ётиб, кейин ҳоли яхшиланган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиб беради. Агар бундай беморлик бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ўқилмай қолдирган намозлар беморнинг зиммасидан соқит бўлади ва тузалгандан кейин уларнинг қазосини ўқимайди Кўз ва қошлари билан ишора қилиб намоз ўқимайди (“Мажмаъул анҳур” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида тарихга киради

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​МАҲСУЛОТНИ СОТИБ ОЛИШГА ВАКИЛ БЎЛГАН КИШИ УНИ ЎЗИГА СОТА ОЛАДИМИ?
#савдо

❓1540-CАВОЛ: Мени бир киши машинасини сотиб бериш учун вакил қилди. Бу машинани ўзим вакиллигим орқали ўзимга сотсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу дуруст эмас. Сабаби, битта одам икки томондан савдолашувчи бўла олмайди. Масалан, бир киши машинасини сотиш учун бошқа бир одамни вакил қилса, у вакил ўша машинани бировга сотаверади. Лекин бу вакиллиги билан ўзи учун сотиб ололмайди. Чунки битта одам савдода икки томондан иштирок эта олмайди. Сабаби, савдода топшириш, қабул қилиб олиш каби бир-бирига зид ҳақлар бор. Бу савдо жоиз бўлса, бир тараф ҳам топширувчи, ҳам қабул қилувчи, ҳам харидор, ҳам сотувчи бўлиб қолади.
Агар ўша вакил машинани сотиб олишни истаса, машинани берган кишининг ўзи билан савдолашади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Инсон бўлайлик.

Биздан қолса яхшилик қолсин.
Бундан бошқалар ибратин олсин.
Аллохим ўзи қалбига солсин.
Бу днёда инсон бўлайлик

Бошқалар биздан топмасин озор
Бизларни кўрса бўлмасин безор.
Ўйламасин бизни қалблари деб тор.
Бу дунёда инсон бўлайлик.

Биз бир чашма булоқ бўлайлик.
Майли ўртадаги улоқ ўлайлик.
Қалбимиз мехр шавқат тўлайлик
Бу дунёда инсон бўлайлик.

Гапирсинлар қоралаб кимлар
Кўриб сезар хақпарвар жимлар.
Чиранади анқов ғижимлар....
Бу дунёда инсон бўлайлик.

Иложи йўқ ўтар кимки бор.
Сиғдирмайди дунё чунки тор.
Қанча турсак бермайлик озор
Бу дунёда инсон бўлайлик.

Сайфи покла маъданинг обдон.
Бўп қолмасин фақат у қоп дон.
Хафа қилма кўнгиллар қил шодон
Бу дунёда инсон бўлайлик


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ТИШГА ПЛОМБА ҚЎЙИШДАН ОЛДИН ТАҲОРАТ БЎЛИШИ ШАРТМИ?
#поклик

❓1538-CАВОЛ: Тишимни даволатдим. Таҳоратим бор эди, лекин шифокор тишимни тозалаётганда қон чиқиб кетди. Шундан кейин пломбалаб қўйди. Энди таҳоратларим чала бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Мўмин Аллоҳнинг нури ила қарайди

Имом Шофеъий ва Имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳимаҳумаллоҳ Масжиди Ҳарамда ўтиришса, бир нотаниш киши масжидга кириб келди.
Шунда Имом Муҳаммад унинг юриши ва ўзини тутишига қараб: “Бу одамнинг касби дурадгорлик бўлса керак”, деди.
Имом Шофеъий эса: “Менимча, бу одам темирчилик қилади”, деди.
Ўша одамни ўзидан сўралган эди: “Мен аввал темирчилик қилар эдим, айни пайтда дурадгорлик қилмоқдаман”, деб жавоб беради (“Рисолатул Қушайрия”).
Ҳар икки олим ҳам фаросатларининг ўткирлигидан нотаниш кишининг касбини аниқ топа олишди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: «Мўмин кишининг фаросатидан қўрқинг! Чунки у Аллоҳнинг нури ила қарайди», деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).

✈️ https://t.me/qorovul_ota_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​НОТЎҒРИ САВДОДА ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШ
#савдо

❓1535-CАВОЛ: Мен бир танишимга бир йилдан кейин янги Дамас автомашинаси олиб бериш шарти билан миниб юрган Дамас машинамни бердим. Кейин билсак, бу келишувимиз тўғри бўлмаган экан. Савдони бузиб, машинамни қайтиб олишим керак экан. Танишим эса Дамасни ўша вақтдаёқ 7500 га сотиб юборган. Шу боис ўзини қайтариб бера олмайди. Аммо ҳозирги кунда ўша ҳолатдаги Дамас бозорда 5500 бўляпти. Биз қандай йўл тутайлик. Агар пулини олсам, 7500 ни оламанми ёки 5500 ни олайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу тузилган савдо келишуви ҳақиқатда нотўғри тузилган ҳамда буни фосид (шаръий қоидаларга зид) савдо дейилади. Фосид савдонинг ҳукми эса, икки томон савдони бузиб, олган нарсаларини дарҳол ўз эгаларига қайтаришдир. Агар харидор сотиб олган товарини сотиб юборган ёки бошқа шаклда йўқотган бўлса, қийматини тўлайди. Қийматини тўлашда товарни қабул қилиб олган кундаги қиймати эътиборга олинади. Шунга кўра саволдаги ҳолатда агар Дамаснинг бозор қиймати биринчи харидор қабул қилиб олган кунда 7500 бўлса, шу қийматни олади. Аммо анашу кундаги дамаснинг ҳақиқий қиймати 7500 юқори ёки кам бўлса, нарх-наводан хабардор кишилар иштирокида ҳақиқий қиймати белгиланади ва шу қийматни олади. Бу масалани ўзаро розилик билан маълум бир суммага келишиш ёки ўрнига бошқа бир товар бериш орқали ҳал қилса ҳам бўлади (“Раддул муҳтор”, “Жавҳаратун наййира” китоблари).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

❓1536-CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🌒 БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ!!!
Бу кеча фазилатларидан
бебаҳра қолманг!

Бугун, якшанба куни ҳижрий
сана бўйича Ражаб ойининг
26 дан 27 санасига ўтар кечаси
(милодий сана бўйича якшанбадан душанбага ўтар кеча) яъни, Меърож кечасидир.

Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан бир йил олдин (мелодий 621-йилда) содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.

Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушуъ ва хузуъ билан ибодат қилишимиз керак.

Бу кечани ғанимат билиб тиловат ва кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Машҳур қорилар...

Африка китьасида у́тказилган Куръони Карим мусобақасини ғолиби Мубарак Шаьбан бир нафасда "Зуҳо" сурасини ўқиди ва "Алақ" сурасидан ҳам қўшиб қўйди...

_





Показано 19 последних публикаций.