ЭЪТИБОР ВА ЭЪЗОЗ КЎРСАТИЛДИ
8 март хотин-қизлар учун ҳар йили алоҳида эътибор ва эъзоз кўрсатиладиган кун. Кеча «Дўрмон” маданият саройида шу санага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга туманнинг кўплаб корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар таклиф этилдилар.
Қибрай туман ҳокими Музаффар Рашидов байрам сабабчиларини бутун туман аҳли номидан қутлаб нутқ сўзлади. Турли соҳаларда ўзининг фаол меҳнати ва жамоатчилиги билан намуна бўлаётган аёллар совғалар билан тақдирланди.
Хонадонимиз бекалари тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбатлар қурдилар. Туман Маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар садолари остида рақсларга тушишди.
Кўрсатилаётган эътибордан қалбларида қувонч ва шодлик акс этган хотин-қизлар хонадонларига қимматбаҳо совғалар билан қайтдилар.
Махлуба ҚОСИМОВА
https://t.me/qibray_sadosi