Тошкент вилоятида яна 7кг дан зиёд бўлган чақалоқ туғилди
Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.
Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзандидир.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг маълум қилишича, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, сал кам 7 кг лик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.
https://t.me/qibray_sadosi