Nemolchi.Uz Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан
2025 йилнинг 6 январь куни жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига айбланувчи Ф. Исмаиловга оид маъмурий иш Кўкдала туман ИИБ томонидан келиб тушган.
Иш ҳужжатида аниқланишича, Ф. Исмаилов М. Абдурахматовага шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаганлиги сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирилган.
Шу куннинг ўзида бўлиб ўтган суд мажлисида ҳуқуқбузар деб эьтироф қилинган Ф.Исмаилов айбига иқрор ва пушаймонлик билдириб, жаҳл устида ҳуқуқбузарликни содир қилганлигини, бугунги кунда жабрланувчидан кечирим сўрашини, суддан енгиллик беришни сўраган.
Жабрланувчи М.Абдурахматова суд мажлисида ҳуқуқбузар Ф. Исмаиловни кечирмаслигини, унга қонуний чора кўришни сўраб тушунтириш берди. Суд ҳуқуқбузар ва жабрланувчи ҳамда гувоҳнинг суддаги тушунтиришлари, иш ҳужжатларида тўпланган далилларга асосланиб, Ф. Исмаиловни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан айбли деб топиб, унга 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Мазкур иш юзасидан тарафлардан апелляция шикояти берилмаган.
Суднинг ушбу қароридан норози бўлган тарафлар қонунчиликда белгиланган тартибга кўра Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкинлиги маълум қилинади.
Сайт | Телеграм