Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Тергов судьялари учун семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоятида фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган тергов судьялари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Унда вилоятда фаолият юритувчи тергов судьялари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъуллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан тергов судьяларининг вазифалари ва мажбуриятлари хусусида тегишли тарзда тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Қизғин ва савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган семинарда иштирокчилар амалиётда дуч келинаётган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашишди.

Сайт | Телеграм


Ибратли судьялар эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан одил судловни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда онлайн топшириш маросимида Қашқадарё вилояти судлари судьялари ҳам иштирок этишди.

Маросимда одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг юксак билими ва маънавий фазилатлари билан барчага намуна бўлиб келаётган Қарши туманлараро суди раиси Алибек Қодиров “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва пок амалга ошириб, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган “Ибратли судья” мукофоти соҳиби, Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси Шаҳзод Бахтиёровни тарбиялаб, вояга етказиб, эл юрт хизматига сафарбар қилганлиги учун онаси Ҳалима Рўзиева ташакурнома билан тақдирланди.

Сайт | Телеграм


Nemolchi.Uz Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

2025 йилнинг 6 январь куни жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судига айбланувчи Ф. Исмаиловга оид маъмурий иш Кўкдала туман ИИБ томонидан келиб тушган.

Иш ҳужжатида аниқланишича, Ф. Исмаилов М. Абдурахматовага шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаганлиги сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирилган.

Шу куннинг ўзида бўлиб ўтган суд мажлисида ҳуқуқбузар деб эьтироф қилинган Ф.Исмаилов айбига иқрор ва пушаймонлик билдириб, жаҳл устида ҳуқуқбузарликни содир қилганлигини, бугунги кунда жабрланувчидан кечирим сўрашини, суддан енгиллик беришни сўраган.

Жабрланувчи М.Абдурахматова суд мажлисида ҳуқуқбузар Ф. Исмаиловни кечирмаслигини, унга қонуний чора кўришни сўраб тушунтириш берди. Суд ҳуқуқбузар ва жабрланувчи ҳамда гувоҳнинг суддаги тушунтиришлари, иш ҳужжатларида тўпланган далилларга асосланиб, Ф. Исмаиловни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан айбли деб топиб, унга 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Мазкур иш юзасидан тарафлардан апелляция шикояти берилмаган.

Суднинг ушбу қароридан норози бўлган тарафлар қонунчиликда белгиланган тартибга кўра Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкинлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм


Меҳнат муносабатларини тартибга солиш муҳим масала

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят солиқ бошқармасида меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм


Репост из: Олий суд | Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят солиқ бошқармасида меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди

Сайт | Телеграм


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг сайёр мажлисидан репортаж

Сайт | Телеграм


Солиқ ходимлари учун семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят солиқ бошқармасида меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўқув семинари ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосари-фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Камол Намазов ва фуқаролик ишлари бўйича судьялар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар меҳнат муносабатларини тартибга солиш, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид низоларни судгача ҳал этиш, Меҳнат кодекси билан белгилаб берилган тартиб ва тамойилларнинг тўғри юритилиши юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Сайт | Телеграм

Показано 8 последних публикаций.